261
йўлини ўзида ифодалаган янги йўналиш сифатида ижтимоий ҳаётга кириб келди. Бу
борадаги халқнинг дунёқараши ҳам ўзгариб, соҳадан келаётган даромадларни
кўпайтириш, ижтимоий ҳаётдаги муаммоларни замонавий ислоҳотлар негизида ҳал
этишнинг миллий туризм соҳасида брендларини яратиш,
уларнинг фалсафий
томонларини одамларнинг маънавиятида акс эттириш ўзига хос жаарёнга айланди.
Айниқса, давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг юртимизда хавфсиз туризм соҳасини
янада кенгайтиришга доир қарор ва фармонлари доимо барчамизни ўзгаришларга
етакламоқда. Сабаби “бугунги кунда жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида туризм
иқтисодиётнинг стратегик тармоғига, унинг ўзига хос драйверига айланиб улгурган.
Туризмнинг мамлакатлар ялпи ички маҳсулотидаги ўрни муттасил ошиб
бормоқда. Бинобарин, иқтисодий тараққиёт суръатларини жадаллаштиришга
интилаётган Янги Ўзбекистонда ҳам туризмни ривожлантириш устувор иқтисодий
вазифалардан бири бўлмоғи лозим”
235
. Биз юртимиздаги мазкур соҳада хаафсизликни
таъминлашга қаратилган ислоҳотларни ривожлантириш жаарёнида турли ахборот
хуружларидан сайёҳларни огоҳ этишимиз, халқимизининг миллий
менталитетига мос
замонавий туризмни ривожлантиришимиз лозим.
Бугун Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда тизимни ривожлантириш бўйича изчил
ислоҳотлар кетаётган бир пайтда юртимиздаги ўн мингга яқин туризм объектларининг
хавфсизлигини биринчи ўринда таъминлашимиз, жойлардаги зиёратгоҳларда доимий
равишда узлуксиз жамоатчилик назорати ёки давлат хизматларининг қўриқлаш
механизмини кенг кўламда жорий этиишимиз лозим. Чунки кайси бир юртда тинчлик
осойишталик, тарихий обидалар ва меъморий объектларга ҳурмат билан
муносабатнинг шаклланганлиги юқори бўлса, туристларнинг шу давлатга ташрифлари
кўп бўлади. Бу борада юртимизда ўзига хос тарихий тажриба ва бой қадимий
маданиятимиз, зиёратгоҳларимиз, маънавий-маданий меросимиз мавжуд.
Янги Ўзбекистоннинг ҳар бир шаҳри ва вилоятида иқлими, географик жойлашуви,
фалсафий мероси, миллий анаъаналари, ҳудудий архитектурасига мос зиёратгоҳлари
қайтадан тикланиб, жаҳоннинг турли бурчакларидан
ташриф буюрадиган туристлар
учун ўз эшигини очмоқда. Мана шундай бир шароитда уларнинг хавфсизлигини
таъминлашда нотўғри ахборотлардан фойдаланишнинг олдини олиш, ҳар бир тарихий
объектнинг асл тарихини зиёратчиларга тушунтириб бкериш орқали маънавий ва
ахборот хуружларидан сақлаши керак. Ҳар бир объектга ташриф буюришда
зиёратчиларнинг қизиқишлари, ҳудудда бўлиш вақтлари, хавфсизликни таъминлашга
доир масалалар муҳим ҳисобланади. Бу борада юртимизда ҳам
сезиларли даражада
ишлар ташкил этилган бўлиб, тарихий объектларнинг аввало санитар хавфсизлигини
йўлга қўйиш, унинг нормаларини ишлаб чиқиш, аниқ маълумотларга асосланган
ахборотларни бериш борасида доимий ишлар ташкил этилган. Шунингдек, ташриф
буюрувчиларнинг хавфсилигини йўлга қўйишда транспортдан,
туризм объектларидан
фойдаланганда хавфсизлик масалаларини ҳар бир маҳаллий ва хорижий зиёратчиларга
тушунтириш ишлари барча объектларда йўлга қўйилган.
Юртимизда зиёратгоҳлар кўп бўлиб, булар сирасига саноат туризми, зиёрат
туризми, тиббиёт туризми, диний ва дунёвий кўринишдаги таризм соҳаларини
киритиш мумкин. Бу соҳаларни янада кенгайтириш давлатимиз олдида турган муҳим
вазифалардан бири саналади. Биз бу соҳаларни ривожлантиришда биринчи навбатда
турли ахборот майдонидаги таҳдидларнинг олдини олишга эътибор қаратишимиз,
миллий дастур а чора-тадбирларни кенг кўламда ишлаб чиқишимиз керак.
Ўзбекистонда “катта салоҳиятга эга бўлган зиёрат ва тиббиёт туризмини ҳам жадал
235
Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. –Тошкент: O’zbekiston, 2021. 172-173-бетлар.
262
ривожлантириш зарур. Юртимизда 8 минг 200 дан зиёд маданий мерос объекти мавжуд
бўлиб, туризм маршрутларига уларнинг атиги 500 таси киритилган. Ҳукумат уч ой
муддатда зиёрат ва анъанавий туризмни ривожлантириш мумкин бўлган
маршрутлардаги объектлар сонини 800 тага етказиш бўйича
чора-тадбирларни
белгиласин. Яна бир вазифа - ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон моддий маданий мероси ва
Номоддий маданий мероси рўйхатига Ўзбекистондаги янги объектларни киритишни
тезлаштириш лозим”
236
. Бу фикрлардан кўринадики, ҳали бу соҳадаги қилинадиан
ишларимиз жуда кўп бўлиб, жойларда самарали механимларни ишлаб чиқиш орқали
ҳам даромад келтирадиган, ҳам ҳавфсизлиги таъминлаган тизимни терзоқ йўлга қўйиш
лозим.
Бугун Янги Ўзбекистонда саёҳатчи ва зиёратчилар учун қулай имкониятлар
пайдо бўлмоқда. Хавфсиз туризмни ташкил этиш борасида Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар Вазирлигининг хавфсиз туризмни мувофиқлаштириш бошқармаси
ташкил этилган бўлиб, улар томонидан
узлуксиз равишда маънавий, ахлоқий, ахборий
хуружларга қарши самарали фаолият олиб борилмоқда. Қолаверса, бошқарма
томонидан вилоятларда “Салл-маркази” ташкил этилиб, республикадаги туризм
хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишонч телефонлари йўлга қўйилган.
Бугунги кунда мамлакатимизда ички таризмни ривожлантиришга алоҳида
эътибор берилиши натижасида Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз сайёҳлик
йўналишларидан бирига айланди. Хулоса қилиб айтганда, хавфсиз туризм соҳасини
ривожлантиришда аввало фуқароларимизнинг сайёҳлик маданияти кейинги йилларда
ошиб, халқимизнинг чики туризм ривожига қизиқишлари
туфайли бугунги кунда
зиёратгоҳларимиз одамлар билан гавжуд. Уларнинг хавфсизлиги эса давлатимизнинг
ислоҳотлари ичида асосий ўринни эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: