152
17-маъруза
Транспорт сатҳи. ТСР узатишда бошқарув протоколи.
(Transmisson Control Protocol)
Режа:
17.1 Тармоқ сатҳида ТСР транспорт протоколини уланиш мўлжали.
17.2 Маълумотларни ишончли узатишни асосий қоидалари.
17.3 ТСР – уланиш.
17.4 ТСР- сегмент тузилмаси.
17.5 Бир нечта қизиқарли сценариялар.
17.6 ТСР –уланишни бошқариш.
17.1 Тармоқ сатҳида ТСР транспорт протоколини уланиш
мўлжали
Интернетда
(аниқроқ
барча
компъютер
тармоқларида
ТСР/IP
протоколи билан ишлайдиган) транспорт сатҳида икки хил протокол бўлиб –
UDPTCP. UDP, маълумотларни ишончли узатишда илова тариқасида хизмат
қилувчи ва мантиқсиз уланиш протоколи ҳисобланади.
UDP ва ТСР –нинг асосий вазифаси
маълумотлар алмашинуви ва
жараён орасини таъминлаш, охирги тизимда амалга оширилаётган
маълумотлар алмашинуви ёрдамида охирги тизим орасида тармоқ сатҳ
протоколи (IP) иштирокида. UDP ва TCP протоколлари маълумотларни
узатишда уларни
бузилмаслигини таъминлаб, буни ўз бош сарловха
майдонига хатоларни аниқлаш йўлини киритган. ТСР протоколи ўзининг
ишончли маълумотларини узатиш хизмати орқали мантиқий уланишни
ўрнатади.
17.2 Маълумотларни ишончли узатишни асосий қоидалари
Компъютер тармоқларида маълумотларни ишончли узатиш муаммоси
энг марказий муаммо бўлиб, бу нафақат транспорт сатҳида балки тармоқ ва
амалий сатҳларда ҳам кузатилади. Расм 17.1 –да маълумотларни ишончли
узатиш схемаси кўрсатилган.
153
17.1 расм. Маълумотларни ишончли узатиш: а-хизмат модели; б- хизмат
моделини амалга оширилиши.
Маълумотларни ишончли узатиш хизмати каналга хизмат қилиб, унда
хабарларни
ишончли узатилиши, коммуникация моделининг юқори сатҳида
амалга оширилади. Ишончли узатилишда битларни бузилиши рўй бермайди,
яъни уларни қиймати 0 дан 1 га ёки тескариси; бундан ташқари маълумот
шундай қабул қилинадики, қандай кетма-кетликда юборилганидек. Ана
шундай модель ТСР протоколига хизмат кўрсатишда ишлатилади.
Транспорт сатҳ протоколида маълумотларни
ишончли юборишда
асосий муаммо шундан иборатки, пастки сатҳ протоколи маълумотларни
ишончлигини узатишда таъминлай ололмаслигидир.
ТСР протоколи учун
бундай хусусият характерликдир, чунки IP тармоқ сатҳ протоколида
ишончсиз хизмат узатишдан фойдаланади. Шунга қарамасдан
бундай
муаммо фақатгина транспорт учун эмас балки тармоқ, ҳаттоки канал сатҳида
ҳам учрайди: улар тармоқ маълумот узатиш хизматини ишлатиб, алоҳида
алоқа симидан фойдаланади, шунинг учун бу ҳолат ишончсизликни келтириб
чиқаради.
Бу бўлимда биз маълумотлар узатишни манбадан то қабул этилишни
фақат бир йўналишда ёки ярим дуплекс кўринишда чегараланамиз.
Шунга
қарамасдан бир йўналишда узатилиши билан пакетларнинг ҳаракати икки
йўналишда бўлади, яъни 17.1 расмда кўрсатилгандек. Қабул этувчи ва
узатувчи томонлар фақат маълумотлар билан алмашинувидан ташқари ҳар
154
хил бошқариш маълумотларидан ҳам фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: