95
қилган барча саҳифалар матн нусхаларини сақловчи улкан ахборот
омборини ифодалайди;
фойдаланувчининг
сўровига
мувофиқ
ахборот излаш
мақсадида қидирув тизими индексларини текшириб чиқувчи ва унга
релевантликнинг (берилган тоифага мослик даражаси) пасайиш
даражаси бўйича топилган ҳужжатларни тақдим этувчи дастур.
Қидирув тизими томонидан энг релевант деб топилган ҳужжат доим
ҳам фойдаланувчининг фикрига тўғри келавермайди, албатта.
Шундай қилиб, қидирув тизимининг ҳаракатлари мазкур
қидирув тизими учун очиқ бўлган
Интернет узелларни уларнинг
барча алоқалари ва тармоқлари билан бирга доимий тадқиқ этишдан
иборат. Ахборотларнинг доимий янгиланиб туриши сабабли қидирув
машинаси маълум муддат (бир ой) ўтгач ўзгаришларни аниқлаш ва
қайд этиш учун аввал ўрганилган Интернет узелларига қайта ташриф
буюради. Ўқилган барча ахборот индексланади,
яъни махсус
маълумотлар базаси яратилиб, унинг таркибига барча тадқиқ этилган
Интернет саҳифалари ҳақидаги маълумотлар жамланади.
Фойдаланувчидан сўров келиб тушган ҳолда қидирув машинаси
барча индексланган ахборотларни кўриб чиқади ва қидирув
вазифаларига мос келувчи ҳужжатлар рўйхатини чиқаради.
Топилган
ҳужжатлар таянч сўзларнинг жойлашуви (сарлавҳада, матн бошида,
биринчи бўлимда) ва уларнинг матнда тез-тез такрорланишига қараб
сараланади.
Ҳар хил қидирув тизимларида бир хил таянч сўзлар ѐки
иборалар бўйича сўровлар, одатда турлича натижалар беради. Бу
ишлаш тамойили ўхшаш бўлишига қарамай, қидирув машиналари
сўров тиллари, қидирув ҳудудлари, ҳужжат ичида қидириш
чуқурлиги, саралаш усуллари билан бир-биридан фарқ қилади ва шу
сабабли турли қидирув машиналарини қўллаш
турлича натижалар
беради.
Қидирув тизимлари мунтазам ривожланиб боради. Уларни
такомиллаштириш барча асосий жиҳатлар: маълумотлар базасининг
ўсиши, сўров тузиш имконияти ва интерфейснинг дўстоналиги,
натижаларни
бериш
ва
қўшимча
сервис
функцияларининг
мавжудлиги бўйича рўй беради. Узоқ вақт янги элементларни жорий
қилмаган ва мавжуд функцияларни
оптималлаштирмаган тизимлар
аста-секинлик билан фойдаланилмай қолиши мумкин.
Энг
машҳур
халқаро
қидирув
тизимлари
Google
(www.google.com),
Alta
Vista
(www.altavista.com),
Excite
96
(www.excite.com),
Lycos
(www.lycos.com),
WebCrawler
(www.webcrawler.com) ҳисобланади. Рус тилида ишловчи қидирув
тизимлари
ичида
эса
Яndex
(www.yandex.ru),
Rambler
(www.rambler.ru) ва Апорт! (www.aport.ru), шунингдек, Google
(google.ru) тизимларини кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: