134
15.1-расм. 4 та коммутатор (switch) воситасида бирлаштирилган
коммутацияланадиганлокал тармоқ.
15.2.Локаль тармоқларда манзиллаштириш ваARPпротоколи
Локал
тармоқ
тугунлари(LAN)
бир-бирига
кадрларникенг
эшиттиришли канал орқали юборади.Бу дегани, локал тармоқнинг бир
тугунидан узатилган кадр локал тармоқнинг барча бошқа тугунлари
томонидан қабул қилинади демакдир. Бироқ, қоида бўйича, кадрни
тармоқнинг
барча тугунларига эмас, муайян битта тугунига узатиш
зарур.Унга шудай имкониятни тақдим этиш учун, локал тармоқнинг
тугунларида манзил бўлиши керак ва олувчининг манзили канал сатҳидаги
кадрнинг майдонида кўрсатилиши керак.Бу ҳолда кадрниолиб, тугун бу кадр
кимга
–
унгами
ёки
лоқал
тармоқнинг
бошқа
бир
тугунига
мўлжалланганлини аниқлаши мумкин.
Агар кадрдаги олувчининг манзили тугундаги бу кадрни олганнинг
манзили билан мос тушса, тугун канал сатҳидаги кадрдан тармоқ сатҳи
дейтаграммасини чиқариб олади ва уни протоколлар стеки орқали юқорига
узатади.
Агар кадрдаги олувчинининг
манзили тугундаги бу кадрни
олганнинг манзили билан мос тушмаса, тугун бу кадрни оддийгина ташлаб
юборади..
Амалда локал тармоқ манзили тугунда эмас, тармоқ адаптерида
мавжуд бўлади.
15.2- расм шуни акс эттиради.
Локал тармоқдаги манзилни
, ёки
LAN-
манзилни,
шунингдек физик манзил,
Ethernet-манзил
ёки
МАС-ман-
зил
(Media Access Control — элтувчига киришни бошқариш)деб ҳам
аташади
Локал тармоқларнинг кўпчилигида (Ethernet-тармоқлар ва маркерни узатиш
тармоқлари ҳам) LAN-манзил 6-байтли сон бўлиб,умумкин бўлган
2
48
манзиллардан
фойдаланиш
имконини
беради.5.18-расмда
кўрсатилганидек, бу 6-байтли манзиллар, қоидага кўра,ўн олтита рақамдан
иборат қатор кўринишида тасвирланади, бунда манзилнинг \ҳар бир байтиўн
олтидан иборат рақамларнинг жуфтлиги кўринишида ёзилади. Локал
тармоқдаги адаптернинг манзили ўзгармас бўлади. Бу манзил адаптерни
тайёрлаш чоғида унинг хотирасига жойлаштирилади.
135
15.2-расм. Локал сатҳ билан уланган ҳар бир адаптерда ноёб манзил мавжуд
LAN-манзилларнинг муҳим
хоссаларидан бири шундаки, бир хил
манзилли икки адаптернинг бўлиши мумкин эмас. Бу хайрон қоларли
кўриниши мумкин, чунки тамоқ адаптерлари турли мамлакатларда турли
ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилади..Тайванда адаптер ишлаб
чиқарувчи компания қандай қилиб унинг адаптери манзиллари Бельгиядаги
бошқа компания томонидан ишлаб чиқилган адаптерлар манзилларидан фарқ
қилишини қандай кафолатлаши мумкин?Манзилларнинг физик фазосини
IEEE.институти бошқаради. Компания адаптер ишлаб чиқармоқчи бўлса,у
2
24
манзиллардан иборат манзиллар фазосинининг блокини сотиб олади. IEEE
2
24
манзиллардан иборат блокни ажратади (физик манзилнинг юқори 24 бит
ини қайд этган ҳолда ва компанияларга ҳар бир адаптерга қуйи 24
разрядлардан ноёб комбинациялар яратиш имконини берган ҳолда).
Шундай қилиб, адаптерларнинг LAN-манзиллари ясси тузилиш ҳосил
қиладилар (иерархик тузилишдан фарқли равишда) ва
адаптерларнинг бир
жойдан бошқа жойга кўчишида ўзгармайдилар..Ethernet-картали мобил
компьютерда бу компьютер қаерда бўлишидан қатъий назар ҳар доим
биттаLAN-манзил бўлади.
IP-манзиллар, аксинча, иерархик тузилишга эга бўлишини (яъни
тармоқ ва хостқисмларга бўлинишини) вахостнинг кўчиши вақтида
тугуннинг IP-манзили ўзгариши кераклигини эслайлик.
Адаптер кадрни ўша локал тармоқдаги бошқа адаптерга жўнатмоқчи
бўлса, узатувчи адаптер кадрга локал тармоқдаги олувчининг манзилини
жойлаштиради. Кадрни олиб, қабул қилувчи адаптер ундан дейтаграммани
чиқариб олади ва уни протокол стеки орқали юқорига узатади. Бу локал
тармоқнинг барча бошқа адаптерлари ҳам бу
кадрни оладилар, бироқ улар
уни
-
тармоқ сатҳидаги дейтаграммаларни протокол стеки бўйича юқорига
узатмасданташлаб юборадилар. Бироқ баъзи ҳолларда узатувчи тугун
локалтармоқдаги барча адаптерлар жўнатган кадрларни қабул қилишлари ва
унга ишлов беришларидан манфаатдор бўлади. Бу ҳолдаузатувчи адаптер
олувчининг манзил майдонига махсус
кенг эшиттиришли манзил
ни
жойлаштиради. 6 байтли манзиллардан фойдаланувчи локал тармоқларда,
кенг эшиттиришли манзил 48 та иккилик
бирликлардан ташкил топган
қатордир (яъни ўн олти рақамдан иборатFF-FF-FF-FF-FF-FF кетма-кетлик-
дир).
Тугунлар учун тармоқ сатҳидаги манзиллардан ташқари LAN-
манзилларини ажратишнинг бир қанча сабаблари бор. Биринчидан, локал
тармоқлар фақат IP протоколива Интернет билангина эмас, тармоқ сатҳидаги
ихтиёрий протоколлар билан ишлаш учун ишлаб чиқилади. Агар
адаптерларга«нейтраль»LAN-манзиллари ўрнигаIP-манзиллари белгиланса,
уларгатармоқ сатҳининг бошқа протоколлари (масалан, IPX ёкиDECnet)ни
қўллаб-қуватлаш қийин бўларди. Иккинчидан,
агар адаптерлар LANманзили
136
ўрнига IP манзилидан фойдаланишлари керак бўлганида,тармоқ сатҳидаги
манзилни адаптернинг оператив хотирасида сақлаш ва уни - адаптерни ҳар
бир кўчириш ёки манбага улаш чоғида қайта созлаш керак бўларди. Шундай
қилиб,протоколлар стекидаги сатҳларнинг юқори даражада ўзаро боғлик
бўлмасликлари учун сатҳлар хусусий манзил схемаларига эга бўлишлари
керак. Бизманзилларнинг уч хили билан:қўлланиш тусидаги сатҳдаги
хостлар номлари, тармоқ сатҳидаги IP-манзиллари ва канал сатҳидагиLAN-
манзиллари билан танишиб чиқдик.
Do'stlaringiz bilan baham: