Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-расм. Маркетинг ахборот тизими



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

5.1-расм. Маркетинг ахборот тизими 
МАТ асоси ички ҳисобот қуйи тизимлари ҳисобланиб, унинг 
ҳужжатларида буюртмалар, сотув, нархлар, захиралар, дебиторлик ва 
кредиторлик қарзлари ҳақидаги ва бошқа маълумотлар акс 
эттирилади. Ички ахборот таҳлили корхонанинг ҳозирги кундаги 
долзарб муаммолари ва истиқболдаги имкониятларини аниқлашга 
имкон беради. 
Ички ҳисобот қуйи тизими бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ҳам 
ахборотни қамраб олган ва тақдим этаѐтган бир пайтда маркетинг 
кузатуви қуйи тизими бозорда айни пайтдаги ҳолат ҳақида маълумот 
тақдим этади. 
Маркетинг кузатуви маркетинг ташқи муҳити ўзгариши 
ҳақидаги маркетинг режаларини ишлаб чиқиш ва ўзгартиришлар 
киритиш учун зарур бўлган жорий ахборотларни тўплаш бўйича 
доимий фаолият сифатида тавсифланади. 
МАТ нинг таркибий қисми маркетинг тадқиқотлари бўлиб, улар 
маркетинг кузатувидан фарқли ўлароқ турли тадқиқотлар тайѐрлаш 
ва ўтказиш, корхона олдида турган муайян маркетинг вазифаси 
бўйича олинган маълумотларни таҳлил қилишни ҳам назарда тутади. 
Маркетинг ахборот тизими 
Ташкилот 
ички 
ҳисоботи 
тизими 
Маркетинг 
ташқи 
хабарнома 
ахборот 
тизими 
Ахборотга 
бўлган 
эҳтиѐжни 
белгилаш 
Ахборотни 
тақдим этиш 
Қарор қабул 
қилишни 
қувватловчи 
тизим 
Маркетинг 
тадқиқот 
тизими 
Маркетинг 
бўйича 
менежер 
Таҳлил 
қилиш 
Режалаш-
тириш 
Амалга 
ошириш 
Назорат 
қилиш
Маркетинг 
муҳити 
Мақсадли 
бозор 
Маркетинг 
каналлари 
Рақобат-
чилар 
Ички ва 
ташқи 
иштиѐқли 
гуруҳлар 
Макро-
муҳит 
омиллари


109 
Бошқача қилиб айтганда, маркетинг тадқиқотлари муаммолар пайдо 
бўлган ҳолларда вақти-вақти билан ўтказиб турилади.
МАТ таркибига, шунингдек маркетинг қарорларини таъминлаш 
тизими (МҚТТ-СОМР) киради. У ўзаро боғлиқ маълумотлар, восита 
ва услубиятлар тўплами бўлиб, унинг ѐрдамида корхона ички ва 
ташқи ахборотларни таҳлил ва талқин қилади. МҚТТ иш тамойили 
қуйидагича: мавжуд маълумот ва ахборотлар МҚТТ таркибидаги 
муайян ҳолатга тўғри келувчи компьютер модели ѐрдамида қайта 
ишланади, шундан кейин таҳлил натижалари бу ҳолат учун оптимал 
хатти-ҳаракатлар тартибини аниқлаш учун фойдаланилади, буни 
амалга ошириш эса микро- ва макромуҳитда янги ўзгаришларга олиб 
келади. 
Интернет 
ва 
замонавий 
ахборот 
технологиялари МАТ 
функциялари ва имкониятларига сезиларли таъсир кўрсатади: 

биринчидан — Интернет аҳолининг кенг қатламларига ва 
дунѐдаги етакчи компанияларнинг аксариятига хизмат кўрсатиб, 
инсон фаолиятининг барча жабҳаларига оид ахборотларни қамраб 
олади. Шу тариқа у маркетинг тадқиқотлари ўтказишда қўшимча 
ахборот манбаларидан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бундан 
ташқари, уларни ўтказиш учун ахборот излаш ва коммуникация 
воситалари сифатида қўшимча воситаларни таклиф этади; 

иккинчидан — замонавий ахборот технологиялари маркетинг 
маълумотларини сақлаш ва уларга уланишни таъминлаш каби муҳим 
функцияларнинг 
бажарилишини 
таъминлайди. 
Маркетинг 
ахборотларига Интернет орқали, мобил алоқа воситалари ѐрдамида, 
электрон почта воситасида ва бошқа йўллар билан уланиш мумкин. 
Маълумот киритиш ва сақлаш корпоратив ва ихтисослашган ахборот 
тизимлари ва маълумот тўпламлари асосида амалга оширилади. Улар 
туфайли маркетинг ахборотлари исталган пайт ва исталган ерда 
уланиш учун очиқ бўлади; 

учинчидан — ахборотга истеъмолчилар ҳам, маҳсулот ишлаб 
чиқарувчилар 
ҳам 
уланиши 
мумкин. 
Масалан, 
истеъмолчи 
Amazon.com интернет-дўконига кирганда у дўкон таклиф этаѐтган 
барча товарлар ҳақида маълумотлар тўпламига, бундан ташқари, 
ўзининг ҳисоб рақами, буюртмалари ва уларнинг мақоми ҳақида 
маълумотлар олиши мумкин. Бизнес бўйича ҳамкорлар ва агентларга 
замонавий технологиялар ѐрдамида истеъмолчилар ва уларнинг дид-
истаклари ҳақидаги ахборотлар маълум бўлиб қолиши мумкин, бу 
эса уларга шу ахборотларни таҳлил қилиш ва таклиф этилаѐтган 


110 
маҳсулот ассортименти бўйича самарали қарорлар қабул қилишга 
имкон беради; 

тўртинчидан — маълумотлар тўпламида сақланувчи катта 
ҳажмдаги ахборот қарор қабул қилишда фойдаланиш мумкин бўлган 
шаклга келтириш учун олдиндан тайѐрлаш ва таҳлил қилишни талаб 
қилади. Шу сабабли улар худди ўша ахборот тизимлари ва 
технологиялар ѐрдамида қайта ишланиб, ҳисоботлар кўринишида 
унга 
эҳтиѐж 
сезаѐтган 
фирма 
ходимлари, 
менежерлар 
ва 
акциядорларга очиқ бўлиши мумкин. 
Ҳар бир тижорат корхонаси (анъанавий ѐки электрон 
дўкон)нинг эришилган ютуқлари замирида юқори савияда олиб 
борилган маркетинг тадқиқотлари ва ишлаб чиқилган маркетинг 
режалари туради. 
Электрон тармоқда маркетинг тушунчаси, афсуски шу вақтгача кам 
ўрганилган. Бу соҳада изланишларни давом эттириш Internetдаги 
бизнесда 
ишлашга 
қарор 
қилган 
тадбиркорларнинг 
асосий 
вазифаларидан 
бири 
ҳисобланади. 
Интернетдаги 
маркетинг 
тадқиқотлари тушунчасига турли фикрлар билдирилади. Баъзилар 
маркетинг деганда, маҳсулот ва хизматларни сотиш, тарқатиш ва 
реклама қилиш жараѐни деб тушунсалар, бошқалар маҳсулотларни 
жойлаштириш, нархларни аниқлаш, харидорларни ўрганиш ва улар 
билан муомала қилиш усулларини ўрганиш, бир сўз билан айтганда, 
бозорни (ҳажми, демографик тавсифи, эҳтиѐжларини) ўрганиш деб 
тушунадилар. Барибир, иккала фикр ҳам бир-бирини тўлдириб 
тармоқдаги 
маркетинг 
бўйича 
изланишларнинг 
ўзига 
хос 
томонларини батафсил тавсифлайди.
Фараз қилайлик, Интернетдаги реклама ролигининг бошланғич 
(кўзга кўринадиган) йўлига фирма номини жойлаштирайлик. Бу
оддий усул бўлишига қарамай, барибир, озми-кўпми тижорат 
фирмамиз мижозлари кўпайишига олиб келади. Харидорларнинг
маҳсулотларга нисбатан хатти-ҳаракатига қараб қилган ва қилинажак 
ишлар бўйича хулоса чиқариш мумкин бўлади. Электрон тармоқ 
реклама компанияларини доим ўтказиб туришга қодир бўлмасада, 
ахборотларни харидорларга ўз вақтида етказиб туриш учун қуйидаги 
фаол ҳаракатларни бажариш керак бўлади: 
маҳсулотларни «кўз-кўз» қилиш (уларнинг қадоғини ҳам); 
харидорларга хизмат кўрсатиш; 
маҳсулотлараро фарқларни аниқлаш; 
харидор билан мулоқотда бўлиш; 


111 
тарқатувчилар ва таъминотчилар тармоғи билан доим 
алоқада бўлиш; 
сайланган харидорлар гуруҳига маҳсулот ва купонлар 
намуналарини кўрсатиш; 
харидорлар психологиясини ўрганиш; 
маҳсулот ва хизматларни автоматлашган усулда сотиш. 
Тижорат 
корхонасини 
ташкил 
қилиш-зарурий, 
аммо
мувофаққиятли савдо учун етарли шароит эмас. Айтиш мумкинки, 
савдо - бу оддий маош олишга нисбатан анча муҳим ва мураккаб. 
Бундан ташқари бозорда маҳсулот ва хизматларни тақдим этишни, 
улар билан боғлиқ бошқа муаммоларни ечишни, сегмент шароитида 
истеъмолчилар 
талабларини 
аниқлашни, 
маҳсулот 
ҳаракати 
усулларини ўрганиш ва истеъмолчилар билан доим алоқада бўлиб 
туриш ва бошқаларни билиш керак бўлади.
Интернет бозор 
шароитида маркетинг тадқиқотларини анъанавий усулда олиб бориш 
баъзан нотўғри бўлади, чунки электрон маркетингнинг ўзига хос бир 
қатор хусусиятлари мавжуд.
Масалан, бозорнинг глобал номаълум ўлчамлари ва ҳажми, 
демографик тавсифлари, доимий талаблари, номаълум имтиѐзлари ва 
уларнинг сустлиги ва бошқалар. Бугунги маълумотларни узатиш 
имконияти - электрон почта, эълонлар таҳтачаси, телеанжуманлар 
ахборотларни тарқатиш учун бутунлай яроқсиз ҳисобланади.
Интернетда 
маҳсулот 
ва 
хизматларни 
рекламасини 
телевидениядагидек олиб бориш мумкин эмас. Акс ҳолда, 
фойдаланувчиларда маҳсулот ва хизматларга нисбатан салбий 
фикрлар пайдо бўлиши мумкин. Беҳисоб ҳажмдаги ахборотлар 
фойдаланувчилар тармоғини ишдан чиқариши мумкин. Улар 
маҳсулот 
ва 
хизмат 
кўрсатиш 
компанияларига 
норозилик 
билдиришлари ва умуман, тармоқ орқали боғланишдан воз 
кечишлари мумкин. Шундай ҳоллар ҳам учраб туради, яъни қоида 
бузувчига тинчлик бермайдилар. Ярим кечада ҳам уйига телефон 
орқали қўнғироқ қиладилар, пейджер орқали чақирадилар. Агар 
оддий маркетинг усули бу муҳитда ишламаса, у ҳолда қандай қилиб 
электрон жамоага маҳсулот ва хизматлар тақдим қилинади?
Баъзи мавжуд электрон дўконлар реклама учун жой сотадилар. 
Компания тасвирлари ва интернет алоқа саҳифаларга ҳам 
кўчирилади. Ҳозир кўп электрон тармоқларда турли электрон 
дўконлар манзилини тақдим этувчи ҳақиқий савдо марказлари 
фаолият кўрсатмоқда. Кўпинча улар харидорларга керакли маҳсулот 


112 
ва хизматларни тез ҳамда осон топишларига ѐрдам бермоқдалар. 
Электрон маркетингда ҳам баъзи камчиликлар мавжуд, масалан, ѐмон 
фойдаланувчилар интерфейси; графиканинг етишмаслиги; бурютма 
жиҳозлаш механизмининг ноқулайлиги; нақд пул тўлаш мумкин 
эмаслиги ва бошқалар. Табиийки, шу даражада мураккаблиги ва 
маркетинг изланишларини ўтказиш учун кўмаклаша олмайди? деган 
савол туғилади. Мутлақо бундай эмас. Интернет бу маркетингнинг 
бебаҳо, доимий фойда келтирувчи воситаси ҳисобланади. Фақат 
маркетологлар 
янги 
шароитдаги 
маркетингнинг 
ўзига 
хос 
томонларини чуқур ҳис қилишлари зарур. Бунинг учун улар аниқ 
маркетинг режасини ишлаб чиқаришлари ва қуйидаги саволларга
жавоб беришлари керак: маркетинг тадбирларингизда қай тарзда 
интернетдан самарали фойдаланасиз? 
*
Харидорингиз ким? 
*
Харидорларнинг қандай талабларини бажара оласиз ва 
аксинча? 
*
Мижозингизнинг 
психологияси 
қандай 
ва 
у 
қандай 
маҳсулотларни хуш кўради?
*
Товарларни келтириш системаси харидорлар талаб ва 
эхтиѐжларига жавоб берадими? 
*
Доимий харидорлар билан қандай алоқа боғлаб турасиз, 
уларнинг талаб ва эҳтиѐжларини қондирувчи имкониятларингиз
тўғрисида қандай қилиб хабар берасиз? 
*
Қандай фойдани мўлжаллайсиз? 
*
Бозор ўзгаришини сиз қандай ҳис қиласиз? 
*
Ишингизнинг ижтимоий фалсафаси қандай?
*
Фирмангиз қайси рақобатчилар билан курашаяпти? 
*
Харидорларга хизмат қилишдаги имижингиз? 
*
Таъминотчилар билан муомалангиз қандай? 
*
Маҳсулотингизни тарқатувчи билан муомалангиз қандай? 
Интернет маркетингнинг ўзтга хос хусусиятларидан бири 
шуки, агар оддий ахборот воситалари - газеталар, телевидение, радио, 
видеороликлар тижорат ахборотларини узатиш вазифасини бажариб 
келаѐтган бўлса, интернет эса комплексларини бажаришда анча 
пассивлик 
қилади. 
Интернет 
эълонлар 
қилади ва ташриф 
буюрувчиларни кутади. Маркетинг нуқтаи назаридан Интернетда 
ахборотлар узатилади ва сотилади. Шунинг учун харидор бу 
тармоқда маҳсулот, хизмат, компания тўғрисида тўлақонли, 
танланган, фойдали ахборотларга эга бўлишга умид боғлайди. 


113 
Ахборот тўлақонли, танланган, фойдали бўлиши билан бирга у янги
бўлиши ҳам зарур. Ҳузурингизга яна бир бор ташриф буюрган 
фойдаланувчи қандайдир янгиланиш (ўзгариш) бўлганлигини сезиши 
керак. Агар узоқ вақт давомида электрон дўконда ҳеч қандай 
янгиланиш бўлмаган бўлса, фойдаланувчиларнинг такрорий ташрифи 
фойдасиз бўлиши мумкин.
Ахборотларнинг янгланиш частотаси 
сотилаѐтган маҳсулотларнинг хилига ҳам боғлиқ.
Агар у тез-тез ўзгариб турмаса (ѐки бутунлай ўзгармаса), у 
ҳолда ахборотга йўлдош бўлган бошқа ахборот ўзгартирилиши керак. 
Бундай ҳар куни бўлмаса-да, ҳар хафта ѐки ҳар ойда амалга ошириб 
турилиши кузатувчилар эътиборини ўзига жалб этади. Аксарият 
маркетологлар кўп истеъмолчилар билан (мақсадли сегмент 
сифатида) биргаликда иш олиб борадилар. Бу концепция маҳсулот 
ассортиментларини таҳлил қилишда ва уларни ўзгартириб туришда 
ўзини оқласада, интернетдан фойдаланувчиларга нисбатан қўллаб 
бўлмайди, чунки уларда тескари боғланиш йўқ.
Интернетда эса «бериш» ва «олиш» жараѐнлари биринчи планда 
туради. Бундай муносабат, одатда сотувчи билан истеъмолчи 
ўртасида 
содир 
бўлади. 
Демак, 
барча 
фойдаланувчиларга 
мўлжалланган шаблон таклифлар натижа бермайди. Харидор 
талабларини 
аниқлашда 
электрон 
тармоқнинг 
интерактив 
характерини инобатга олиш ва ҳар бир норозилик ва безовталик
ҳолатларини тезда пайқаб олиш имкониятларини яратиш керак. 
Тармоқ фойдаланувчиларидан иборат бозор сегментини таҳлил 
қилишда уларнинг хусусиятлари ва индивидуаллигини эътибордан 
четда қолдирмаслик керак. 
Интернет маркетингнинг ўзига хос хусусиятларидан бири, у 
ҳам бўлса фақат ўз мамлакатимиз истеъмолчиларига мўлжаллаб иш 
тутмасликдир. Глобал электрон тармоқда давлат чегаралари 
бўлмасада, пулнинг хиди ҳамма жойда бир хилда таралади. Ҳозирги 
пайтда интернет билан боғланмаган мамлакатни топиш қийин. 
Улардан бирортаси маҳсулотларингизни сотиб олишга хоҳиш 
билдириши ҳеч гап эмас. 
Агар сиз интернетдаги бизнесингиз нафақат ҳамма жойда, шу 
билан бирга ҳамма учун мос бўлишини истасангиз чет эл фуқаролари 
учун ҳам сервис хизматларини ишлаб чиқишингиз керак. Барча 
юқорида келтирилганларни шу билан бирга кўп бошқа тавсифларни 
ва интернет маркетингнинг ўзига хос томонларини инобатга олиб ақл 


114 
билан иш тутган электрон маркетология кутилган фойда ва даромад 
келтиради. 
Интернетда 
бизнес 
ва 
маркетингдан 
ташқари 
кўплаб 
компьютер дастурлари ва ўйинлар мавжуд бўлиб, улар орқали ҳар 
бир фойдаланувчи ўзининг дам олиш соатларини вақтичоқлик билан 
ўтказиши мумкин. Улар ичида talk дастури алоҳида ўрин тутади, 
чунки у ер шарининг истаган жойидаги интернет фойдаланувчиси 
билан реал вақт режимида суҳбатлашиш имконини яратиб бера 
олади. Иккала суҳбатдош ўзларини худди қарама-қарши ўтиргандек 
ҳис этадилар.
Ҳақиқатда эса улардан ҳар бири ўз олдидаги компьютер 
экранида суҳбатдоши томонидан киритилган ахборотларни кўриб 
туради ва жавоб қайтаради. Internet Relay Chat (IRC) дастури ҳам 
реал суҳбатни таъминлайди, яъни сизнинг дунѐ миқѐсидаги 
телеанжуманда иштирок этишингизни махсус IRC-сервери хизмати 
орқали таъминлайди. Навбатдаги дам олувчи дастур Internet Talk 
Radio (ITR) бўлиб, у Интернетга тўхтовсиз ахборотларини узатиб 
турувчи 
радиостанция 
ҳисобланади. 
Компьютер 
ўйинларида 
(айниқса, шахматда) ўз қобилиятини синаб кўрмоқчи бўлганлар учун 
Windows нинг ажойиб график жиҳозларига ва ҳар хил мураккаблик 
даражасига эга бўлган Gnuchess дастури ҳам бор. Дастурнинг жорий 
версиясини қуйидаги манзил орқали олиш мумкин: Windows 
каталогида (educgames) garbu.vwasa.ji. 
Дам олиш соатларида Интернетдаги ўқитиш ўйинлари билан 
ҳам машқ қилиш мумкин. Улар ичида сўз ва бошқотирма ўйинлари 
ҳам бор. Мос дастур файллари кўпинча PKZIP дастури ѐрдамида 
архивлаштирилади. 
Қуйида 
келтирилган 
ўйинлар 
ва 
бошқа 
нарсаларни сиз FTP серверида топасиз. 
Windows (educgames) каталогида Garbo.uwasa.ji
amaze 321. Zip - трехмерний лабиринт (уч ўлчамли лабиринт) 
bg 4 win.zip - тритрак для Windows
cstone 1.zip - электронная головоломка (электрон бошқотирма 
draw 530.zip - видео - покер 
mmind.zip - Master Mind нинг компьютер версияси
wintris.arc - Windows асосидаги тетрис ва ҳоказолар. 


115 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish