147
UDP протоколи транспорт сатхи хизматларининг минимал тўпламини
кафолатлайди, жумладан:
-жараёнлар орасида маълумотлар алмаштириш хизмати;
-хатоликларни назоратлаш.
UDP протоколи трафикни назоратламайди –маълумотлар кераклича
давомли вақтда исталган тезликда узатилиши амалга оширилади.
Интернет – иловалар ишлаб чиқарувчилари учун UDP протоколи ТСП
протоколига қараганда қуйидаги тўртта афзалликларга эга:
-уланиш ўрнатилиши процедураси мавжуд эмас – узатиш жараёни
кечикиши камаяди; сатхларидаамалга оширилиши ва улар билан боғланган
UDP портларга
мисоллар келтирилган
-уланиш холати хақида ахборот мавжуд эмаслиги - UDP сервер ТСР
серверга нисбатан кўпроқ мижозларга хизмат кўрсатиши мумкин;
-сарлавҳа ўлчамининг катта эмаслиги - UDP 8байт, ТСР 20байт;
-илова
томонидан
маълумотлар
узатилиши
бошқаришининг
яхшиланган механизми – реал вақт иловаси маълумотлар узатилиш минимал
тезлигига чеклаў қўйиши – товушли пакетнинг кечикиши <150мс.
UDP протоколи IP протоколига асосланади ва амалий жараёнларга IP
протоколи хизматларидан кам фарқланувчи транспорт хизматларини тақдим
этади.
IP-пакет
сарлавҳасига
UDP
протоколи
UDP-пакет
сарлавҳаси
кўрингишида хизмат ахборотини қўшади (16.2-расм).
Жўнатувчи порти
Қабул қилувчи порти
Узунлиги
Йиғинди назорат
Маълумотлар
…
16.2-расм. Формат UDP-пакет формати.
Жўнатувчи порти(SourcePort) –
майдон дейтаграмма узатган ишчи
станциянинг портини кўрсатади. Шу портга
жавоб дейтаграммани юбориш
лозим. Агар мазкур майдондан фойдаланилмаса, у ноллар билан
тўлдирилади.
Қабул қилувчи порти (Destination Port) –
майдон
пакет етказиладиган
ишчи станция портини идентификациялайди.
TCP/IP базасидаги Интернет мижоз/сервер муҳитида, сервер амалий
сатх протоколини ҳисобга олиб портларни белгилайди, бу
мижоз сатхида
бажарилади. Порт номери – бу 0 дан 65 536 гача диапазондаги 16-битли
катталикдир. Умумий маълум портлар тизимий жараёнлар ёки амалий
дастурлар томонидан фойдаланилади, 0 дан 1 023
гача диапазондаги сонлар
билан номерланади. Масалан, 25 порт - SMTP (Почтани жўнатиш оддий
протоколи) протоколи, 80 порт – HTTPпротоколи.
16.3-расмда UDP дейтаграммада порт номерининг график талқини
149
Узунлик (Length) –
бу майдон хам сарлавҳа, ҳам маълумотларни ҳисобга
олиб, октетларда UDP-пакет узунлиги хақида ахборот беради. Узунликнинг
минимал қиймати саккизга тенг.
Йиғинди
назорат(Checksum)
-
бу
майдон
пакет
сарлавҳаси,
псевдосарлавҳа ва пакетдаги фойдали юклама
майдони маълумотларини
тўғри узатилишини текширади. Агар ушбу майдондан фойдаланилмаса, улар
ноллар билан тўлдирилади.
Қабул қилаётган ишчи станцияда реализацияланган IP модул, агар
пакет сарлавҳасида юқори сатх протоколи UDP протоколи эканлиги
кўрсатилса,IP модул тармоқдан келаётган IP-пакетни UDP модулга узатади.
IP модулдан
UDP модул пакет олганида, у пакет сарлавҳасида мавжуд
йиғинди назоратни текширади. Агар йиғинди назорат нолга тенг бўлса,
демак, узатувчи уни ҳисобламаган бўлади. UDP ва TCP протоколларида
йиғинди назоратни ҳисоблаш бир алгоритмда бажарилади (RFC-1071), лекин
UDP-пакет учун уни ҳисоблаш механизми айрим ўзига хос хусусиятга эга.
Хусусан, UDP-дейтаграмма тоқ сонли байтларга эга бўлиши мумкин, бу
холда унга,
алгоритмни унификациялаш учун, хеч қаерга узатилмайдиган
нолли байт қўшилади.
UDP протоколи хақида батафсилроқ ахборотни RFC-768 топиш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: