291
мадрасалари, Машҳаддаги “Дорул-ҳуффоз” хайрия биноси ва бошқа ноёб меъморлик
ёдгорликлари шуклар жумласидандир
266
.
Шунингдек, бу даврда Ҳиротда адабий ҳаёт жўш уриб,
Алишер Навоий атрофида
Шайхим Суҳайлий, Хожа Осафий, Биноий каби ўнлаб шоирлар, Ҳасан Ноий, Хожа
Абдулло Марворий, Қулмуҳуммад Удий, Шоҳқули Ғижжакий каби ўнлаб созандалар,
Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар, Султонали Машҳадий, Абдужамил Котиб, Хожа
Ҳофиз Муҳаммад, Султонали Коиний, Муҳаммад Хандон, Мавлоно Ҳижроний каби
машҳур котиблар, Беҳзод каби мусаввирлар йиғилишиб қизғин ижод қилганлар.
Алишер Навоийнинг шеърий жанрлардан ғазал, қасида, айниқса муаммо ёзишга
қизиқиш кучли бўлиб, 1483-85 йилларда ўзининг шоҳ асари “Хамса”ни ёзди ва ушбу
асар жаҳон адабиётининг дурдоналаридан бирига айланди.
Алишер Навоийнинг инсонпарварлик фаолияти, илғор қарашлари, унинг обрў-
эътибори халқ орасида тобора ортиб бориши ўз манфаатларини кўзлаган
сарой
аъёнлари орасида норозилик туғдирди. Улар шоир билан подшо орасига нифоқ
солишга уриндилар. Натижада 1487 йилда Ҳусайн Бойқаро Алишер Навоийни
вазифасидан бўшатиб уни Астрободга ҳоким қилиб тайинлади. Навоий ҳокимлик
қилган 2 йил давомида Астробод шаҳри ва вилояти ободонлаштириб, қўшни давлатлар
билан яхши муносабатлар ўрнатди. Шунингдек, илм билан шуғулланишни давом
эттириб, Астрободда ҳам кўп янги шеърлар ёзган, Ҳиротдаги ёр-дўстларига мактублар
йўллаб турган. Унинг Астрободдан Ҳусайн Бойқаронинг катта ўғли Бадиуззамонта
ёзган мактубини давлатни бошқариш ҳақидаги рисола сифатида эътирф этилган.
Алишер Навоий ҳамиша кўпроқ ижодий ва илмий ишлар билан шуғулланиш, бу
борадаги режаларини амалга ошириш хаёли билан яшарди. Ҳаёт эса унинг режаларига
ўз тузатишларини киритар эди. 1488 йил Саййид Ҳасан Ардашер, 1492
йил Жомий,
1493 йил олим ва шоир Паҳлавон Муҳаммад бирин-кетин ҳаётдан кўз юмдилар.
Навоий ўзи учун қадрдон бўлган бу инсонлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида
уларга атаб “Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер” ва “Хамсат ул-мутаҳаййирин” (“Беш
ҳайрат”), “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад” номли рисолаларини ёзиб, “Тарихи мулуки
Ажам” (“Ажам подшоҳлари тарихи”) асарини ёзиб тугатди.
Алишер Навоийнинг жами адабий ва илмий меросини тўрт қисмга бўлиш мумкин.
Булар:
1. Девонлар;
2. Достонлар;
3. Форсий тилдаги шеърий асарлар;
4. Илмий-филологик, насрий ва тарихий асарлардир
Алишер Навоийнинг ўзбек тилида яратган шеърий мероси асосан унинг “Хазойин
ул-маоний” девонида жамланган. Асар тўрт қисмдан иборат бўлиб,
“Ғаройиб ус-сиғар” (“Болалик ғаройиботлари”),
“Наводир уш-шабоб” (“Йигитлик нодиротлари”),
“Бадоеъ ул-васат” (“Ўрта ёш бадиалари”)
“Фавойид ул-кибар” (“Кексалик фойдалари”) деб номланади.
“Хазойин ул-маоний” инсон боласининг мураккаб ва юксак тафаккури ҳамда
беҳисоб ҳис-туйғулари билан боғлиқ мингларча шеър ва ўнларча шеър турларини ўз
ичига олган мажмуа бўлиб, Шарқ адабиёти тарихида ноёб асар саналади. Ушбу
девонга Алишер Навоий бутун умри давомида турли шароитларда, ҳар хил сабаблар
билан ёзган минглаб шеърларни киритган бўлиб, улар шоир ҳаёти ва у яшаган даврдан
маълумот берувчи асл манба саналади.
266
Ғиёсиддин Хондамир. “Макорим ул-ахлоқ” (“Олижаноб хулқлар”) Тошкент, “Akademnashr”, 2017. –Б. 47.
292
Алишер Навоий ўзидан бой шеърий, насрий ва илмий мерос қолдирган бўлиб, бу
мероснинг ҳажмини шоирнинг ўзи “Лисон ут-тайр”
достонида юз минг байтдан
иборатлигини тасдиқлаган. Алишер Навоий асарлари ўнлаб халқлар тилларига
таржималар қилинган. Алишер Навоий ўзининг бой мероси билан ўзбек адабиётини
жаҳонга олиб чиқиб, ўзбек адабий тилига асос солган мутафаккирдир. Ўзбек
адабиётида лирик жанрлар ва достончиликнинг энг юқори тараққиёти Алишер Навоий
номи билан эътироф этилади.
Юртимизда Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишлаб ҳайкалтарошлар, рассомлар
ва бастакорлар турли асарлар яратишган. Ҳар йили 9 февраль Алишер Навоий туғилган
кун сифатида юртимиз бўйлаб кенг нишонланиб, мутафаккир ижодига бағишланган
илмий анжуманлар ўтказилиб келинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: