Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Мижозлар билан алоқаларни бошқариш



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

 
4.4. Мижозлар билан алоқаларни бошқариш 
Интернет компаниялар ва уларнинг мижозлари ўртасида 
индивидуал алоқаларни шакллантириш учун мисли кўрилмаган 
имкониятлар тақдим этади. Бу имкониятлар муваффақиятли бизнес 
юритиш бўйича замонаий тенденциялар билан узвий алоқада бўлиб, 
улар орасида асосий рақобатли афзалликлардан бири мижозларнинг 
компанияга мойиллигини шакллантириш ва уларнинг қониққанлик 
даражасини ошириш учун улар билан ўзаро алоқани йўлга қўйиш ва 
қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. 
Маҳсулот сотишнинг белгиланган даражада бўлишини қўллаб-
қувватлаш учун компания ўз фаолиятида иккита асосий йўналишни: 
янги харидорларни жалб қилиш ва мавжуд харидорлар билан 
муносабатларни 
қўллаб-қувватлашни 
ҳисобга 
олиши 
зарур. 
Иқтисодий фойда нуқтаи назаридан янги харидор топгандан кўра 
доимий харидорлар билан ўзаро муносабатларни қўллаб-қувватлаш 
арзон тушади. 
Оммага кенг маълум бўлган бир нечта далилни келтириб 
ўтамиз: 

Парето тамойилига кўра компания даромадларининг 80%ини 
мижозларнинг 20%и келтиради; 

товар бирлигини сотиш учун савдо вакилига янги 
харидорларни жалб қилиш учун уларга ўнлаб марта мурожаат қилиш 
талаб қилинган бир пайтда доимий мижозларга ўртача 2-3 марта 
мурожаат қилиш кифоя; 


101 

доимий мижоз билан битим тузиш худди шу битимни янги 
харидор билан тузишга нисбатан 5-10 баравар арзонга тушади; 

доимий харидорлар сонининг 5 %га ўсиши умумий сотув 
ҳажмининг 25 % ўсишига олиб келади. 
Компанияларни мижозлар билан муносабатларни қайта кўриб 
чиқишга мажбур қилувчи сабаблар бошқа тенденциялар ҳам бўлиши 
мумкин. Интернетда фойдаланилаѐтган замонавий технологиялар 
шунга олиб келдики, энди харидор бозорнинг исталган қисмига энг 
кам транзакция харажатлари билан мурожаат қила олади. Мавжуд 
мижозларни ушлаб қолиш бундай шароитларда бирламчи вазифага 
айланади. 
Мижоз ва фирма ўртасидаги алоқа телефон ва факсдан тортиб 
телеконференция ва электрон почтагача турли усуллар билан амалга 
оширилиши сабабли мижоз бу каналлар бўйича олинувчи барча 
ахборотлар компания томонидан биргаликда кўриб чиқилишини 
кутади. Бундай шароитларда мижоз ва у билан алоқа ҳақидаги барча 
ахборотларни ҳисобга олган ҳолдагина уни ушлаб қолиш мумкин 
бўлади. 
Бундан ташқари, реклама ва сотувни рағбатлантириш каби 
истеъмолчи талабининг анъанавий рағбатлари самарадорлигининг 
пасайиш йўналиши ҳам кузатилади. Натижада кучли рақобат 
шароитларида компаниялар мижозларни жалб қилиш ва ушлаб қолиш 
учун янги имкониятлар излаб топишга мажбур бўлади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish