Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


“ҚУШБЕГИ МАҲКАМАСИ АРХИВИ” ЁШЛАРНИ ЎЛКА ТАРИХИ ВА



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

 
“ҚУШБЕГИ МАҲКАМАСИ АРХИВИ” ЁШЛАРНИ ЎЛКА ТАРИХИ ВА 
ҚАДРИЯТЛАРИ БИЛАН ТАРБИЯЛАШДА МУҲИМ МАНБА
доц. Р. Н. Толибов,
магистр И.С Бўриев 
 
Мустақиллик йилларида мамлакатнинг ижтимоий - иқтисодий ҳаётида узлксиз катта 
ўзгаришлар содир бўлди.Ўзбек халқининг ҳаққоний тарихини тиклашда архив
ҳужжатларининг аҳамияти каттадир. Архив ҳужжатлари - бу тарих, тирик ўтмиш. 
Усиз на кечамизни, на бугунимизни, на эртамизни тасаввур қила оламиз. Биз архив 
ҳужжатларида қадимий ўзбек заминини, халқимизнинг босиб ўтган ҳаётини, 
ўтмишини кўриб гоҳ ҳайратга тушамиз, гоҳ армонимиз, гоҳ ғуруримиз ортади. Шунинг 
учун архив ҳужжатлари халқимизнинг бебаҳо ноёб тарихий бойлиги ҳисобланади. 
Бинобарин, ёшларни ижод, тадқиқот ишига йўналтириш, Ватанига садоқат ва комил
инсон қилиб тарбиялаш, ўз ўлкаси ҳақида маълумотларни ўрганишда архив 
260
Ўша манба. –Б. 117. 


284 
ҳужжатларининг ўрни беқиёсдир. Ўз Ватани тарихи ҳақида маълумотларга эга бўлиш,
тарихий тадқиқот учун зарур бўлган барча архив ҳужжатларини қидириб топиш, 
улардан кенг фойдаланиш тарихчи талабаларга маҳсулият юклайди. Чунки илгари 
ўрганилмаган, истиқлол мафкурасига мос тушмаганлиги учун четлаб ўтилган архив 
ҳужжатларини қайта ўрганиш, илмий муомалага киритиш, халқимизнинг ҳаққоний
тарихини ёритишда ва ўрганишга холисона ёндошишни талаб қилмоқда. Айниқса. 
архив ҳужжатларни эҳтиёт қилиш, таъминлаш, тартибга солиш ва улардан муҳим 
манфаатлар йўлида фойдаланишга муҳим эҳтиёж сифатида қаралмоқда. 
Архившунослик тарихига назар ташласак, Туркистон босқинидан олдинги
йилларда архив манбалари мазкур ўлка хонликларида мавжуд бўлганми ёки
йўқми, масаласида турли баҳслар мавжуд эди. Октабр тўнтаришига қадар ҳатто рус 
тарихчи тадқиқотчилари ҳам «ўлка хонликларида архив жамғармаси мутлоқо
бўлмаганлиги тўғрисида» маълумотлар ёзиб қолдиришган. А.А.Семёнов,
В.А.Вяткинлар шуни тарғиб қилганлар.Масалан: В.А.Вяткин ўша пайтдаги 
сўровларга қуйидагича жавоб қайтарган: «Сиз мендан хат орқали Туркистонни
руслар босиб олиш пайтида бу ердаги шахсий ва бошқа архивлар бор, йўқлигини
сўрагансиз. Шу маълум бўлдики, ўлкада ҳеч қандай шахсий архивлар бўлмаган,
бундан ташқари, давлатга қарашли архивлар ва қогозлар омбори ҳам бўлмаган»
1
Ваҳоланки, 1931 йилда Бухоро амирлигининг арки ертўласида тартибсиз ётган
77764 дона ўрам топилган. Бу ўрамлар араб графикасида тожик тилида ёзилган.
Кўриб чиқилгач Ўзбекистон Марказий давлат тарихий архивига топширилган.
Кейинроқ, бу архивлар тартибга солиниб, «Қушбеги маҳкамаси архиви» билан
номланди.
Бугунда «Қушбеги маҳкамаси архиви» ҳақида қатор тарихчи олимларимиз
илмий тадқиқот ишлари олиб бормокдалар.Жумладан, тарихчи олимларимиздан 
Г.Ю.Остонова, А.Мухаммаджоновлар
2
мазкур архив тўғрисида қатор илмий
мақлолаларни эълон қилишди. Илмий мақолаларда Бухоро амирлигига қарашли
ҳудудлар географияси ва экалогик шароити, жой номлари топонимлари ҳамда бу
ҳудудларда содир бўлган даврий ўзгаришлар ўз аксини топган.
Ҳозирда «Қушбеги маҳкамаси архиви» Ўзбекистон Марказий архивида
сакланмоқда. Бу ерда Бухоро амирлигига тегишли 100 мингга яқин тарихий
ҳужжатлар 126-раками билан қайд этилган. Сақланаётган архив ҳужжатлари
асосан XVIII аср охири XX аср бошлари, яъни, Бухоро амирлигида манғитлар
сулоласи ҳукумронлик йилларига оиддир. Бу тарихий хазина 2656 дафтар (дело) 
дан иборат. 
«Қушбеги маҳкамаси архиви»да Бухоро амирлигига қарашли ҳудудлар, 
уларнинг бошқарув тартиби ҳақида тарихий маълумотлар берилган бўлиб, фан
учун ниҳоятда қимматлидир.Масалан, амирликда жойлашган 27 та вилоят, 11 туман
306 амлокдорилик, 250 мавзуй, 4969 та мачит ҳамда 10000 дан ортиқ қишлоқ, 
«даха», «бекча», «қўрғонча», «равоба» каби жой номлари кайд этилган. Тарихчи
А.Мухаммаджоновнинг фикрича, 80 та қишлоқ аҳолиси жойлашган ҳудуд бир
туман деб ҳисобга олинган. Шунингдек, архив ҳужжатларида айрим вилоятлар
гузарларга (Нурота) яқин равобаларга (Коратегин) ҳамда оқсоқолликларга (Рушон ва
Шуғнон) бўлинганлиги ҳақида ҳужжатлар гувоҳлик беради. Ҳужжатларда Кармана
вилояти ҳақида ҳам маълумотлар бҳлиб, унда ҳар бир амлокга қарашли мавзелар
1
«Туркистанские ведмости» газетаси 1873 йил. 50 – сон. 

Остонова Г. Ю Қушбеги архиви Бухоро тарихини ўрганишда асосий манба
(XIX – XX аср бошлари). Т. 2002. Тўплам.


285 
ва шу мавзей худудида жойлашган мачитлар, ҳар бир мачитга бириккан турар 
жойлар номма-ном қайд этилган. Энг муҳими шундаки, ҳудудлардаги мачитлар
сони ҳам архив ҳужжатларида номма – ном берилган. Архив ҳужжатларида жами
4969 та мачитнинг номи кайд этилган. Бу маълумотлар мазкур ҳудудларда яшовчи
ахолининг ижтимоий – иктисодий ҳаёти ҳақида ҳам аниқ маълумотлар бера олади. 
Кармана вилоятига тегишли Коми Муг (Конимех) амлокдорлиги ҳам ҳудудлари кенг 
бўлганлиги сабабли туман деб юритилиб, уни амир томонидан тайинланган бек
бошқарган.
Маълумки, Бухоро амирлиги ҳудудида жойлашган шаҳар ва қишлоқларни сув 
билан 
таъминлаш 
кийинчилик 
туғдирган. 
Суғориш
тармоқлари каналлар «ком», «руд» етиб бормаган ҳудудларда деҳқончилик қилиш
анча оғир кечган. Жумладан Нурота беклигида «канда», «руд» қазилиб улардан сув
чиқариш оғир меҳнатни талаб қилган. Аҳоли айниқса, шаҳарда, чашма сувидан
унумли фойдаланишган. Бир кеча кундуз давомида мироблар томонидан
тақсимланган сув «бир қирра об» ёки «икки кирра об» ҳисоби билан кайд
этилган. Ҳосил йигиштириб олингач шу ҳисоб билан ер солиғи тўланган.
«Қушбеги маҳкамаси архиви»да Зарафшон воҳаси шаҳар ва қишлоқларнинг
номлари ҳам турлича кўрсатилган. Фикримизча, тарихчи тадқиқотчилар, 
магистирлар олдида шу масалага илмий жихатдан ойдинлик киритиш муаммолари
турибтики, айрим ҳолатларда бу баҳсли мунозараларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур архив ҳужжатларда Зарафшон воҳаси шаҳар ва
қишлоқлари тарихини ўрганиш ва ҳар томонлама таҳлил этиш, илмий аҳамиятга
моликдир.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish