Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 14,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/230
Sana19.04.2022
Hajmi14,5 Mb.
#563572
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   230
Bog'liq
internet tarmoqlari va xizmatlari yangi pedagogik texnologiyaga asoslangan (1)

14.2. Интернет – протокол 
 
Интернетнинг тармоқ даражасини кўпинча IP–даражаси деб аталади 
(IPпротоколнинг номи билан). Бироқ, IP протоколининг ўзи интернет тармоқ 
даражасининг бор йўғи бир қисмини (лекин жуда муҳим қисмини) ифода 
этади. 14.2 – расмда кўрсатилгандек, Интернетнинг тармоқ даражаси учта 
асосий компонентдан иборат. 

Биринчи 
компонент 
тармоқ 
даражасидаги 
протоколни 
ифодалайди. Интернетда тармоқ даражаси Интернет – протокол 
деб, кўпинча эса IP протокол (InternetProtocol) деб аталади. 
Бугунги кунда IP протоколнинг икки версияси фойдаланилади. 
Бу маърузада биз кенг тарқалган, одатда IPv4 (RFC 791)деб 
аталадиган 4 –версияни муҳокама қиламиз. IPv6 (RFC 273 6 –
версияси, RFC 2460) протоколи келажакда IPv4 нинг ўрнини 
босиши керак. 

Тармоқ даражасининг иккинчи асосий ташкил этувчи йўлни 
белгиловчи 
компонент 
ҳисобланади. 
У 
дейтаграмма 
жўнатувчидан 
қабул 
қилувчига 
берадиган 
маршрутни 
(йўналишни) танлайди. 

Тармоқ даражасининг учинчи компоненти дейтаграммалардаги 
хатоликлар тўғрисида хабар бера олиши ва тамоқ даражасидаги 
маълум бир ахборот талабларига (сўровларига) жавоб бера 
олиши керак. Интернетда бу вазифани ICMP (Internet Control 
Message Protocol – Интернетдаги бошқарув ахборот протоколи) 
хал қилади. 


125 
14.2 – расм. Интернетнинг тармоқ даражаси таркиби. 
14.3. Дейтограмма формати 
 
14.3 - расмда IPv4 протоколи дейтаграммасининг формати 
кўрсатилган. Қуйида IPv4- дейтаграммасининг муҳим майдонлари санаб 
ўтилган. 
Версия.
Бу майдондаги тўрт битIP протоколининг версияси рақамини 
белгилайди. Бу рақам бўйича маршрутизатор IP-дейтаграммасининг қолган 
майдонларини қандай талқин қилишни белгилаб бериши мумкин. IP 
протоколининг турли версияларида IP-дейтаграммаларининг ҳар хил 
фарматлари қўлланилади. Расмда IP (IPv4) протоколининг жорий версияси 
дейтаграммасининг формати кўрсатилган. 
Сарлавҳанинг узунлиги.
IPv4-дейтаграмма параметрларнинг (IPv4-
дейтаграмма 
сарлавҳаларига 
киритиладиган) 
мажбурий 
бўлмаган 
майдонларнинг турли хил миқдорини ўз ичига қамраб олиши мумкин 
бўлгани учун бу тўрт бит сарлавҳа қаерда тамом бўлишини ва маълумотлар 
қаерда бошланишини аниқлаш учун зарур. Кўпчилик IP-дейтаграммаларида 
параметрлар майдони мавжуд бўлмайди, шунинг учун одатда IP-
дейтаграммаларининг сарлавҳаси 20 хонали бўлади. 


126 
14.3 – расм. IPv4-дейтаграмма формати. 
Хизмат тури.
Хизмат тури майдони (Type OfService, TOS) IP-
дейтаграммаларини турларга ажратиш имконияти бўлиши учун (масалан, 
паст тутилиш, ёки юқори ўтказиш қобилияти, ёки юқори ишончлилик талаб 
этиладиган 
дейтаграммаларини 
ажратиш 
учун) 
IPv4-дейтаграмма 
сарлавҳасига киритилган эди. Масалан, хақиқий вақт дейтаграммаларини 
(масалан, IP-телефонида фойдаланиладиган) бошқа тармоқдан (масалан, 
FTP) фарқлаш фойдали бўлиб қолиши мумкин. Тақдим этилаётган хизматлар 
даражасини маршрутизатор маъмури (администратори) белгилаб беради. 
Дейтаграмманинг узунлиги.
Бу IPv4-дейтаграмманинг (сарлавҳа плюс 
маълумотлар) тўлиқ узунлиги. Бу майдоннинг ўлчови 16 битга тенг бўлгани 
учун IPv4-дейтаграмманинг назарий ўлчови 65 535 байтни ташкил этиши 
мумкин. Бироқ дейтаграммаларнинг ўлчами камдан-кам холларда 1500 
байтдан ортади ва одатда 576 байт билан чекланади. 
Флаги идентификатори, фрагментининг силжиши.
Бу учта майдон 
IP-фрагментация деб аталувчига алоқаси бор. Бу масалани биз бироз кенгроқ 
муфассал кўриб чиқамиз. IP протоколининг янги версияси (IPv6) 
маршрутизаторларда 
фрагментациялашни 
тақиқлашни 
таъкидлаш 
қизиқарсиздир. 
Яшаш 
вақти.
Яшаш 
вақти 
майдони 
(Time 
To 
Live, 
TTL)дейтаграммаларининг 
тармоқда 
мангуциркуляция 
қилмаслигига 
кафолат беришга имкон беради (масалан, узоқ вақт давомида маршрут 


127 
сиртмоғи мавжудлиги туфайли). Бу майдоннинг қиймати хар бир 
маршрутизаторда бир бирликка камаяди. TTL майдонинг қиймати нолга тенг 
бўлганда маршрутизатор дейтаграммани чиқариб ташлайди. 
Протокол.
Бу майдон IP дейтаграмма охирги адресатга бориб 
етгандагина фойдаланилади. Майдонинг қийматини транспорт даражасидаги 
протокол белгилаб бериб, унга IP-дейтаграммадаги маълумотларни узатиши 
лозим. Масалан, 6 қиймат маълумотлар порцияси TCP протоколига 
берилиши кераклигини, 17 қиймат эса –UDPпротоколига узатилиши 
кераклигини англатади. Барча мумкун бўладиган рақамлар рўйхати RFC 
1700, RFC 3232 да мавжуд бўлади. IP-дейтаграммаларидаги протоколнинг 
рақами транспорт даражасидаги сегментдаги порт рақамининг номига тўлиқ 
ўхшашлигига эътиборингизни қаратинг. Протокол рақами тармоқ ва 
транспорт даражаларини бирга боғловчи “елим” вазифасини бажарса, порт 
рақами транспорт даражасини амалий даража билан боғлайди. 
Сарлавҳанинг назарий йиғиндиси.
Сарлавҳанинг назорат йиғиндиси 
маршрутизаторга олинган IP-дейтаграммалардаги хатоликларни аниқлашда 
ёрдам беради. Сарлавҳанинг назорат суммаси қўшимча кодда сарлавҳанинг 
барча 
икки 
байтли 
сўзларини 
қўшиш 
йўли 
билан 
ҳисобланади. 
Маршрутизатор сарлавҳанинг назорат йиғиндиси олинган ҳар бир 
дейтаграмма учун ҳисоблайди ва шу тарзда сарлавҳадаги хатолпрни 
текширади. 
Одатда, 
маршрутизаторлар 
хатоларни 
аниқлган 
дейтаграммаларни чиқариб ташлайди. Шунга эътибор қилингки, назорат 
йиғиндисини бошқатдан ҳисоблаш ва ҳар бир маршрутизаторда сарлавҳа 
майдонида яна сақлаб қолиш керак, чунки ишлаш вақти майдони бир 
бирликка камаяди, шунингдек параметрларнинг майдонлари ҳам ўзгариши 
мумкин.IP-дейтаграммаларининг сарлавҳаси назорат йиғиндисини ҳисоблаш 
учун тезкор алгоритимларнинг ажойиб тавсифиRFC 1071 да мавжуд. Шу 
жойда ўқувчилар (китобхонлар) кўпинча бундай савол беришади: нима учун 
TCP/IP назорат йиғиндисини иккала даражасида (тармоқ ва транспорт 
даражасида) бажаради? Бунга бир неча сабаб бор. Биринчидан, IP-даражада 
фақатIP-сарлавҳасининг 
назорат 
йиғиндиси 
ҳисобланади, 
транспотр 
даражасида эса барча TCP ёкиUDP сегментининг йиғиндиси ҳисобланади. 
Иккинчидан,TCP/UDP ва IP пртоколлари, умуман айтганда, айнан битта 
протоколлар стекига тегишли бўлишга мажбур эмас. Умуман TCP протоколи 
бошқа протокол (масалан, АТМ) устидан ишлаши, IP протокол эса TCP ёки 
UDP протоколига узатилмайдиган маълумотларни кўчириши мумкин. 
Жўнатувчининг ва қабул қилувчининг IP-адреслари (манзиллари).
Бу 
майдонлар жўнатувчининг 32 хонали IP-адресини ва охирги (пировард) 
қабул қилувчининг IP-дейтаграммасини ўз ичига олади. 
Параметирлар.
Параметрлар 
майдони 
IP-сарлавҳаларини 
кенгайтиришга 
имкон 
беради. 
Сарлавҳа 
параметирлари 
IP-
дейтаграммаларининг жуда камдан-кам фойдаланиладиган мажбурий 
бўлмаган майдонлардан ташкил топган бўлади. Шунинг учун уларнинг ҳар 
бир дейтаграмма сарлавҳасига критилмасликка ва шунинг учун ортиқча 


128 
харажатларни камайтиришга қарор қилинган эди. Бироқ сарлавҳа 
майдониниг 
мавжуд 
бўлишининг 
ўзи 
унга 
ишлаб 
беришни 
мураккаблаштиради, чунки дейтаграммаларнинг сарлавҳалари турли хил 
узунликка эга бўлиши ва сарлавҳалари турли хил узунликка эга бўлиши ва 
сарлавҳа қаерда тамом бўлиб, маълумотлар майдони қаерда бошланишини 
аниқлаш учун сарлавҳа узунлигининг қўшимча майдони зарур. Бундан 
ташқари, айрим дейтаграммалар учун параметрларга ишлов бериш талаб 
этилади, айримлари учун эса талаб этилмагани учун IP-дейтаграммаларини 
маршрутизаторларда ишлов бериш вақтни кенг чегараларда ўзгариб туриши 
мумкин. Бундай мулоҳазала юуқори унумдорликдаги маршрутизаторлар ва 
хостлар учун алоҳида муҳимдир. IPv6 протоколида сарловҳанинг мажбурий 
бўлмаган майдонлардан воз кечишнинг сабаблари орасида бу ҳам бор эди. 
Маълумотлар (фойдали юкламалар).
Нихоят, биз дейтограмма мавжуд 
бўлган охирги, энг мухим майдонга ҳам етиб келдик! Кўпчилик ҳолларда IP-
дейтаграммнинг маълумотлар майдони адресатга етказиш керак бўлган 
транспорт даражаси (TCP ёки UDP)нинг сегментини ўз ичига олади. Бироқ 
маълумотлар майдони бошқа турдаги маълумотларни ҳам, масалан ICMP 
протоколи хабарларини ҳам ўз ичига қамраб олиши мумкин. 
Эътибор қилинг, IP-дейтаграмма 20 хонали сарлавҳани (қўшимча 
майдонларсиз) ўз ичига олган бўлсин. Агар дейтаграмма ТСР сегметини ўз 
ичига олган бўлса, у ҳолда ҳар бир дейтаграммада (фрагментациаланмаган) 
тадбиқий даражадаги хабардан ташқари 40 байт сарлавҳа бўлади (20 байт IP-
сарлавҳа ва 20 байт ТСР-сарлавҳа). 

Download 14,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish