151
қўйилган ва бу ҳолатни кўплаб давлатларда кузатиш мумкин. Албатта, тақиқлар ёки
фильтр воситалари орқали одамларни интернет оламидаги
турли кучларнинг хатарли
таҳдидларидан, кераксиз ва салбий ахборотлардан сақлаш қийин ва фақатгина
вақтинчалик ҳолат бўлиши мумкин. Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек
“…ёшларимизни «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» деган тамойилга
асосланган ҳолда, миллий ғоя ва унинг мафкуравий негизларини пухта ишлаб чиқиш
ва уларни болаликдан миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш долзарб
аҳамиятга эга эканини таъкидлади”.
140
Таассуфки, бугун ёшларимизнинг аксарияти глобаллашув туфайли Европа ва
хорижий маънавий-маданий оқимлар таъсирига кўпроқ иштиёқманд бўлиб,
миллий
маънавиятимизнинг ҳаётбахш, юксак ахлоқийликка асосланган тамойилларга
ихлосмандлиги суст кечмокда. Инсон қадри, масъулияти, ахлоқига беписандлик баъзи
ёшларнинг кийиниши, феъл-атвори, юриш-туришида яққол кўзга ташланиб қолмоқда.
Бизнинг назаримизда инсон қадрияти унинг ахлоқийликка йўналгани билан
белгиланиши керак. Дархақиқат, бугун ахборот чунонам кўп ва тез кириб келаяптики
уларни “ҳазм” қилиш учун теран тафаккур ва кенг дунёкараш талаб этилади. Айникса
интернет олами фарзандларимиз эътибори ва қизиқишини тортиб бораётган бугунги
даврда айрим комьпютер ўйинлари сезиларли даражада зўравонлик ва ёвузлик
кўринишига эга, жангари (турли отишмалар ва портлашларга асосланган) ўйинларда
эса ўйин қаҳрамони ўз мақсадига етишиш учун шундай зўравонлик ва ёвузлик содир
этади.
Турли жанговар, менталитетимизга мос бўлмаган, баъзан қаҳрамонлик ваҳшийликка
ўтиб кетадиган бу каби ўйинлар фарзандларимиз ахлоқий-эстетик тарбиясига тўғри
таъсир кўрсата олади дея олмаймиз. Бир қарашда улар оддий ўйиндек кўрингани билан
зўравонлик ғоялари, ёвузлик кайфиятини уйғотиши жуда кўп салбий окибатларга олиб
келгани хусусида ҳаётий мисоллар кўплаб топилади.
Интернет сайтларида ёшларга кучли таъсир этувчи ахборотлар сирасига ёт, бузғунчи
ғоялар (диний экстремизм ва террорчилик ғоялари, миллатчилик, ирқчилик, садизм
кабилар)ни киритиш мумкин.
Яна бир ахборотлар эса ғарб ҳаёт
тарзига хос, ўзбек менталитетига зид одатлар ва
кўникмаларни тарғиб этади. Бу айниқса, ғарб ёшларининг кийиниши, одатларини
тарғиб қилувчи мақолалар, клиплар, фильмларда яққол намоён бўлади.
Интернет сайтларидан тарқатилаётган бу каби ёт ғоялар ва ахборотларни ёшлар
томонидан қабул килинаётганлиги ва унинг оқибатлари жаҳондаги барча
мамлакатлари халкини ҳам ташвишга солмокда.
Ёшларимиз онгини эгаллашга қаратилган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларга, миллий
манфаатларимизга
рахна солишга, маънавиятимизга тажовуз қилишга, умримиз
мазмуни бўлган тарихий хотирамизни бузишга уринаётган ғаразли кучларга карши
доимо огоҳ туришимиз даркор. Ана шундагина бизни ҳеч ким, ҳеч нарса ўз танлаган
йўлимиздан ортга қайтара олмайди ва биз кўзлаган улуғвор максадларимизга албатта
етамиз.
Юртимизга оломонча маданият асосан интернет тармоғи орқали кириб келаяпти. Бу
ҳол одоб-ахлоқ, миллий ва диний қадриятларга ҳурмат пасайиши каби кўплаб
нохушликларни келтириб чиқаряпти. Ёшларнинг ҳаёсизларча кийиниши, таналарига
расм чиздириши, қулоқ ва
бурунларини тешиб, “зирак” тақиб олишлари, қиз
140
Президент Ш Мирзиёевнинг таълим масалаларига бағишланган видеоселекторда сўзлаган маърузаси.2019 йил
23 август.
152
болаларнинг ўғил болаларга ўхшаб кийиниши каби “мода” унсурлари айнан интернет
орқали ёйилаётгани аниқ.
Интернетдаги ғоявий тузоқлар гўё маданиятга ўхшаши ва ёшларга мойдек ёқиши
билан ҳам хатарлидир. Инсоний ахлоқда терс оломонча маданият айрим ёшлар онгига
чанг солиб, маънавият кушандасига айланмокда. Ачинарлиси, мазкур “маданият”
таъсирига берилиб қолганини ёки унинг қурбонига айланаётганини кўпинча ёшлар
ўзлари сезмайди.
Бундай жирканч “маданият” таъсирига берилган ўсмир лоқайд, ҳаётга енгил-елпи
қарайдиган, юрт равнақи ва халқ тинчлигига бефарқ кимса бўлиб улғаяди. Шунингдек,
оломонча маданият тузоғига илинган болалар инсон истаган ишини қилавериши
мумкин, деб билади, яъни ўтакетган манқуртга айланиб қолади.
Фарзандининг истиқболини, ёрқин келажагини истайдиган ҳар бир ота-она тарбия
масаласига жиддий эътибор бермоғи зарур. Бола тарбияни турли компьютер уйинлари,
интернет ва ижтимоий тармоқлардан эмас,
энг аввало ота-оналаридан, бобо-
момоларидан, эзгуликка, покликка ва дину диёнатга чақирувчи яхши китоблардан
олсин.
Инсонлар қалби ва онги учун катта курашлар кечаётган глобаллашув даврида юксак
маънавият, одоб ахлоқ тарбиясига эътиборни кучайтириш долзарб вазифадир Ўсиб
келаётган ёш авлодни диний – миллий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар қалбида ўз
халқи, Ватанига меҳр-садоқат туйғусини кучайтириш, уларни хар-хил бузғунчи
кучларнинг ахборот хуружларидан огоҳ этиш, муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: