Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


ҒОЯВИЙ ВА АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

ҒОЯВИЙ ВА АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА 
МАЪНАВИЙ МЕРОСНИНГ АҲАМИЯТИ 
Мусфира Мунавварова 
Ф.ф.н. доцент. НавДПИ 
 

Замонавий дунёда ёшларни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ватанимиз 
ривожланишининг реал талабларига мос ёндашувни, ўзига хос аниқликни тақозо 
этмоқда. Бу аниқликда бизнинг миллат ва халқ сифатидаги замонавий ўзлигимизни 
англаш даражамиз ва замонавий тараққиёт талаблари тақозо этадиган миллий 
тафаккуримиз ифодаланиши керак. Бунда биз биринчи ўринда аждодларимизнинг бой 
илмий ва маънавий меросига мурожаат этамиз ва унда акс этган энг илғор 
қадриятлардан фойдаланамиз. Адабий меросимиз бизга бу борада таъсирчан ва 
ибратли мисолларни тақдим этади. Алишер Навоий яратган Фарҳод образида, яъни 
комил инсон тимсолида биз юксак идивидуал фазилатлар, амалий интилишларнинг 
замонавийлик, халқпарварлик, фидойилик билан тўлиқ уйғунлашганини кўрамиз. 
Фарҳод учун худбинлик, фақат ўз манфаатини ўйлаш ҳисси тамомила ёт. Зеро, фақат 
насиҳат ёки баландпарвоз даъватлар билан ёш авлодни тарбиялаб бўлмайди, уларга 
аниқ ва ибратли жонли мисоллар, таъсирчан бадиий асарлар панду-насиҳатларга 
нисбатан кўпроқ керак.
Миллий маънавий меросимизни ўрганиш жараёнида шунга амин бўламизки, 
жамиятда инсон қадри тушунчаси икки томонлама аҳамиятга эга. Биринчидан, инсон 
боқиманда, тобе қарашлар сиртмоғидан халос бўлиб, ўз қадрини, авваламбор, 
меҳнатда, халқ билан муштаракликда топишини, иши ва ўз тақдири учун ўзи масъул 
эканлигини теран идрок этиши лозим. Бу унга жамият инсонга бегона муҳит 
эмаслигини англашга имкон беради. Жамият ва инсон муносабатлари уйғунлигини 
тақозо этадиган бу каби қараш адабий меросда, хусусан “Қутадғу билик”да ҳам, 
Навоийнинг “Хамса”си, Ойбекнинг “Навоий”, Асқад Мухторнинг “Чинор” 
романларида ҳам теран ёритилган. Инсоннинг ўз қадрини ўзи белгилаш масъулияти 
унда энг юксак ғояларни излашга, уларни ўз эътиқодига айлантиришга рағбат 
ўйғотади, бузғунчи ғояларга нисбатан иммунитетни шакллантиради.
Инсон қадри жамиятда инсон қай даражада ўзининг ижодкорлиги, яратувчилик 
салоҳиятини эркин юзага чиқара олиш, ўзини шахс сифатида намоён қила олиш 
имкониятлари билан белгиланади. Инсон ижтимоий мавжудод сифатида фақат 
жамиятда, фақат жамоаси, халқи орасида эркинликка эришади, қадр-қимматини 
топади. Жамият ва инсон ривожланиши давомида ҳаётнинг янги талаб ва 
эҳтиёжларига мувофиқ такомиллашиб, ўз мезон ва мўлжалларини конкретлаштириб, 
чуқурлаштириб, кенгайтириб бориши лозим. Буни маънавий мерос ҳам тасдиқлайди. 
Юсуф Хос Ҳожиб ва Маҳмуд Қошғарий асарларида олға сурилган ғоялар халқ оғзаки 
ижоди ва битигтошларда илгари сурилган ғояларга, кейингиларга нисбатан эса 
Алишер Навоий асарларида илгари сурилган ғояларда биз айнан шундай ҳолат юз 
берганини кўрамиз. Бу тараққиётнинг зарурати, қонунияти. Адабиётнинг бадиий 
маҳорат ўсиши, сўз санъати сифатида такомиллашиши, ривожланишидан ижтимоий 
онг шакли, халқни тарбияловчи, сафарбар этувчи ижод тури сифатида ривожланиши 
фарқ қилади. Адабиёт бадиий такомил чўққисига ўрта асрлардаёқ эришиши, 
кейинчалик бундай маҳорат чўққисини камдан кам ҳолатларда забт этиши, кўпинча бу 
борада бироз ортга кетиши мумкин. Чунки адабиёт ютуқлари ижодкор шахси, даҳоси 
билан боғлиқ. Шу боис Навоий ижоди ўзбек адабиёти учун, Шекспир ижоди инглиз, 


277 
Данте ижоди итальян, Пушкин ижоди рус адабиёти учун энг юксак чўққи бўлиб 
қолмоқда. Лекин бу мазкур даҳолардан кейин улар вакил бўлган миллий адабиётлар 
ривожланмади дегани эмас. Аксинча, ушбу адабиётлар ўз асосчилари даражасидаги 
даҳоларни кам етиштирган бўлсада, ҳар жиҳатдан юксалди. Айниқса халқ дарди, ғам-
ташвишларини, орзу-умидларини ифодалашда. Халқнинг бадиий диди, эстетик 
эҳтиёжлари ўзгариб туради. Адабиёт уларни ҳисобга олади. Ушбу маънода ҳам у 
ривожланади. Миллат ҳаётининг бурилиш паллаларида адабиётнинг ижтимоий-
тарбиявий вазифалари биринчи ўринга чиқиб, бадиий-эстетик вазифалари уларга 
бўйсундирилиши мумкин. Биз шундай ҳолни жадид адабиёти мисолида кузатамиз. 
Бадиийлик жиҳатидан улар ижоди Фурқат, Муқимий. ҳатто Ҳазиний ижодидан 
бирмунча ортда турса-да, инсон ва жамият тараққиётига, миллий манфаатларга 
муносабат нуқтаи назаридан анча устун туради.
Хуллас, мумтоз маънавий меросдаги илғор ғоялардан баҳраманд бўлиш 
замонавий дунёда ёшларимизнинг миллий онги шаклланишига, ўзлигини англашига 
кўмаклашади. ғоявий ва ахборот хуружларига қарши туришда улкан аҳамиятга эга. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish