Абдураҳмон Жомий "Мусиқа хақида рисола" мавзусида ёзган



Download 319,88 Kb.
bet1/9
Sana26.04.2022
Hajmi319,88 Kb.
#584465
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
jomiy

Абдураҳмон Жомий “Мусиқа хақида рисола” мавзусида ёзган

KIRISH Абдураҳмон Жомийнинг "Ҳафт авранг", Алишер Навоийниш- "Хамса", "Хазойин ул-мао-ни" асарлари шу давр адабиётининг шоҳ асарлари эди. Жомий етти достондан иборат тўпламига "Ҳафт авранг" ("Етти тахт") деб ном қўяр экан, Темурийлар сулоласидан етти шоҳ (Амир Темур, Халил Султон, Шоҳрух, Улуғбек, Абулқосим Бобур, Абу Саид, Мирзо Ҳусайн Бойқаро)ни кўзда тутган бўлса, Навоий ўз "Хамса"сини яхлит ҳолда Ҳусайн Бойқарога бағишлаган ва бу билан ҳар икки муаллиф ҳам шу давр ҳукмдорларига ўзларининг маълум маънода миннатдорчиликларини намоён этган эдилар.

1-Мавзу: Абдураҳмон Жомий.

Таржимаи ҳол

Темурийлар давридаги адабий ҳаётнинг ўзига хос хусусиятларидан бири адабий жараённинг ягоналиги, унда туркий тидда ижод қилувчиларнинг ҳам, форсий қалам тебратувчиларнинг ҳам баробар ва фаол қатнаша олгани эди. Буни биз Алишер Навоийнинг "Мажолис ун-нафоис" тазкирасида яққол кўрамиз. Унда ижодкорлар тил хусусиятларига қараб бир-биридан ажратилмаган.


Ҳусайн Бойқаро ҳукмдорлиги давридаги адабий ҳаётга тўхталар экан, Заҳириддин Муҳаммад Бобур "Бобурнома"да: "Шуародин бу жамънинг саромад ва сардафтари Мавлоно Абдураҳмон Жомий эди", — деб ёзади. Бинобарин, фақат форсий адабиётнинг эмас, шу даврдагл ўзбек адабиётининг гуллаб-яшнашида ҳам Абдураҳмон Жомийнинг роли жуда катта бўлган.Абдураҳмон Жомий Шоҳрух ҳукмдорлиги даврида— 1414 йил 7 ноябрда Нишопур яқинидаги Жом шаҳрида, руҳоний оиласида ду-нёга келди. Жомийнинг ота-боболари асли Даштдан бўлиб Жомда туриб қолишган.
Бобоси Мавлоно Муҳаммад ва отаси Низомиддин Аҳмад сингари Абдураҳмон ҳам қўлига қалам олиб, шеър ёза бошлаган вақтдан бошлаб ўз таваллуд топган шаҳри номини ўзига адабий тахаллус қилиб олган (Баъзи олимларнинг фикрича, "Жом" сўзи "идиш" маъносида тасаввуфий тушунчани ҳам биддиради. Шарқдаги адабий анъанага кўра адабий тахаллус кўп маъноли бўлиши маъқул кўрилган).

У асосий умрини Ҳиротда ўтказди ва шу ерда машҳур шоир ва мутафаккир бўлиб етишди. Болалик чоғидаёқ Жомий зеҳнининг ўткирлиги билан ажралиб турган. Бошланғич маълумотни у отасидан олган. Оиланинг Ҳиротга кўчиши, отасининг бу ерда шайх ул-ислом мансабига тайинланиши Жомий ҳаётида муҳим аҳамитяга эга бўлди. Ҳиротда унинг ўқишига Хожа Алоуддин Али Самарқандий, Шаҳобиддин Муҳаммад Жожармий каби машҳур муаллифлар ўз ҳиссаларини қўшдилар. Натижада у араб тили, илоҳиёт, тасаввуф, шеър қоидалари, адабиёт тарихи ва бошқа фанларнинг асосларини жуда эрта ва ўзлаштира бошлади.


Download 319,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish