Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


ЗАМОНАВИЙ ДУНЁДА ЁШЛАР ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ ҲАЁТИНИ



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

ЗАМОНАВИЙ ДУНЁДА ЁШЛАР ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ ҲАЁТИНИ 
ЯХШИЛАШДА МАҲАЛЛАНИНГ ЎРНИ 
Қандаҳарова Дилором Ҳасановна 
Навоий вилоят, Хатирчи туман 10-ўрта мактабининг 
Олий тоифали ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси 
Бугун 
маънавий-маърифий 
ишларнинг 
давлат 
сиёсати 
даражасига 
кўтарилгани албатта бежизга эмас. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, “Агар 
жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир”. Янги 
Ўзбекистонни барпо этишда эса бу борада бозор тамойилларига таянган ҳолда кучли 
иқтисодиёт ҳамда аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган 
кучли маънавиятга таянамиз.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 19 январь куни “Маънавий-
маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат 
ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари” бўйича ўтказилган 
видеоселектор йиғилишида лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун 
учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, 
жамоатчилик назорати етишмаётганини таъкидлади. Шунингдек, маҳаллаларда 
ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор 
қаратиб, маънавий-маърифий ишлардаги узвийликни айни жойларда бошлаш 
зарурлигини қайд этди. Шу нуқтаи назардант келиб чиқиб, муҳтарам Президентимиз 
Ўзбекистонда ҳар бир маҳаллага “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” 


160 
тамойили асосида зиёлиларимизни маҳаллаларга маънавий кўмакчи этиб белгилаш 
бўйича бир қатор вазифаларни айтиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда 
ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-
қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб 
чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5938-сонли Фармони қабул қилинди ҳамда ҳар 
бир маҳаллада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган қуйидаги 6 та муҳим 
йўналишни назарда тутувчи янги тизим жорий этилди. Хусусан:
1. Жамиятнинг 
бетакрор ижтимоий тузилмаси ҳисобланадиган маҳалла 
институтини аҳолининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, унинг роли 
ва аҳамиятини ошириш; 
2. Хотин-қизларнинг 
ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг 
жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш 
кафолатларини кучайтириш; 
3. Жамият ва оилада соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда 
тинчлик, 
тотувлик 
ва 
осойишталикни 
таъминлашнинг 
ташкилий-ҳуқуқий 
механизмларини тубдан ислоҳ қилиш; 
4. Маҳалла институтининг ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва 
жамоат ташкилотлари билан узлуксиз, тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш; 
5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва ички ишлар 
органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларининг роли ва мавқеини 
янада ошириш, мустақиллиги ҳамда ваколатларининг амалий самарадорлигини 
таъминлаш; 
6. Соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда 
ходимларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва моддий-техника таъминотини 
яхшилаш. 
Фармоннинг 4-бандида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг асосий 
вазифа ва йўналишлари белгилаб берилди. Жумладан:

жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали 
жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-
маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 
билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш; 

оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила - соғлом 
жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб 
бориш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этиш; 

хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга 
оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, 
мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва 
эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш; 

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва 
оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги 
бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ва ҳоказо. 

Оилаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам иқтисодий, ҳам маънавий тадбирлар 
билан узвий боғлиқ бўлиб, бу борада қуйидаги ишларни амалга оширишни тақозо 
этади: 

Оилада, айниқса никоҳнинг илк даврларида эр-хотин ва уларнинг ота-оналари 
ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда миллий менталитетимизга ёт бўлган 


161 
ғоя ва қарашлар таъсирининг олдини олиш бўйича таъсирчан тарғибот ишларини 
изчил амалга ошириш. 

Эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларнинг 
натижадорлигини таъминлаш. 

Нотинч ва муаммоли оилаларни ўз вақтида аниқлаш, муаммоларини ўрганиш, 
улардаги муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, маънавий-
ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда оилавий муносабатларни яхшилашга 
қаратилган тизимли тадбирларни амалга ошириш. 
Юқорида қайд этилган вазифаларнинг белгиланган механизмларга мувофиқ ўз 
вақтида ва самарали амалга оширилиши маҳалла ва оилалардаги мавжуд муаммоларни 
аниқлаш ва ҳал этиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг 
бандлигини таъминлаш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар орасида тадбиркорлик 
кўникмаларини ривожлантириш масалаларини тизимли йўлга қўйишга ҳамда “Обод ва 
хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимнинг амалиётга самарали жорий 
этилиши, шунингдек, маҳаллаларда “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” 
тамойили асосида бириктириладиган зиёлилар билан қандай иш ташкил қилиш, уларга 
қандай кўмак бериш, улардан қандай ёрдам олиш, уларнинг маҳалла нуфузини 
кўтаришда муҳим аҳамиятга эга.
Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, зиёлиларимиз маҳаллаларда:
- давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ва ҳукуматимиз 
Қарор ва Фармонларининг мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтириш ҳамда 
уларнинг ушбу Қонун ва Қарорлар ижросини таъминланиши, халқимиз манфаатлари 
учун қай даражада муҳимлиги борасида оддий ва содда тилди етказиб бериш; 
- бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан таълим соҳасига, ёшларни билим олиш ва 
иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-
моҳиятини маҳалла фуқароларига етказиш; 

маҳалладаги ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа 
турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга маънавий 
кўмаклашиш; 
-
маҳалладаги ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида 
қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган чора-
тадбирларда қатнашиш; 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish