99
Буларнинг барчаси мазкур фирманинг шиоридан ўрин олади —
«Катта шаҳар учун катта дўкон».
Санкт-Петербург шаҳридаги Интернетга
уланиш хизматларини
тақдим этувчи Петерстар компанияси сайти (www.peterstar.ru)
реклама ва ахборот вазифаларини бажарувчи корпоратив сайтга яхши
мисол бўла олади.
Ахборот сайтлари
Кейинги гуруҳ бу ахборот сайтлари. Гуруҳнинг номи у ҳақида
гапириб турибди, бу серверларнинг асосий мақсади Интернет
фойдаланувчиларига бирор ахборотни тақдим этиш ҳисобланади. Бу
гуруҳда кичик гуруҳларга тақсимлашни ахборотга эга бўлиш ѐки уни
web-серверда эълон қилиш учун пул тўлаш зарурлигига қараб амалга
ошириш мумкин.
Дастлаб пуллик серверларни кўриб чиқамиз. Бу ҳолатда
ахборотга
эга
бўлиш
учун
Интернетдан
фойдаланувчилар
белгиланган миқдорда пул тўлайдилар. Яна бир вариант ҳам борки,
унга кўра хизматлар бепул бўлади, тўлов эса фирмалардан улар
ҳақидаги ахборотни web-сервер маълумотлар
базасига киритиш учун
олинади. Бу турдаги web-серверлар самарали фаолият кўрсатишининг
асосий муаммоси беқиѐс ахборот тақдим этиш ҳисобланади, чунки
Интернет ахборотга шунчалик бой муҳитки, унда талаб қилинаѐтган
маълумотларнинг кўплаб муқобил варианлари мавжуд.
Кўриб чиқилаѐтган гуруҳ серверларига хос бўлган мисоллардан
бири биринчидан, молиявий ахборот, иккинчидан бозор ҳақидаги,
яъни
фирмалар, уларнинг маҳсулот ва хизматлари ҳақида минтақалар
ва тармоқлар бўйича танлаб олган ҳолда ахборот тақдим этиш
ҳисобланади.
Пуллик серверларга қарама-қарши ўлароқ кўп сонли бепул
серверлар ҳам ишлаб турибди.
Кўпинча сайтда пуллик ахборот жойлаштириш билан бирга
масалан, айрим мавзулар бўйича бепул ахборот ҳам тақдим этилади.
Шу тариқа кўп сонли ташриф буюрувчиларни жалб этиш, компания
имижини шакллантириш ва
ривожлантиришга, шунингдек, қўшимча
реклама воситаси сифатида хизмат қилувчи юқорида санаб ўтилган
икки моделнинг бирлашуви рўй беради.
Масалан, Россия серверлари ўртасида молиявий ахборот тақдим
этиш бўйича биринчи ўринни «РосБизнесКонсалтинг» сервери
(www.rbc.ru) эгаллаган.
100
Бозор муносабатлари, фирма ва товарлар кенг доираси бўйича
бепул ва пуллик ахборот тақдим этувчи web-сайтларга яна бир мисол
қилиб «Халқаро ахборот бозорлари» Ахборот-тижорат тизими (ИКС
МИР) (www.icsmir.ru) web-серверини кўрсатиш мумкин.
Савдо ва молия тизимлари
Сўнгги
гуруҳдаги
web-серверларни
Интернетдан
фойдаланувчиларга товар сотишдан
тортиб молиявий операциялар
ўтказишгача турли хизматлар кўрсатувчи сайтлар ифодалайди. Улар
бевосита В2С тоифаси (товарни якуний истеъмолчиларга сотиш –
Интернет-дўконлар), С2С тоифаси (жисмоний шахслар ўртасида
алоқа – Интернет-кимошди савдолари) ва В2А тоифасидаги
(корхоналар
ўртасида
бизнес
юритиш
–
электрон
савдо
майдончалари) ишбилармонлик жараѐнларини амалга оширадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: