Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Интернетда маркетинг тадқиқотлари ташкил этиш



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

5.2. Интернетда маркетинг тадқиқотлари ташкил этиш 
хусусиятлари ва тадқиқотларни ўтказиш учун мавжуд воситалар 
Маркетинг тадқиқотлари замонавий корхоналар маркетинг 
ахборот тизимининг асосий воситаларидан бирини ифодалайди. 
Бозорни тадқиқ этиш, истеъмолчи дид-истакларини таҳлил қилиш, 
сотувни башорат қилиш, реклама самарадорлигини баҳолаш каби 
кўплаб вазифалар фақат улар ѐрдамидагина ҳал этилиши мумкин. 
Интернет барча билимлар соҳасида улкан ҳажмдаги ахборотларни 
қамраб олган, жаҳондаги етакчи компаниялар ва истеъмолчиларнинг 
кенг қатламларини акс эттирувчи ўзига хос муҳит сифатида 
маркетинг тадқиқотларини ўтказиш учун самарали фойдаланилиши 
мумкин.
Маркетинг тадқиқоти бу компаниянинг тижорат фаолиятида 
оператив ва стратегик қарорлар қабул қилиш учун ахборот излаш
тўплаш, қайта ишлаш ва тайѐрлаш жараѐнидир. 
Самарали маркетинг тадқиқоти бешта босқичдан иборат (5.2-
расм). 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
5.2-расм. Маркетинг тадқиқоти ўтказиш умумий схемаси
Интернетда маркетинг тадқиқотлари ўтказишни анъанавий 
тадқиқотлардан ажратиб турувчи асосий фарқлар ахборот тўплаш 
усуллари ва маълумот манбалари ҳисобланади. 
Маълумот манбалари
Тадқиқот режаси бирламчи ва иккиламчи маълумотлардан 
фойдаланишни кўзда тутиши мумкин. Бирламчи маълумотлар мазкур 
Вазифалар қўйиш ва 
мақсадларни белгилаш 
Тадқиқот режасини 
ишлаб чиқиш
Ахборот тўплаш
Ахборотни таҳлил қилиш
Тадқиқот натижаларини 
тақдим этиш


116 
лойиҳани амалга оширишда муайян мақсадда тўпланади. Иккиламчи 
маълумотлар эса бошқа мақсадлар учун олинган, маълум бир 
шаклдаги ахборотлар ҳисобланади. 
Одатда, тадқиқотлар вазифани тўлиқ ѐки қисман ҳал қилиш 
учун тўғри келувчи ҳамда бирламчи маълумотлар тўплаш учун 
харажатларни 
қисқартиришга 
имкон 
берувчи 
иккиламчи 
маълумотлар 
таҳлилидан 
бошланади. Исталган ҳолатда ҳам 
иккиламчи маълумотлар бошланғич нуқта бўлиб, нисбатан арзон ва 
осон топилади. 
Иккиламчи маълумотларнинг асосий манбалари қуйидагилардан 
иборат: 

корхона фаолияти ҳақидаги ички маълумотлар; 

Интернет орқали олиш мумкин бўлган маълумотлар. Бу 
ҳолатда 
web-саҳифа 
ва 
web-сайтлар, 
маълумотлар 
тўплами, 
телеконференция ва файл серверлари манба вазифасини бажариши 
мумкин.
Зарур маълумотларни иккиламчи маълумотлар таркибидан 
топишнинг имкони бўлмаган ѐки бу маълумотлар тўлиқ, аниқ ва 
етарли даражада ишончли бўлмаган ѐки эскириб қолган ҳолларда 
бирламчи маълмотларни тўплашга тўғри келади. Бирламчи маълумот 
тўплашнинг 
асосий 
усуллари 
сўровлар, 
кузатув 
усули 
ва 
экспериментлар ўтказиш ҳисобланади. 
Маълумот тўплаш усуллари
Маълумот тўплашда фойдаланилувчи усуллар ўтказилаѐтган 
тадқиқот турига қараб икки хил – бирламчи ѐки иккиламчи усулларга 
тақсимланади. 
Иккиламчи маркетинг тадқиқотлари ўтказишда биринчи ўринга 
Интернетда зарур ахборотларни қидириш усуллари чиқади. Бугунги 
кунда асосий қидирув воситалари қидирув тизимлари ва каталоглар 
ҳисобланади. Бир қатор ҳолларда, улардан фойдаланиш етарлича 
самара бермаган шароитларда тематик сайтлар, «сариқ саҳифалар» ва 
бошқа ресурслар бўйича «қўлда қидириш» амалга оширилади.
Бирламчи ахборот тўплашда маълумот тўплашнинг асосий 
усули сифатида Интернет-сўровлари, кузатув ва экспериментлар 
хизмат қилади. 
1. Интернет-сўровлар ўтказишнинг энг тарқалган усули анкета 
сўровлари ҳисобланади. Анкета респондентлар фикрини билиш учун 
киритилган бир қатор саволлардан иборат бўлади. Бу восита 


117 
мослашувчанлиги ва универсаллиги билан ажралиб туриши сабабли у 
бирламчи маълумотлар тўплашнинг энг тарқалган воситаси саналади. 
5.3-расмда 
www.mail.ru. сайтида бепул электрон почта 
хизматидан 
фойдаланиш 
ниятида 
бўлган 
фойдаланувчиларга 
тўлдириш учун тақдим этилувчи анкетанинг бир қисми акс 
эттирилган 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish