Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Интернетдан фойдаланувчилар ҳақида



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

 
5.5. Интернетдан фойдаланувчилар ҳақида
маркетинг ахбороти тўплаш
Кузатув бирламчи маркетинг тадқиқоти ўтказиш усулларидан 
бири саналади. Бу усул фирмалар томонидан ўз web-сайти бўлган 
ҳолларда қўланади. Унинг доирасида ўтказилувчи тадқиқотлар web-
сервер журналлар файлидан ѐки cookie файлларидан олинувчи 
маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишдан иборат. Бу маълумотлар 
харидорлар хулқ-атвори, уларнинг саҳифалар бўйлаб ҳаракатланиш 
кетма-кетлиги ѐки web-серверга ташриф буюриш статистикасига 
алоқадор бўлиши мумкин. Сайтда қидирув тизими жойлаштирилган 
ҳолларда фойдаланувчилар киритувчи сўровлар ҳам қўшимча 
равишда тўпланиши ва таҳлил қилиниши мумкин. 
Маркетинг тадқиқотлари ушбу усулини анъанавий кузатув 
усуллари ва респондентларнинг иштирок этишини талаб қилувчи 
интернет-сўровларидан ажратиб турувчи асосий хусусият қимматли 
ахборотларни 
Интернетдан 
фойдаланувчиларни 
фаол 
ҳаракат 
қилишга ундамасдан ҳам олиш мумкинлиги ҳисобланади. 
Фойдаланувчиларни идентификациялаш усуллари
Фойдаланувчиларни идентификациялашнинг учта асосий усули 
мавжуд: 

ташриф буюрувчи компьютерининг IP-манзили бўйича бу 
усул бошқа усулларга нисбатан энг кўп хатоликларга эга. Бу 
хатоликлар, аввало ташриф буюрувчи масалан, прокси-сервер орқали 
битта IP-манзил билан бир нечта фойдаланувчи ташриф буюриши 
мумкин; 

cookies файллари бўйича — web-сервер унга браузер орқали 
ташриф буюришда фойдаланувчининг компьютерида қолдирувчи 
кичик маълумотли файллар ѐрдамида амалга оширилади. Шу тариқа 
кейинги ташриф пайтида сервер бу фойдаланувчи олдин ҳам сайтга 


128 
ташриф буюрганлигини билиб олади. Бу масалан, рекламада 
фойдаланилади, бунда ташриф буюрувчига у олдин кўрган баннер 
кўрсатилади. Мураккаб тизимларда cookies файллари ѐрдамида 
фойдаланувчининг қизиқишларини ўрганиш ва кейинги ҳар бир 
ташрифда мос келувчи рекламани кўрсатиш мумкин бўлади. Бу 
усулни қўллашдаги асосий хатолик cookies файллари аниқ бир 
шахсни эмас, балки браузердан фойдаланувчи компьютерни 
идентификация қилиши сабабли вужудга келади;

фойдаланувчини мажбурий рўйхатга олиш, бу ҳолатда сайтга 
ташриф буюриш ѐки Интернет хизматларидан бирига мурожаат 
қилишда фойдаланувчи ўз исми ва паролини киритади, тизим эса у 
ташриф буюрган пайт давомида уни бир хил идентификациялаш 
мумкин. Бу усул фойдаланувчилар ва уларнинг такрорий ташрифлар 
сонини ҳисоблашда энг кам хатоликлар беради, бироқ афсуски, уни 
Интернетнинг айрим хизматларидагина қўллаш мумкин бўлади ва 
бунда аутентификация ўтказиш талаб қилинади. 
Ҳозирги 
пайтда 
фойдаланувчиларни 
IP-манзил 
бўйича 
идентификациялаш энг тарқалган усул ҳисобланади, бу сайт журнали 
файллари ѐки турли ҳисоблагичлар ѐрдамида амалга оширилади. Шу 
билан 
бирга 
фойдаланувчиларни 
cookie 
ѐрдамида 
идентификациялашга кўмаклашувчи тизимлар сони ортмоқда. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish