Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


“китч” – заррача бадиий-эстетик  қимматга эга бўлмаган нарса ва буюмларга юксак андоза тусини бериш.  “Комикс”



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

“китч”
заррача бадиий-эстетик 
қимматга эга бўлмаган нарса ва буюмларга юксак андоза тусини бериш. 
“Комикс”
– 
тагига 
қисқа 
матн 
ёки 
луқмалар 
битилган 
беҳаё 
матбаа-расм 


279 
маҳсулотлари. 
“Старизм”
– 
субъектив эҳтиросларга берилган ҳолда эстрада 
артистлари, актёрлар, спортчилар, телебошловчиларни кўкка кўтариш. 
“Хэппининг”

ногаҳон уюштириладиган “кескин” томошалар, масалан, пианино ёки 
автомобилларни уриб, абжағини чиқариш ёҳуд ўт қўйиб ваҳшиёна, оммавий “кўнгил 
очиш”ларни ўтказиш. Ушбулар “оммавий маданият”нинг айрим кўринишлари, холос. 
Тўртинчиси,
ғарб маданияти ажралиш ва ўзбошимчаликни тараққиётнинг ўзига хос 
муҳим босқичлари сифатида талқин этаётганидан ташвишланиб, бир олим бундай 
ёзади: “Маънавият ва ахлоқнинг моҳияти хусусида якдилликка эриша олмас эканмиз, у 
ҳолда қандай қилиб маънавияти юксак жамиятни барпо этишимиз мумкин? Наҳотки, 
юртимиз тақдирига бефарқ бўлмаган кишилар маданий инқилобчиларнинг бутун саъй-
ҳаракати одамларни имон-эътиқодидан қайтариш, Яратгандан юз ўгириш ва уларнинг 
онгига “турмуш тарзининг барча шакллари тенг ҳуқуқлидир” қабилидаги ғаразли ғоя 
ва қарашларни сингдиришга йўналтирилганини пайқамаётган бўлса?” 
Бешинчиси,
 оила инқирози
. Ўтган асрнинг 60-йилларида ғарб мамлакатларида 
содир бўлган “маданий инқилоб” эр, хотин ва болаларни оилавий вазифалар, бурч ва 
масъулиятдан озод этиб, оилага бўлган ижтимоий эҳтиёжни йўққа чиқарди. Бу ҳол 
оиланинг емирилишига сабаб бўлди. Ҳукмронликни қўлга олган “оммавий маданият” 
кечаю кундуз азалий қадриятларни камситиб, ҳатто аёлнинг эри ва болалари бўлиши 
табиий, ҳаётий эҳтиёж экани ҳақидаги тасаввурлар устидан ҳам кулиб келди.
Бугунги кунда аёлни оналик вазифасидан буткул маҳрум этишга интилаётган кучлар 
ҳам пайдо бўлди. Бундай вазият вужудга келишида ўтган асрнинг бошларида кўп ғарб 
мамлакатларида шаклланган ва бугунги кунга келиб ижтимоий ҳаракатга айланган 
феминизмнинг “хизмат”и катта бўлган. Масалан, ашаддий феминист аёллардан бири 
оила-никоҳ масаласи ҳақида тўхталиб, бундай хато фикрларни ёзган: “Никоҳ бу – 
қулликнинг бир шакли.
Шундай экан, аёллар ҳаракати ана шу институтга қарши йўналтирилиши зарур. 
Негаки, никоҳ барҳам топмаган жамиятда аёлларнинг озод этилишига умид қилиш 
хомхаёлдир”. Афсус, бу ғоялар таъсирида миллион-миллион ғарблик аёллар оила 
қуриш ва бола туғишдан воз кечмоқда, оиланинг барча динларда қораланган 
ноанъанавий шакллари пайдо бўлмоқда. 
Ҳозирги кунда ғарб мамлакатларида оилага муносабат ёмон томонга ўзгариб 
кетганини юқорида кўп бор таъкидлаб ўтдик. Ҳолбуки, аввалги замонларда уларда ҳам 
оила муқаддас, деб ҳисобланарди. Аммо оилага “эркинлик” мартабасининг берилиши 
жамиятни ҳам бора-бора издан чиқарди. Мисол учун, бугун ғарбда оила бобида 
қуйидагича бузилишларни учратиш мумкин: 
1.
Бир жинслиларнинг никоҳланишига қонун доирасида йўл очиб қўйилгани. 
2.
Оила қурмай, ёлғиз яшашга интилиш кучлилиги. 
3.
Хотин эрни ёқтирмай қолгани учун уни ташлаб кетиши. 
Хуллас, оила-никоҳ муносабатларининг инқирози ғарбона турмуш тарзининг эски 
қадриятлари саналган фидойилик, меҳрибонлик, садоқат, имон-эътиқод каби 
фазилатларнинг шахсий манфаатлар қондирилишини ёқловчи қарашлар томонидан 
сиқиб чиқарилгани билан изоҳланади. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish