137
15.3-расм. Локал тармоқнинг ҳар бир тугунида IP-манзил, тугуннинг ҳар
бир адаптерида эсаLAN-манзил бор.
Шундай
қилиб,ARP-модулIP-манзилни
узелнинг
LAN-манзилига
ўзгартиради.Бу кўп жиҳатдан хост номлариниIP- манзилларига ўзгартириб
берувчи DNS тизимига ўхшайди. Бироқ манзилларни ўзгартирувчи бу
иккита схема ўртасидаги муҳим фарқ шундаки, DNS хостлар номларини IP
манзилига бутун Интернетда ўзгартиради, ARPпротоколи эса фақат битта
локал
тармоқ
доирасидагиIP-манзиллар
билан
шуғулланади.Агар
Калифорниядаги тугун Миссисипидаги тугуннинг IP-манзили учунLAN-
манзилни билишга уринса, ARP протоколи бу хатони қайтариб
юборган
бўларди.
Ҳар бир тугуннинг ARP-модулида ARP-жадвал сақланадиган оператив
хотира қурилмаси бор.Бу жадвалда локал тармоқ хостларининг IP-
манзиллари ва уларга тегишлиLAN-манзиллар ёзиб қўйилган. Қуйида
222.222.222.220 тугун учунARP-жадвалнинг намунаси келтирилган (15.1-
жадвал). Жадвалда, шунингдек, манзилларнинг ҳар бир жуфти учун яшаш
вақти майдони ҳам келтирилган (Time То Live, TTL), унда бу ёзув қачон
жадвалдан олиб ташланиши кўрсатилади.
Эътибор беринг, жадвалда локал
тармоқнинг барча тугунлари учун ёзув бўлиши шарт эмас.Масалан, баъзи
бир тугунлар учун ёзувлвр олиб ташланган, чунки уларнинг яшаш вақти
тугаган, бошқа тугунлар учун ёзувлар эса умуман ҳеч қачон бу жадвалга
туша олмайди. Яшаш вақтининг одатий қиймати - ARP-жадвалга ёзув
киритилган ондан бошлаб 20 минут бўлади.
Энди фараз қилайлик, 222.222.222.220 тугун ўша локал тармоқнинг
бошқа тугунига дейтаграмма жўнатмоқчи бўлсин.
Бунинг учун узатувчи
тугун олувчи тугуннинг IP-манзили бўйича унинг LAN-манзилини билиши
керак. Агар узатувчи тугуннинг ARP-жадвалида олувчи тугуни учун ёзув
бўлса, бу қийин масала эмас. Хўш, ARP-жадвалида бундайёзув бўлмаса нима
қилиш керак? Масалан, 222.222.222.220 тугуни 222.222.222.222 тугунига
138
дейтаграмма жўнатишни ҳоҳласин. Бу ҳолда узатувчи тугунARP протоколи
ёрдамида унга керакли манзилни аниқлайди.
Аввалига узатувчи тугунмахсус ARP пакетини шакллантиради. Бу
пакетда бир неча майдон мавжуд бўлиб, улар орасида узатувчи ва қабул
қилувчи тугунларнингIP-манзиллари и LAN-манзиллари бор. Иккала ARP-
пакетлар учун (сўров ва жавоблар учун) битта форматдан фойдаланилади.
Сўровли ARP-пакетнинг мақсади локал тармоқнинг барча бошқа
тугун-
ларини сўроқлаб чиқиш ва бизни қизиқтираётган IP-манзилга тегишли
LAN-манзилни аниқлашдан иборат.
5.1- жадвал.
222.222.222.220LAN манзилли тугун учун ARP-жадвалига мисол
IР-манзил
LAN-манзил
TTL
222.222.222.221
88-B2-2F-54-1A-0F
13:45:00
222.222.222.223
5С-66-АВ-90-75-В1
13:52:00
Шундай қилиб, бизнинг мисолда 222.222.222.220 тугуни ўз
адаптерига сўров билан ARP–пакет узатади. Унда бу пакетни FF-FF-FF-FF-
FF-FF
кенг
эшиттиришли
LAN-манзилга
жўнатиш
кераклиги
кўрсатилади.Адаптер ARP-пакетни каналсатҳидаги кадрга жойлаштиради,
олувчи тугуннинг манзил майдонидаги кенг эшиттиришли манзилини
кўрсатади ва кадрни локал тармоққа узатади. ARP сўровли кадр локал
тармоқнинг барча адаптерлари томонидан қабул қилинади ва (сўровда кенг
эшиттиришли манзилдан фойдаланилгани учун) ҳар
бир адаптер кадрдаги
ARP-пакетни ўз тугунига узатади. Ҳар бир тугун унинг IP-манзили
олувчининг ARP-пакетдаги IР-манзили билан мос тушишини текшириб
кўради.IP-манзили пакетда кўрсатилган манзил билан мос тушган сўраётган
тугунга ARP жавоб пакетини жўнатади. Унда тегишли LAN манзили
кўрсатилади.Шундан сўнг сўровчи 222.222.222.220 тугунўзARP-жадвалини
янгилаши ва IР-дейтаграммани жўнатиши мумкин.ARP протоколи ҳақида
иккита қизиқ фикрни қайд этиш лозим. Биринчидан, ARP- сўров кенг
эшиттиришли кадрда жўнатилади,
жавоб эса, стандарт кадрда узатилади.
Иккинчидан,ARP протоколида ўзини ўзи созлаш (plug-and-play)принципи
рўёбга рўёбга чиқарилган. Чункитугуннинг ARP-жадвали автоматик тарзда
шаклланади, у тизим маъмури томонидан созланиши керак эмас. Агар тугун
локал тармоқдан узилса, унга тегишли ёзув яшаш вақти тугаганидан сўнг
жадвалдан чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: