Мавзу. Маҳсулот, иш ва хизматларни сотиш ҳисоби



Download 276,5 Kb.
bet1/10
Sana19.05.2022
Hajmi276,5 Kb.
#604238
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
mxx

Мавзу. Маҳсулот, иш ва хизматларни сотиш ҳисоби.





  1. Тайёр маҳсулот ва уни сотиш хисобининг ахамияти ва вазифалари

  2. Тайёр маҳсулот ва уни сотишнинг аналитик хисоби

  3. Тайёр маҳсулот ва уни сотишнинг сентитик хисоби

  4. Яроқсиз маҳсулотларнинг ҳисобини юритиш.



1.Тайёр маҳсулот ва уни сотиш хисобининг ахамияти ва вазифалари
Тайёр маҳсулот - хўжалик юритувчи субъект ишлаб чиқариш жараёнининг пировард маҳсулотидир. Ушбу субъектда ишлови батамом нихоясига етган турли стандартлар ва техникавий шартлар талабига жавоб берадиган, техника назорати бўлими қабул қилиб олган хамда тайёр маҳсулот омборига топширилган маҳсулот тайёр маҳсулот дейилади.
Хозирги даврда, яъни бозор иктисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектлар асосан тузилган шартномалар (буюртма папкаси) ва бозор талабини чукур ва хар томонлама урганиб маҳсулот ишлаб чиқариш, уларнинг турлари ва ҳажмини белгилайдилар. Бунинг учун эса йирик компания, концерн ва фирмаларнинг таркибида маркетинг бўлимлари ташқил қилиниб улар факатгина бозорнинг талаби ва таклифини урганиш, яъни зарур, тез сотиладиган маҳсулотларнинг турларини ва уларга бўлган талабни урганиш билан шугулланадилар. Бошқарув рахбариятига тегишли таклифларни бериб ушбу хулосалар у ёки бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш, уларнинг сифати ва ҳажми юзасидан карорлар қабул қилишда асосий урин тутади.
Хозирги даврда субъектнинг ривожланиши ва баркарорлигида маҳсулотларни олдиндан тузилган шартномага асосан ишлаб чиқариш ва сотиш мухим урин тутади. Ушбу тартиб субъект фаолиятининг иктисодий кўрсаткичини белгилашда ва хўжалик фаолиятининг самарадорлигини белгилаш ва белгиланган максадга мувофиқлигини исботлашда асосий кўрсаткичлар мажмуаси ҳисобланади.
Субъектнинг маҳсулотни сотиш ҳажми кўрсаткичини аниқлашда унга қийматининг келиб тушишидан катъий назар сотилган ва жунатилган маҳсулотлар, бажарилган ишлари ва курсатган хизматларининг умумий суммасидан фойдаланадилар.
Тайёр маҳсулотлар, иш ва хизматлар субъектнинг маблаглари каторида ҳисоблангани учун ушбу жараён хўжалик фаолиятининг охирги босқичи ҳисобланади ва хўжаликка тегишли маблагларнинг доиравий айланишини таъминлайди. Ушбу жараён натижасида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқилади, улар, ишлар ва хизматлар истеъмолчиларга етказиб берилади ва субъектга пул маблаглари шаклида ёки алмашув натижасида бошқа моддий ресурслар келиб тушади. Натижада давлат олдидаги бюджетга туланадиган солик мажбуриятлари, бошқа мажбурий туловлар буйича мажбуриятлар, мол етказиб берувчиларга, банкларга, ишчи ва хизматчиларга ва бошқа субъектларга бўлган карз мажбуриятларини уз вақтида тулаш имкониятини яратадилар. Тайёр маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар курсатиш буйича белгиланган режаларни бажармаслик эса салбий натижаларга олиб келади. Субъектнинг айланма маблагларининг доиравий айланишини секинлаштиради, истеъмолчилар олдидаги мажбуриятларни бажара олмаслиги натижасида жарималар тулашга олиб келади, бошқа туловларни (солик, ажратмалар, меҳнат ҳақи ва бошқалар) уз вақтида тулай олмасликка, умуман олганда субъектнинг молиявий холатининг пасайишига олиб келади.
Субъектлар маҳсулотни сотиш, ишларни бажариш ва хизматларни курсатиш режаларини тузаётганда ушбу фаолият натижасида олинадиган (кутилаётган) фойда ҳажмини хам белгилайдилар. Чунки шартномада келишилган бахо курсатилганда унинг таркибига маҳсулотнинг таннархи ва соликлардан ташқари тегишли микдорда фойда суммаси хам кушилади. Бу суммани шартномада курсатилган тайёр маҳсулотларнинг микдорига уларга қушилган фойда суммаси кушилса умумий кутилаётган фойда ҳажми аниқланади. Ушбу кутилаётган фойда суммаси асосида туланадиган бўнакларнинг микдори- бюджетга солик буйича туланадиган сумма аниқланади.
Олинган фойданинг ҳақикий суммаси эса белгиланган тартибда, асосан ойнинг ва йилнинг охирида аниқланади- сотилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва курсатилган хизматларнинг келишилган сотиш бахоси билан уларнинг тўлиқ ҳақикий таннархи (ишлаб чиқариш таннархи ва уларни сотиш билан боглик сарфлар) уртасидаги фарк суммасидан қушилган қиймат ва акциз соликларини чегирилган холдаги фарк суммаси ҳисобланади.
Шунинг учун хам субъектнинг хўжалик фаолиятида тайёр маҳсулотлар, уларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматларни курсатиш мухим урин тутади.
Тайёр маҳсулотнинг бухгалтерия ҳисоби, уларни юклаш ва сотиш устидан назоратни олиб бориб, куйидагиларни таъминлаш керак:

  • тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш, унинг захиралари холати ва омборларда сакланиши, бажарилган ишлар ва хизматлар устидан мунтазам назоратини;

  • ортилган ва берилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни уз вақтида ва тугри хужжатлаштириш, харидорлар билан ҳисоблашишларни аниқ ташқил этиш;

  • маҳсулот етказиб бериш шартномаларининг ҳажми ва тури буйича ижро этилишини назорат қилиш;

  • маҳсулотни сотишдан олинадиган суммани, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун амалда сарфланган харажатларни, фойда суммасини ҳисоблашни уз вақтида ва тугри бажариш.

Ушбу вазифаларни бажариш субъектнинг бир текисда фаолият курсатиши, маҳсулотларни сотишни ва омборхона хужалигини тугри ташқил қилиш ва ушбу муомалаларни уз вақтида ва тугри хужжатлашни талаб қилади.
Хўжалик юритувчи субъектда тайёр маҳсулот (иш, хизматлар) таркибига куйидагиларни киритиш мумкин:

  • тайёр маҳсулот (иш, хизмат) ва субъектнинг узи ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулотлар;

  • саноат тарзидаги иш ва хизматлар;

  • носаноат тарзидаги иш ва хизматлар;

  • сотиб олинадиган буюмлар (бутлаш учун сотиб олинган буюмлар);

  • курилиш, курилиш-монтаж, лойиха-кидирув, геология-разведка, илмий-тадкикот ишлари ва шунга ухшаш ишлар;

  • транспорт корхоналарида юк ва йуловчиларни ташиш буйича хизматлар;

  • енгил автомобилларнинг ижараси ва автомобилларни етказиб бериш (хайдаб келиш) хизматлари;

  • транспорт-экспедиция ва юклаш, тушириш ишлари;

  • алока корхоналарининг хизматлари ва шу кабилар.

Субъектда маҳсулотнинг ҳисоби- натура, шартли-натура ва қиймат кўрсаткичларида юритилади.
Натура кўрсаткичлари маҳсулотнинг жисмоний хоссаларига мувофиқ унинг сони, ҳажми, огирлигини акс эттиради ва бу кўрсаткичлар тайёр маҳсулотни микдор жихатдан ҳисобга олишда кулланилади.
Шартли-натура улчовлари бир хилдаги маҳсулотни ҳисобга олишда умумлаштирилган кўрсаткичлар учун кулланилади. Бундай маҳсулотнинг микдори турлар буйича коэффициентлар ёрдамида шартли огирлик, нав, ягона улчов ва шу кабиларга айлантирилиб, кайтадан ҳисоблаб чиқилади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қиймат кўрсаткичи, агарда маҳсулотнинг хаммасини четга сотиш назарда тутилса, товар маҳсулотининг ҳажмидир. Товар маҳсулоти сотишнинг режа ва амалдаги нархларида, ишловнинг меъерий қийматликларида, бозор нархларида бахоланиши мумкин.
Субъектларда маҳсулот ҳисоби режа бўлимида натура кўрсаткичларида, омборда эса қиймат кўрсаткичларида олиб борилади.
Тайёр маҳсулот бухгалтерия ҳисобида маҳсулотнинг амалдаги ишлаб чиқариш таннархи, режа ишлаб чиқариш таннархи, сотишдаги улгуржи нархлар, эркин сотиш нархлари ва тарифлари, эркин бозор нархларида бахоланиши мумкин. Шуни хам айтиб утиш керакки, тайёр маҳсулот корхонанинг айланма маблаглари таркибига киради ва шу боисдан амалдаги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тугрисидаги миллий стандартларга (БХМС) биноан, ҳақикий ишлаб чиқариш таннархи буйича балансда акс эттирилиши керак.
Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш режаси ишлаб чиқариш ҳажми, номенклатураси, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш муддатлари курсатилган ёйма тизимли дастуридан иборат бўлади.
Ушбу ишлаб чиқариш дастурида куйидаги асосий кўрсаткичлар ифодаланиши керак:

  • тайёр маҳсулотлар (иш ва хизматлар)нинг ҳажми ва турлари;

  • тайёр маҳсулотлар (иш ва хизматлар)ни ишлаб чиқариш графиги;

  • алохида ишлаб чиқариш жараёнларининг тугаш муддатлари;

  • хар бир маҳсулот ва хар бир иш жараёни буйича қиймат улчовларида курсатилган йиллик иш ҳажми;

  • товар маҳсулотини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш муддатлари;

  • ҳисобот даври (ойи) бошига ва охирига тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқларининг улгуржи нархлари;

  • ишлаб чиқаришдан ташқари харажатлар;

  • маҳсулотни ишлаб чиқаришга кетган умумий харажатлар;

  • ишлаб чиқарилган бир бирлик маҳсулотнинг таннархи;

  • маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун зарур бўладиган бошқа сарфлар тугрисида маълумотлар.

Бу маълумотлардан келиб чиқкан холда моддий, молиявий ва ишчи кучи ресурсларига бўлган эхтиёжи аниқланади.
Дастлабки технологик режада мухандис маҳсулотнинг энг мукаммал яратилиш хусусиятларини ёзиб беради, бу технологик калькуляция варакчасида батафсил ҳисобларини амалга оширишга ёрдам беради.
Дастлабки технологик режанинг таркибига маҳсулот, иш ва хизматнинг номи, микдори ва турлари тугрисидаги маълумотлар киради.
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг хамма параметрлари, стандарт талаблари ва сарфланадиган харажатларнинг турлари ва микдори (технологик карта) курсатилади.
Айрим маҳсулотларни ишлаб чиқариш узок ишлаб чиқариш даврини талаб қилади ва тайёрланаетган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш босқичида бўлади, яъни ҳисобот даврининг боши ва охирида тугалланмаган ишлаб чиқаришда қолдиқлар қолади.
Ялпи маҳсулот- маълум давр ичида ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажмини қиймат улчовларида ифодалайдиган кўрсаткичдир. У ҳисобот давридаги тайёр маҳсулотни ва тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажмини уз ичига олади.
Буни куйидаги формула ёрдамида ифодалаш мумкин:
Я=Х(Тб-То)М
бу ерда:
Я- ялпи маҳсулот (сум);
Х- товар маҳсулотининг ҳажми (сум)
Тб- ҳисобот даврининг бошига тугалланмаган ишлаб чиқариш (сум);
То- ҳисобот даврининг охирига тугалланмаган ишлаб чиқариш (сум);
М- буюртмачилардан жалб қилинган материалларнинг ҳажми (сум).


Download 276,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish