Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети


 Дейтаграммаларни локал тармоқлар доирасидан ташқаридаги



Download 14,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/230
Sana19.04.2022
Hajmi14,5 Mb.
#563572
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   230
Bog'liq
internet tarmoqlari va xizmatlari yangi pedagogik texnologiyaga asoslangan (1)

15.3.2. Дейтаграммаларни локал тармоқлар доирасидан ташқаридаги 
тугунга узатиш 
 
Юқорида баён этилганлардан тугун ўша локал тармоқнинг (яъни ўша 
IР –тармоқнинг) бошқа тугунига дейтаграмма жўнатмоқчи бўлса, ARP 


139 
протоколиқандай ишлаши ойдин бўлди.Энди биз бундан мураккаброқ 
ҳолатни – локал тармоқ тугуни тармоқ сатҳидаги дейтаграммани локал 
тармоқдан ташқарида бўлган (яъни, бошқа IР –тармоққа) тугунга узатишни 
ҳоҳлаган ҳолатни кўриб чиқамиз.Бу масалани маршрутизаторлар билан 
уланган иккита локал тармоқдан иборат тармоқ мисолида муҳокама қиламиз 
(15.4-расм). 
Рис.15.4.Маршрутизаторлар билан уланган иккита локал тармоқ. 
Эътибор қилинг, икки турдаги тугунлар – хостлар ва маршрутизаторлар 
мавжуд. Ҳар бир хостдафақатбиттаIP-манзил ва биттаадаптер бор.
Маршрутизаторда ҳар бир интерфейс учун биттаданIP-манзил бор.Маршру-
тизаторнинг ҳар бир интерфейсида ўзинингARP-модулива ўзининг адаптери 
бор. Расмда тасвирланган маршрутизаторнинг иккита интерфейси бўлгани 
учун унинг иккитаIP-манзили, иккитаARP-модули ва иккита адаптери 
бор.Ўз-ўзидан маълумки, ҳар бир адаптернинг ўз LAN-манзили бор. 
1-локал тармоқ билан боғланган барча интерфейсларнинг манзили 
111.111.111.xxx кўринишга,2-локал тармоқ билан боғланган барча интер-
фейсларнинг манзили222.222.222.ххх кўринишга эга.Бу мисолда IP-
манзилнинг биринчи уч байти “тармоқ”ни, охирги байт эса тармоқнинг 
муайян интерфейсини кўрсатади.
Энди фараз қилайлик, 111.111.111.111 хост 222.222.222.222 хостгаIP-
дейтаграмма жўнатишниҳоҳлаган бўлсин.Узатувчи хост, одатдагидек дейта-
граммани ўз адаптерига жўнатади. Бироқ бунда.узатувчи хост адап-
тергаLAN-манзилни кўрсатиши керак. Қайси LAN-манзилдан фойдаланиш 
лозим ? Кимдир бу 222.222.222.222 хост адаптерининг локал манзили, яъни 
49-BD-D2-C7-56-2A бўлиши керак деб ўйлаши мумкин. Бироқ бу хато. 
Агар узатувчиадаптер буLAN-манзилдан фойдаланса, 1 локал тармоқ 
адаптерларидан бирортаси ўз тармоқ сатҳига узатилган IP-дейтаграммани 
узатмай қўяди, чунки олувчининг кадрдаги манзили 1-локал тармоқ 
адаптерининг бирорта LAN-манзили билан мос тушмайди. Узатилган 
дейтаграмма шунчаки ўлади.

Агар 5.20-расмга эътибор билан қаралса, 2 локал тармоққа 
дейтаграмма узатиш учун уни маршрутизатор интерфейсига 111.111.111.110 


140 
манзили бўйича жўнатиш кераклигини кўриш мумкин.111.111.111.111 
хости маълумотлар ҳаракатининг жадвалида (маршрутлаштириш жадвалида)
222.222.222.222 хостига мўлжалланган дейтаграммаларни маршрутизатор 
интерфейсига 111.111.111.110 манзили бўйича жўнатиш лозимлиги 
кўрсатилиши керак..Шундай қилиб, кадрни олувчи локал манзили майдонида 
111.111.111.110, яъни Е6-Е9-00-17-ВВ-4В маршрутизатори интерфейси 
адаптерининг манзилини кўрсатиш лозим.Узатувчи хост 111.111.111.110 
тугуннинг локал манзилини қандай қилиб билиши мумкин? ARP протоколи 
ёрдамида.Узатувчи адаптер булокал манзилни олгани заҳоти, у кадр яратади
ва уни 1-локал тармоққа узатади.1-локал тармоқ маршрутизатори адаптери 
канал сатҳидаги бу кадр унга манзиллаштирилганини кўрадива шу сабабдан 
кадрни маршрутизаторнинг тармоқ сатҳига жўнатади.IP-дейтаграммаси 
жўнатувчи хостданмаршрутизаторга муваффақият билан узатилди!Бироқ биз 
ҳали тугатмадик. Биз энди дейтаграммани маршрутизатордан олувчига 
жўнатишимиз керак.Энди маршрутизатордейтаграммани қайси интерфейс 
орқали жўнатиш лозимлигини аниқлаши керак. Танлов маршрутизаторда 
сақланадиган маршрутлаш жадвали ёрдамида амалга оширилади.Бу жадвалда 
маршрутизатор дейтаграммани 222.222.222.220 интерфейси орқали узатиш 
лозимлигини кўрсатувчи ёзувни топади.Бу интерфейс дейтаграммани ўз
адаптерига узатади, адаптер дейтаграммани янги кадрга жойлаштиради ва 
кадрни 2- локал тармоққа жўнатади. Энди кадрнингLAN-манзили уни 
олувчиникўрсатади.Маршрутизатор унингLAN-манзилини қандай билади? 
ARP протоколи ёрдамида, албатта! 
Ethernet-тармоғи учунARP протоколи RFC826 билан белгиланган.

Download 14,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish