147
энциклопедияси”даги тавсиф асосида “маънавият” системасини ташкил этувчи
унсурлар сифатида элликка яқин мазмуний гуруҳлар мавжудлиги “маънавият”
системанинг моҳияти нақадар чуқур илдизга эга эканлиги илмий таҳлилни талаб этади.
“Маънавият” умумий маъноли, хусусан, шахс маънавий сифатларини англатувчи
атов бирликлар грамматик жиҳатдан, асосан, от, сифат, феъл қисман равиш сўз
туркумларига оид эканлигини мумтоз дидактикамизнинг турли жанрлари мисолида
кузатиш мумкин. Бундай бирликлар қаторида сифат туркумига оид сўзлар миқдор
жиҳатдан сермаҳсул ва у алоҳида таҳлилни талаб қилади. Шахснинг маънавий
қиёфасини ушбу лексемалар орқали акс этиши бунга ёрқин мисол:
адабли, бекаму
кўст, фариштасифат, художўй, ҳаёчан, ҳамдам, яхши, яхши-ёмон, баркамол,
меҳрибон, меҳнаткаш, бахил, бадфеъл, бефаросат, гуноҳкор, имонсиз, аҳмоқ, адабсиз,
динсиз, енгил табиат, ёлғон, ёмон, луқмахўр, пасткаш каби.
Бундай атов
бирликларини семантик жиҳатдан қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
а) шахс маънавий сифатини ифодаловчи ижобий бирликлар:
адабли, бекаму кўст,
фариштасифат, художўй, ҳаёчан, ҳамдам, яхши, яхши-ёмон, баркамол, меҳрибон,
еҳнаткаш
б) шахс маънавий сифатини англатувчи салбий бирликлар:
бахил, бадфеъл,
бефаросат, гуноҳкор, имонсиз, аҳмоқ, адабсиз, динсиз, енгил табиат, ёлғон, ёмон,
луқмахўр, пасткаш каби.
Ўзбек тилида “маънавият” майдони ва уни ташкил этувчи умумий семали атов
бирликлар тизими тил сатҳида алоҳида мустақил тизимга эга. Ушбу атов бирликлар
дифференциал белгисига кўра “ижобий” ва “салбий” семасига эга бўлган
маънавият
ва
маънавиятсизлик
макрогуруҳларини ҳосил қилади, умумий атов бирликлар
микрогуруҳларга ажралади. Ушбу гуруҳ лексемалари ўзининг бирлаштирувчи ва
фарқловчи семалари асосида бирлашиб “маънавият” майдонининг ижобий ва салбий
мавзуий гуруҳларни ҳосил қилади.
“Маънавият” майдонининг мавзуий гуруҳлари ички семаси билан гуруҳларга
бўлинади. Шахс маънавий сифатларини ифодаловчи лексемалар ҳам умумий семасига
кўра қуйидаги мавзуий гуруҳларга бўлинади ва бундай бирликлар сўз, бирикма,
мураккаб бирикма шаклида учрайди. Янада аниқроқ қилиб таъкидлаганда содда,
қўшма, жуфт ва бирикмали, лексик-фразеологик бирикмалар, ёйиқ изоҳловчилар
қўлланиши ҳам мумкин. Бироқ маъновий муносабат умумий семалар орқали боғланган
бўлади. Улар эса ўз навбатида “маънавият” майдонининг шаклланишига ҳисса қўшади.
Ушбу мақоламизда мумтоз достонлардаги шахс маънавий хусусиятларининг ижобий
хислатлари ёритилган
138
. Бундай дидактик асарлар орқали инсонларнинг маънавий
сифатларини, ҳулқ-атворини, эзгулик ва ёвузлик ҳақидаги қарашларини батафсил
ёритган. Хусусан, шахс маънавий сифатларининг ижобий хусусиятларини ёритишда
қуйидаги гуруҳларга бўлиб таснифлаш мавзунинг моҳиятини янада кенгайтиради.
Ушбу асарда маънавиятга хос атов бирликларни қуйидаги гуруҳлар орқали
таснифлаймиз.
“Ахлоқ” семали сифатлар: ушбу гуруҳга оид лексемалар “шахснинг маънавий
талаблари, маънавий ҳаёт ҳодисаси” умумий семаси билан
адабли, ҳаёчан, оқил,
инсофли, ориф, доно , зукко
каби лексемалар билан шаклланади ва кенгаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: