260
мумкин, сабаби эса уларнинг кўзга кўринмаслигидир.
Бугунги кунда маънавий-мафкуравий таҳдидларнинг асосий манбалари оммавий
ахборот
воситалари, интернет, ижтимоий тармоқлар бўлиб қолмоқда. Фанда
мафкуравий иммунитет ва мафкуравий профилактика тушунчалари айнан шу жараён
муносабати билан юзага келган. Мафкуравий иммунитет тизимининг асосий элементи
сифатида объектив илмий билимлар, моддий ва маънавий қадриятлар тизими эътироф
этилади. Объектив билимларни эгаллашни, кишиларда таҳлил ва танқидий фикрлашни
рағбатлантириш эса жамият ва давлат манфаатидир. Шу сабабли уларни эгаллашнинг
усул ва механизмларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш бугунги кунда
ҳаётий заруратдир. Бу жараёнда жаҳолатга қарши маърифат тамойили асосий ўрин
эгаллаши лозим.
Маънавий-маърифий таҳдидларнинг олдини олиш ва уларга қарши
курашишда
қуйидаги жиҳатларни эътиборга олиш зарур деб ҳисоблаймиз:
-
Таълим-тарбия жараёнида иштирок этувчиларнинг барчасини интернет ва
ижтимоий тармоқлар ҳақидаги тушунчаларини тўлиқ ва кенг бўлиши учун ёш
даврларига мос китоблар нашр этиш ва улар асосида фанларни ўқитиш. Масалан,
Исроилда киберхавфсизликка оид фан ўтилади. Ўзбекистонда ҳам таълим босқичининг
ҳар бири учун ёш даврларининг ўзига хос хусусияти ва психологиясидан келиб чиқиб
“Ахбророт хавфсизлиги” фанини ўқитиш мақсадга мувофиқ. Бунда сифатли дарслик
ҳамда сифатли педагог муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирда мавжуд Муҳаммад Амин
Яҳёнинг “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китоби
234
олий
таълим муассасаси
талабалари учун мўлжалланган. Унда келтирилган маълумотлар, материаллар бой,
расмли, қизиқарли. Бироқ китоб билан танишганда ўқувчида интернет ва ижтимоий
тармоқ ҳақида салбий таассурот ҳосил бўлиши эҳтимоли бор. Шу
боис ундан
фойдаланиш жараёнида холисликка эътибор бериш лозим.
-
Интернет ва ундан фойдаланиш этикаси услубиётини ишлаб чиқиш кенг жорий
этиш. Бу борада соҳа мутахассисларини жалб этиш, жаҳон тажрибасини ўрганиш ва
ўзгаришларга мослашувчан ўқитиш тизимини яратиш мақсадга мувофиқ. Сабаби
рақамли ахборот оламида янгиланишлар жуда тез рўй бермоқда.
-
Юқоридаги жараёнларда энг эътиборли жиҳат мутахассилардир. Маънавий-
мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишда танланган мутахассиларнинг (айниқса,
таълим берувчи) салоҳияти жуда муҳимдир. Танқидий таҳлил ва
фикрлашга эга
кишигина бундай жиҳатларни бошқаларда шаклланишига ёрдам бера олади. Демак,
ахборот хавфсизлиги, интернет ва ижтимоий тармоқлар этикасини шакллантиришга
хизмат қилувчи тизим малакали ходимлардан, ташкил топган бўлиши шарт.
Демак, маънавий-мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш ва уларга қарши
курашишнинг мақбул усулларидан бири таълим-тарбия жараёнида янгича ёндашувлар,
фанларни жорий этишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: