Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

маърифат ишлари бўлими бошлиғи 
Шахс маънавиятининг муҳим таркибий жиҳатларидан бири имон бўлиб, эътиқод 
маънавиятнинг асосини ташкил этади. Илм эса шахсни маънавий жиҳатдан камолга 
етказувчи ва миллий маънавиятга хос ва мос равишда маърифат йўллари олиб борувчи 
тимсолдир. Шахс маънавий жиҳатдан шаклланар экан у албатта билим, ақл ва 
тафаккурга таянади. Билим ва тафаккур эса она тилида ёзилган, аждодлардан қолган 
илмий меросга таянади. Илм нури билан қондирилган қалблар яхшилик ва зиё 
истагувчи бўлиб, ундан бебаҳра қолганлари такаббурлик ва ақидапарастлик томон 
оғиб боради. Илм нури билан қондирилган қалблар меҳр тарқатувчи бўлади. Меҳр 
шахс маънавиятининг яна бир муҳим таркибий жиҳати бўлиб, инсон қалбини англаб 
етиш ва унга меҳр кўрсатиш орқали асалга оширилади. Меҳр эса ўзбек тилида аниқ ва 
равшан ифодаланади.
Маънавият - ўзликни англашдир. Шу нуқтаи назардан қараганда, шахс 
маънавиятини шакллантириш миллатнинг ўзлигини англаш йўлидаги босқичларидан 
иборат. Аввало инсон уруғ жамоаси, қабила даражасида, сўнг халқ, миллат даражасида 
ўзлигини англаб етди. Инсоният такомилидаги неча минг йиллар давом этган 
тажрижий ривожланиш миллий маънавиятимизни шакллантиришга олиб келган бўлса, 
уни мукаммал ўргшаниш ва тадқиқ этиш шахс маънавиятини шакллантиршга олиб 
келади. 
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки миллатимизнинг ислом маданиятидан 
баҳраманд бўлиши ва ислом маънавиятининг ананаларимиз ажралмас қисмига 
айланганлиги шахс маънавиятини шакллантиришда комиллик хусусиятларини 
шакллантиришга хизмат қилади.
Ўзбек тилида комил инсон моҳияти ниҳоятда теран тушунтирилади. Комил инсон 
“зиёли”, яъни оламга зиё, нур таратувчи сифатида қадрланади. Зиёли инсон таратган 
нур атроф зулматни ёритиб, кишиларни маърифатли бўлишга чорлайди ва 
кўнгилларни нурлафшон этади. Зиёли киши одатда ўзлигини англаб етган киши 
сифатида қадрланиб, инсонда илм, имон ва амал бирлигини вужудга келтиради.
Глобаллашув шароитида ҳар бир шахс мукаммал билиши лозим бўлган тил бу унинг 


163 
она тилидир. Чунки, айнан она тили инсонга дунёни танитган биринчи восита 
сифатида қадрланади. Шунинг учун ҳам она тили ўз маъноси билан шахсни киндик 
қони тўкилган она ватани билан боглайди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, она 
тили бошқа миллат ёки давлатдан кириб келган ва ўргатилган тил эмас балки, она сути, 
она алласи билан бирга инсон қонига ва жонига кириб онгу шуурини шакллантирадига 
воситадир. Аввал бошданоқ шу восита инсонни тафаккур оламига етаклаб, унда инсон 
руҳияти, одамийлик фазилатларини шакллантира боради. Авлодлар ўртасидаги руҳий-
маънавий боғлиқлик ҳам миллий тил орқалигина намоён бўлади. Зеро, Биринчи 
Президеентимиз таъкидлаганидек, “Барча эзгу фазилатлар инсон қалбига, энг аввало
она алласи ва она тилининг бетакрор жозибаси орқали сингади. Она тили – бу 
миллатнинг руҳидир”
141

Инсон фақат она тили ва ўз тафаккури орқали ўзини намоён қилар экан она тили ва 
тафаккур тарзи мазкур шахснинг инсонийлик даражасини белгиловчи мезонга 
айланади. Шунингдек, тилсиз гўдакнинг ҳам мукаммал шахсга айланиши унинг она 
тилида фикр билдиришидан бошланади. Инсон тафаккурида ҳар бир умумлаштирилган 
сўз тафаккур нишонаси саналади. Шундай экан, она тили ҳар бир инсоннинг шахс 
сифатида шаклланишига, борлиқни англашига таъсир кўрсатади. Она тили инсон 
томонидан болалик давридан бошлаб ўзлаштирилар экан, у шахснинг рухий-
психологик жиҳатдан шаклланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. 
Инсон маълум соҳада фаолият юритар экан биринчи навбатда ўз устида ишлаб илм-
фан чўққиларини забт этишга эътиборини қаратади. Замонавий билимларни мукаммал 
эгаллаш баробарида замонавий тиллар саналган инглиз, рус ва бошқа давлат тилларни 
мукаммал ўрганишга киришади. Шундай экан, ҳар бир шахс инсонинийлик қонуни 
саналган ўз она замини, миллий тили ва миллий-руҳий муҳитидан узилмаслиги даркор. 
Тадқиқотларда шу нарса кўзга ташланадики, баъзида янги фан, техника ва 
технологияларининг ютуқларини чуқур эгаллаган ҳамда юксак муваффақиятларга 
эришган айрим соҳа мутахассислари кўп ҳолларда миллий муҳитдан узоқлашишади. 
Натижада инсоннинг хоҳиш истаги билан бирга унинг дунёқараши ва маънавий 
муҳити ҳам ўзгаради. Айнан шундай ҳолатларни олдини олиш учун шахсда ватанга 
муҳаббат, аждодлар қадриятига ҳурмат ҳиссини уйғотишда она тилининг ўрни 
беқиёсдир.
Замоннинг ривожланиш тенденциялари инсоният олдида ўз тили, маданияти, 
анъаналари, урф-одатлари ва миллий ўзлигини ҳимоя қила оладиган жамият барпо 
этиш вазифасини қўймоқда. Бунинг ижтимоий жиҳатларни таъминлаш учун эса 
дунёдаги барча мамлакатлар ва элатлар билан бемалол алоқа ўрната оладига ҳамда ўз 
мақсадларни амалга ошира оладиган давлат барпо этиш назарда тутилган. Шунинг 
учун юртимиз ёшларимизда ўзига хослик приципи асосида энг камида уч тилда яъни 
миллий, минтақавий ва халқаро инглиз тилида мулоқот қила олиш қобилиятини 
шакллантириш механизмларини кучайтирилмоқда.
Фалсафий тадқиқотларда миллий тил ёки тил фалсафаси ҳақида сўз борар экан тил 
назарияси ва тил фалсафасига оид илмий тадқиқотларга эҳтиёж кўплигини алоҳида 
таъкидлаб ўтмоқ жоиздир. Тадқиқотларимиз натижасида шу нарсани аниқладикки, 
миллий тилни ривожлантириш ва ўзбек тили мавқейини кўтаришга бағишланган 
аксарият тадқиқотларда ўзбек тилини ривожлантириш бўйича долзарб масалалар 
ўртага ташланиб илғор хулоса ва таклифлар ҳам илгари сурилган. 
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, фалсафада тилнинг ўрганилиши тиллар 
ҳам ўз атамалари орқали бутун оламни қамраб олиб, унинг барқарор миллатлараро 
141
И.Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 83. 


164 
фаолиятида кўмакчи бўлаётганлигини кўрсатади. Чунки, тилни фалсафа билан 
бирлаштириб, боғлаб турадиган йўналилар бениҳоя бисёрдир.
Хулоса қилиб айтганда, миллий тилнинг шахс маънавиятини шакллатириши ва 
унинг онгига таъсир кўрсатишининг маъноси шундаги инсон ўз он тилининг луғат 
таркиби ва суз бойлигидан фойдаланган ҳолда ўз хоҳиш истаклари ва орзу умидларини 
баралла айта олади. Қалби нидосини соф ўзбек тилида баён этадиган инсоннинг ўндан 
ортиқ тилни мукаммал билувчи “полиглот”дан фарқи шундаки, ўзбек тилини 
мукаммал ўзлаштирган шахс ўз ҳиссиётини баён этишда уни ранго-ранг сўз 
уммонининг дуру гавҳарлари билан безайдиким, эшитгувчи инсоннинг жон томирига 
таъсир қилиб қалб қўридан жой олади. Шундай экан, миллийлигимизда, инсон 
ҳиссиётларининг турли жилоларини баён этишда ўзбек тили бетакрор эканлигини 
унутмаслигимиз даркор. Бошқа тилар ҳам гўзал. Лекин, у қанчалик бой ва сермазмун 
булмасин, дунёдаги етти мингта тиллардан биридир. Она тилим – чин ҳақиқий ўзбек 
тилидир! 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish