Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


ЁШЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ ДУНЁҚАРАШИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

ЁШЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ ДУНЁҚАРАШИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ 
МУҚАДДАС ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИНГ ЎРНИ 
Қурбонова Гулчеҳра Абдуллаевна
Навоий маданият мактаби ўқитувчиси 
 
Мустақиллигимизнинг 
илк 
куниданоқ 
ҳаётимизнинг 
барча 
жабҳаларида 
“қадриятлар”, “миллий тикланиш”, “миллий онг”, “миллий ғурур”, “миллий ифтихор” 
сингари тушунчалар тилга олина бошланди. Шунингдек, жамият маънавий ҳаётини 
соғломлаштириш ва ривожлантириш, инсон омилига катта эътибор бериш ҳам асосий 
вазифа сифатида кун тартибига қўйилди. Бу жамият олдида турган вазифаларни ҳал 
этишга оқилона ёндашишнинг кўринишидир. 
Инсонни инсон учун қадриятга айланиши, узлуксиз таълим тизимини фаол йўлга 
қўйилиши, индивидуал ривожланиш жараёнида таълим олувчининг умуминсоний 
қадриятларни ўзлаштириши, таълимнинг тузилиши ва мазмунини тубдан ўзгартириш 
таълим тизимини аксиологизациялашнинг муҳим жиҳатларини ўзида акс эттиради. 
Қадриятлар тизими асрлар давомида шаклланган табиат, жамият ва маданиятда 
тасвирий санъатда акс этган воқеликка онгли муносабат натижасида юзага келувчи 
қарашлар йиғиндисидир. Мазкур тизимнинг таркиб топтирилиши ўсмирларда 
қадриятли онг, қадриятли муносабат, қадриятли хулқ-атвор кўникмаларини 
шакллантириш имкониятини юзага келтиради. 
Умумий ўрта таълимнинг узлуксиз ривожланиши учун иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий 
шарт-шароит яратилмоқда. Жумладан, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қатор, 
меъёрий ҳужжатларда ўқитишни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш соҳасида 
қатор тадбирлар белгилаб қўйилган. Жамият ривожининг муайян даври ижтимоий 
тузилишига унинг инъикоси бўлган бирор умумаксиологик қадриятлар тизими мос 
келади ва у ижтимоий воқеалар билан боғлиқ тарзда намоён бўлади. Умуминсоний, 
миллий, диний, шахсий, педагогик тасвирий санъат қадрият шакллари ушбу тизим 
манзарасида муайян ўрин эгаллайди. Улар орасидаги фарқ, тафовут ва муносабатлар 
ушбу тизимдаги умумий ўзгаришларга боғлиқ. 
Ўсмирларда қадриятлар тизимини санъат даражасида шакллантириш учун қуйидаги 
ҳолатларга алоҳида эътибор қаратиш лозим: 
-
ўсмирларнинг ёш ва индивидуал хусусиятлари билан боғлиқликда қадриятлар 
тизимининг мураккаб тузилишини эътибордан четда қолдирмаслик, эҳтиёж 
объектларининг ўзини аниқ тизим сифатида тушуниш; 
-
ўсмирларда шакллантирилиши лозим бўлган қадриятлар тизимининг 
таркибий қисмлари, яъни мазкур тизимни ташкил қиладиган қадрият шаклларини 
аниқлаш, улар ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олиш; 
-
қадриятлар тизимининг шаклланиши ва амалиёти жараёнидаги таъсир, тасвир 
ва акс таъсирларни, уларнинг орасидан асосий, ички ва ташқи шаклларни ҳисобга 
олиш; 
-
муайян қадриятлар тизимининг барқарор ва ўзгариш ҳолатларини, бу борада 
ўсмирларга кўрсатиладиган касбий педагогик таъсир этиш шакл, метод ва 
воситаларини аниқлаш; 
-
ижтимоий институтлар (оила, маҳалла, таълим муассасаси, маданият)нинг 
ўсмир ёшдагилар қадриятлар тизимига таъсири, акс этиши ва унинг замон 
реалликларига мослашуви жараёнини аниқлаштириш. 
Буюк ватандошларимиз Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Маҳмуд 


268 
Музаххиб, Камолиддин Бехзод номи ғурур билан тилга олинмоқда. Янги маънавий 
ғоявий сиёсий йўналишларнинг шаклланиши ўз навбатида замонавий санъатнинг барча 
соҳаларига самарали таъсир этиб, ижодий изланишлар доирасини кенгайтириб бадиий 
тафаккур ривожи янада жадаллаштирилди. Тарихий, маданий-маънавий, ахлоқий 
кадриятларнинг кенг қатламларини қайта идрок этиш ғоялари янгиланиш тамойиллари 
меъморлик, тасвирий ва амалий безак соҳалари тизимида яққол намоён бўлмоқда.
Ўсмир ёшлар дунёқарашида, тафаккурида тарихий хотирага садоқат, муқаддас 
қадриятларимизни асраб авайлаш, ватанпарварлик, туйғусини камол топтириш 
мақсадида уларнинг касбий маҳоратларини ривожлантиришда санъат асарлари қадрият 
тимсоли бўлиб хизмат қилади. Зеро президентимиз томонидан илгари сурилган беш 
ташаббус ичида, мусиқа ва санъатни ривожлантириш орқали, ёшларимизни комиллика 
етмоғликлари, санъатга бўлган қизиғишларини янада ривожлантиришдир. Санъатга 
шайдо қалбдан тубан қалб егалари чиқмаслиги ҳаммага аён. Келажак авлодни мана шу 
йўлда тарбиялаш устозлар олдида катта машақатли йўл турибди. Бу борда 
президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан 2019 йил 2- майдаги 404-буйруғида
250
белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда мусиқа ва санъат 
муассасаларини олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш бўйича қарори 
имзоланди. Бу қарори билан тасвирий санъатга бўлган дунёқарашни ўзгартириш. 
Алломаларимиздан бири Д.Дидро “Қайси миллат ўз болаларининг расм ишлашини 
худди ўқув, ёзув ҳам ҳисоблаш даражасига кўтарар экан, у фан, санъат ва 
ҳунармандчиликда бошқа халқлардан ўзиб кетади, деб бежиз айтмаган”.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish