Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Сўров ўтказиш жойи
Сўров анкетани мақсадли аудитория ташриф буюрувчи 
сайтларда 
жойлаштириш, 
электрон 
почта 
орқали 
жўнатиш, 
телеконференцияларда тўлдиришни таклиф қилиш йўли билан 
ўтказилиши мумкин. 
Анкетани web-сайтда жойлаштириш воситасида сўров ўтказиш 
усулини ўз сайтида ҳам, сервер эгасига маълум миқдорда ҳақ тўлаш 
эвазига бошқа сайтда ҳам амалга ошириш мумкин. 
Анкета тўлдириш ташриф буюрувчилардан айрим хатти-
ҳаракатларни талаб қилади, шу сабабдан уларни бунинг учун бир 
неча дақиқа сарфлашга ундовчи бирон-бир мотивация бўлиши лозим. 
Анкета сўровини фойдаланувчиларга бирон-бир пуллик ѐки бепул 
хизматлар, масалан, электрон почта хизмати тақдим этишда ўтказиш 
қулай. Бу ҳолатда электрон почта хизматидан фойдаланиш учун 
кичик анкета тўлдириш таклиф қилинади. 
Анкета ўтказишни компания web-серверида телеконференция 
ўтказиш билан биргаликда амалга ошириш мумкин. Биринчидан,
телеконференцияларда фаол қатнашиш Интернет ҳамжамиятида 
машҳурлик қўшиши мумкин ва web-серверда анкеталар фаолроқ 
тўлдирилади. 
Иккинчидан, 
таянч 
масалалар 
билан 
бирга 
конференцияда web-серверда жойлаштирилган тўлиқ анкетага ссилка 
бериш мумкин. 
Интернетдан 
фойдаланувчиларнинг 
анкета 
тўлдиришга 
қизиқишини ошириш учун мукофотлаш ѐки ҳақ тўлаш каби 
анъанавий воситалар тўлиқ қўлланиши мумкин. Масалан, анкета 
тўлдирганлик учун мижозлар ҳисоб рақамига бонуслар, рақамли 


126 
купонлар (харид пайтида чегирмалар) киритиш амалиѐтини қўллаш 
мумкин. 
Анкета тузиш
Сўров ўтказишда асосий элемент анкета ҳисобланади. 
Анкета бу саволлар тўплами бўлиб, уларга респондентлар, яъни 
анкета ўтказиш учун танлаб олинган шахслардан жавоб олиниши 
кўзда тутилади. Бу восита мослашувчанлиги ва универсаллиги билан 
ажралиб туриши сабабли у бирламчи ахборот тўплашнинг энг 
тарқалган воситаси ҳисобланади. Кенг миқѐсда ўтказилувчи ҳар бир 
тадқиқотдан олдин қўллаш кўзда тутилаѐтган анкеталарни яхшилаб 
ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш зарур. Анкета саволларини 
тузишга нопрофессионал ѐндашув воқеликни бузиб кўрсатишга олиб 
келади ѐки олинган натижалар нотўғри тушунилиши мумкин. 
Сўров усулларидан фойдаланишда саволларни тузиш муаммоси 
вужудга келади. Сўров йўналишидан келиб чиққан ҳолда очиқ ва 
ѐпиқ саволларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Уларнинг фарқи 
ўтказилаѐтган тадқиқот мақсади қанчалик аниқ қўйилганлигидан 
иборат. Бунда саволларни ифодалаш вариантлари турлича бўлиши 
мумкин.
Анкетани ишлаб чиқишда саволлар характери, уларнинг кетма-
кетлиги, шакли ва сўзларни танлашга эътибор қаратиш зарур. Бу 
борада энг тарқалган хато жавоб топиш қийин ѐки ноқулай бўлган 
саволлар қўйиш ва албатта жавоб топиш керак бўлган саволларнинг 
киритилмаслиги ҳисобланади. 
Бундан ташқари, сўровда саволлар кетма-кетлиги ва сўзларни 
танлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак. Содда, осон ва аниқ 
жавоб кутувчи саволлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиб, 
уларни олдин кичик гуруҳдаги респондентларга бериб кўриш керак. 
Қийин ѐки шахсий саволларни респондентнинг салбий реакцияси 
бошқа жавобларга таъсир қилмаслиги учун анкетанинг охирида 
бериш лозим. Ва ниҳоят, саволлар мантиқий ва кетма-кетликда 
бўлиши зарур. 
Анкета 
сўровини 
тайѐрлашда 
қуйидаги 
тавсиялардан 
фойдаланиш мумкин: 

саволлар аниқ ва бир маънода ифодаланиши лозим; 

анкета қисқа бўлиши ва оптимал саволлар сонидан иборат 
бўлиши зарур; 

анкетада ортиқча саволлар бўлмаслиги керак; 

анкета матнида умумий атамалардан фойдаланиш керак; 


127 

барча саволлар тадқиқот мантиқига мувофиқ белгиланган 
блокларга гуруҳланиши лозим; 

анкетада респондентларнинг холис фикрда эканлигини 
текшириш учун назорат саволларидан фойдаланиш зарур; 

қийин 
ва 
шахсий 
саволларни 
анкетанинг 
охирида 
жойлаштириш тавсия этилади. 
Сўров ўтказишни саволларнинг ўзи ва уларнинг кетма-
кетлигини баҳолаш учун мўлжалланган синовдан кейин амалга 
ошириш мақсадга мувофиқ. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish