Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Ахборот излаш воситалари
Ахборот излаш воситаларини ташкил қилиш ва фойдаланиш 
тамойили бўйича қуйидаги воситаларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 


121 

қидирув машиналари — ахборот излашнинг асосий воситаси 
ҳисобланади, 
чунки 
Интернет 
web-серверларининг 
аксарияти 
индексларини қамраб олади. Бироқ айнан шу устунлик унинг 
камчилиги ҳам бўлиб чиқади. Ҳар қандай сўровга улар, одатда жуда 
катта ҳажмда ахборот берадиларки, бу маълумотларнинг орасида 
фойдаланувчи учун керакли ахборот жуда кам бўлади; 

қидирув метавоситалари — қидирув аргументларини, яъни 
таянч сўзларни бир вақтнинг ўзида бир нечта қидирув тизимларига 
бериш йўли билан сўровни бажариш жараѐнини тезлаштиришга 
имкон беради. Қидирув қамрови кенгайиб, жараѐн тезлашган 
шароитда бу усул сўров билан ишлаш натижалари бир нечта 
тизимдан келиб тушганда уларни вақт бўйича мувофиқлаштириш 
зарурати билан боғлиқ камчиликларга ҳам эга бўлади; 

ихтисослашган қидирув воситалари — «ўргимчак-дастурлар» 
бўлиб, автоматик режимда web-саҳифаларни кўриб чиқади ва керакли 
ахборотни қидириб топади. Уларнинг ишлаш механизми қидирув 
тизимлари ўз индекс жадвалларини яратишда фойдаланувчи 
механизмга яқин; 

каталоглар — қидирув машиналари каби Интернетдан 
фойдаланувчилар 
томонидан 
зарур 
ахборотни 
топиш 
учун 
фойдаланилади. Каталог барча маълумотлар фойдаланувчилар 
ташаббуси билан киритилувчи иерархик ташкил қилинган тузилмани 
ифодалайди. Натижада улардаги ахборот ҳажми қидирув тизимларига 
нисбатан бироз чекланган, бироқ шу билан бир пайтда уларнинг 
асосида ѐтувчи иерархик мавзу тузилмаси сабабли анча тартибга 
солинган бўлади. 
Ахборот излаш усуллари
Ҳар қандай вазифага жиддий ѐндашув уни ҳал қилиш мумкин 
бўлган усулларни таҳлил қилишдан бошланади. Интернетда ахборот 
излашги иккита асосий усул ѐрдамида амалга ошириш мумкин бўлиб, 
улар мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда биргаликда ѐки бир-
биридан алоҳида қўлланиши мумкин: 
1. Қидирув тизимларидан фойдаланиш - бугунги кунда ушбу 
усул маълумот излашнинг энг асосий усулларидан бири ҳисобланади. 
Унинг қўлланиши тизимга қидирув аргументи сифатида берилувчи 
таянч сўзларга асосланади. Натижада деталли кўриб чиқиш талаб 
қилинувчи Интернет ресурслари рўйхати олинади. Энг тўғри келувчи 
натижани олиш тезаурус тузиш бўйича олдиндан ишлашни талаб 
қилади; 


122 
2. Гиперматн ссилкалар бўйича излаш — Интернетдаги барча 
сайтлар бир-бири билан гиперссилкалар орқали боғлиқлиги сабабли 
ахборот излаш браузер ѐрдамида ссилкалар билан боғланган web-
саҳифаларни кетма-кетликда кўриб чиқиш йўли билан амалга 
оширилиши мумкин. Қидирувнинг бу турига каталоглар, таснифий ва 
тематик рўйхатлар ва турли маълумотномалардан фойдаланишни 
киритиш мумкин. Бундай усул энг кўп меҳнат талаб қилади, бироқ 
web-саҳифаларни «қўлбола» кўриб чиқиш чуқур таҳлил талаб 
қилувчи ахборот излашнинг якуний босқичларида ягона тўғри усул 
бўлиб чиқиши мумкин.

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish