Мавзу. Маҳсулот, иш ва хизматларни сотиш ҳисоби


Қушилган қиймат солиғини ҳисобга олиш



Download 276,5 Kb.
bet7/10
Sana19.05.2022
Hajmi276,5 Kb.
#604238
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
mxx

Қушилган қиймат солиғини ҳисобга олиш.
Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат Солик кумитаси 1997 йил 5 декабрда "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар буйича қушилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тулаш тартиби тугрисида”йурикномани ишлаб чиқди ва 1998 йил 1 январдан амалда куллаш учун тавсия этди.
Йурикнома, Узбекистон Республикасининг Солик Кодексига мувофиқ Узбекистон худудида тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи юридик шахслар қушилган қиймат солиғини туловчилар бўлиб ҳисобланади. Юридик шахслар деганда солиққа тортиш максадида мулкга эга бўлган корхона, бирлашма, ташқилотларнинг хамма турлари, хўжалик юритувчи ёки мулкни бошқарувчи, ушбу мулкга узининг мажбурияти буйича жавоб берувчи хамда мустақил баланс ва ҳисоб счётига эга бўлган субъектлар тушунилади. Қушилган қиймат солиғи 20% ставкада туланади. Бюджетга туланиши лозим бўлган қушилган қиймат солиғининг суммаси реализация қилинган товарлар, бажарилган иш, курсатилган хизматлар учун ҳисобланган қушилган қиймат солиғининг суммаси реализация қилинган товарлар, бажарилган ишларнинг суммасидан ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига кушиладиган товарлар қиймати учун туланиши керак бўлган солик суммасининг оширмасига тенг ва барча хўжалик юритувчи субъектларга таъллукли.
Корхоналар қушилган қиймат солиғини Узбекистон республикасининг амалдаги конунларига мувофиқ тугри ҳисоблашга ва уз вақтида тулашга масъулдирлар. Қушилган қиймат солиғининг синтетик ҳисоби 6410-"Бюджетга туловлар буйича карзлар”счётида қушилган қиймат солиғи буйича айрим аналитик счётда юритилади. Агарда субъектлар бюджет туловлари юзасидан бўнаклар берилса ушбу суммалар 4510-"Соликлар буйича бўнак туловлари”счётининг дебетида ва 5110-"Ҳисоблашиш”счётининг кредитида акс эттирилади.
Маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар курсатишга доир даромадлар солиққа тортиш объекти ҳисобланади.
Солиққа тортиладиган даромадларга куйидагилар киради:

  • узи ишлаб чиқарган ёки четдан харид қилинган маҳсулотни сотишдан олинган даромадлар;

  • истеъмол қийматини кушиш, шунингдек янги қиймат билан боглик ишлар бажариш ва хизматлар курсатиш ҳажми;

  • уз истеъмоли учун субъект ичида сотилган товарлар ва курсатилган хизматларга доир харажатлар, уларнинг харажатлари маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархига киритилмайди, шу жумладан, уз ходимларига товарлар сотиш ва хизматлар курсатишга доир хамда бошқа товарларни сотишга доир суммалар;

  • бевосита пул туловисиз, бошқа товарларга айрбошлаш учун жунатилган товарларга доир суммалар;

  • товарларни бошқа субъектлар ёки жисмоний шахсларга текинга ёки кисман ҳақ тулаш эвазига беришга доир суммалар;

  • Узбекистон Республикаси худудида четдан келтирилган товарлар (ишлар, хизматлар) ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни чет эл валютасига сотишга доир суммалар;

  • субъектлар уз харидорларига товарлар (ишлар, хизматлар) сотишда молиявий ёрдам шаклида оладиган ёки даромадни оширишга йуналтириладиган пул маблагларининг суммаси.

Қушилган қиймат солиғи бажарилган ишлар ва курсатилган хизматларнинг сотиш нархига кушилади. Бирок харидорлардан уларга товарлар сотилганлиги учун ундирилган қушилган қиймат солиғи билан қиймати ҳисобот даврида ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига киритилган моддий ресурслар, ишлар, хизматлар учун маҳсулот етказиб берувчиларга туланган қушилган қиймат солиғи уртасидаги фарк бюджетга ўтказилади. Унинг бухгалтерия ўтказмаси куйидагича бўлади:

  • сотилган маҳсулот, бажарилган иш ва курсатилган хизмат учун ҳисобланган қушилган қиймат солиғи суммаси микдорига:

9110, 9130-"Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархи”счётларининг дебети
6410-"Бюджетга туловлар юзасидан карзлар”счётининг кредити;

  • ҳисобга олинган қушилган қиймат солиғининг фарки суммаси микдорига (олдиндан бўнак туланган бўлса):

6410-"Бюджет туловлари юзасидан карзлар”счётининг дебети
4510-"Соликлар буйича бўнак туловлари”счётининг кредити;

  • бюджетга ўтказиладиган қушилган қиймат солиғи суммаси микдорига:

  • 6410-"Бюджетга туловлар юазсидан карзлар”счётининг дебети ва

  • 5110-"Ҳисоблашиш счёти”счётининг кредитида акс эттирилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 1998 йил 20 августда тасдикланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби 2-сонли "Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар”Миллий стандартда асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадларни ҳисобга олишнинг тартиб коидалари белгиланган.


Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти "Бухгалтерия ҳисоби тугрисида"ги Узбекистон Республикаси конуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб Узбекистон республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий жихатдан тартибга солиш тизимининг бир элементидир.
Хўжалик фаолиятидан тушадиган даромад асосий, муомалавий ва молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлардан иборат бўлади.
Ушбу стандартда даромад деганда хўжалик юритувчи субъектнинг оддий фаолияти давомида олинган даромадлар, шу жумладан маҳсулотни сотиш (ишларни бажариш ва хизмат курсатиш)дан олинган даромадлар, олинган фоизлар, дивидендлар, роялтилар ва бошқалар тушунилади.
Куйидаги холлар бажарилганда товарларни сотишдан тушган даромад деб тан олинади:

  • хўжалик юритувчи субъект товарларга эгалик қилишнинг хатарлари ва афзалликларининг анча кисмини харидорга топширганда;

  • хўжалик юритувчи субъект одатда мулкка эгалик қилиш билан боглик бўлган даражадаги рахбарлик давомийлигини хам, сотилган товарларни назорат қилиш самарадорлигини хам саклаб қолмаганда;

  • даромад микдори ишончли даражада бахоланганда;

  • хўжалик юритувчи субъект битим билан боглик иктисодий наф олиши эхтимоли мавжуд бўлганда;

  • битим билан боглик сарфланган ёки сарфланиши кутилаётган харажатлар ишончли даражада аниқланадиган бўлганда.

Хизмат курсатишни уз ичига оладиган битим натижаси аниқ белгиланадиган бўлса, шу битим билан боглик даромад йиллик молиявий ҳисобот тузиш вақтида битимнинг бажарилиш босқичига караб тан олинади.
Битим натижаси эса куйидаги шартларни бажариш буйича аниқ белгиланиши мумкин:

  • даромаднинг микдори аниқ бахоланиши мумкин;

  • хўжалик юритувчи субъектга битим билан боглик даромадларнинг тушиш эхтимоли мавжуд;

  • бухгалтерия баланси ҳисобот давригача битимнинг тугалланиш босқичи юксак ишончлилик даражаси билан бахоланади;

  • битимни бажариш чогида сарфланган харажатлар ва битимнинг нихоясига етишига доир харажатлар юксак ишончлилик даражаси билан бахоланиши мумкин.

Харидорнинг илтимосига биноан маҳсулот етказиб бериш муддати узайтириладиган, айни пайтда харидор мулк эгаси хукукига эга бўлган ва ҳисоблашиш буйича мажбурият қабул қилинадиган товарни етказиб беришни кечиқтирувчи битим.
Харидор куйидаги шартларда мулкка эгалик қилиш хукукини қабул қилиб олганда даромад тан олинади:

  • маҳсулот етказиб берилганда;

  • товар мавжуд ва сотиш эътироф этилган пайтда харидорга етказиб беришга тайёрлаб куйилганда;

  • харидор маҳсулот етказиб беришни кечиқтириш шартларини алохида тарзда тасдиклайди;

  • ҳақ тулашнинг оддий шартлари макул бўлади.

Товарни сотиб олиш муддаоси бўлса ёки уни вақтида етказиб бериш учун товар ишлаб чиқариш нияти бўлса, даромад тан олинмайди.
Куйидаги шароитларда товарлар юклаб жунатилади:

  1. Урнатиш ва техника назорати;

Харидор етказиб берилган товарни қабул қилиб олганда, шунингдек жойлаш ва техника назорати нихоясига етишда даромад тан олинади. Бирок куйидаги холларда харидор етказиб берилган товарни қабул қилиб олиши билан даромад тан олинади:

  • урнатиш жараёни жуда содда;

  • куздан кечириш факат шартнома нархларини аниқлаш учун.

  1. Харидор товарни кайтариб бериш хукуки чеклангани ҳақида огохлантирилган холларда маъкуллаш.

Агар даромаднинг тушишида ноаниқлик мавжуд бўлса, харидор юкланган молни расмий равишда қабул қилишни эътироф этганда ёки товарлар етказиб берилган бўлиб, ундан бош тортиш муддати утганда даромадлар эътироф этилади.

  1. Товарларни сотиб олувчи юкни жунатувчи номидан товарни сотиш мажбуриятини оладиган консигнация савдоси.

Товарни олувчи уни учинчи томонга сотгандан сунг юк жунатувчи томонидан даромад тан олинади.

  1. Етказиб бериш чогида ҳақини тулаш шарти билан сотиш.

Товар етказиб берган чогда ёки сотувчи ёки унинг вақили пул маблагини олган пайтда даромад тан олинади.
Харидор ҳақини бўлиб-бўлиб тулаш йули билан узил-кесил ҳисоблашишни амалга оширган такдирдагина товарни етказиб бериш буйича тулов шарти кечиқтирилган савдо.
Савдо-сотикнинг бундай шароитида товарлар етказиб берилгандан сунг даромад тан олинади. Бирок катта ҳажмдаги товарлар шу усулда сотилган такдирда дастлабки тарзда туланадиган ҳақнинг анчагина кисми тушганда ва омборда қолган товарлар харидорга сотилганда ва унга етказиб бериш учун тайёрлаб куйилганда даромад тан олинади.
Шу пайтда накд бўлмаган товарларни етказиб бериш учун бўнак сифатида ҳақ туланган буюртмалар. Даромадлар товар харидорга етказиб берилган пайтда тан олинади.
Сотувчи шу товарларни узини анча кечрок муддатда кайтадан сотиб олишга рози бўлган ёки сотувчи кайтариб сотиб олиш хукукига эга бўлган ёхуд харидор сотувчидан товарни кайтариб сотиб олишни талаб қилиш хукукига эга бўлган савдо-сотик ва кайтадан сотиб олиш буйича битимлар.
Сотувчи товарга эгалик қилиш хатари ва фойдасини харидорга топширилганлигини аниқлаш учун битим шартларини тахлил этиш, бинобарин даромадни тан олиш учун битим шартларини тахлил этиш йули билан даромад эътироф этилади. Мулкка эгалик қилиш юридик хукуки топширилган бўлса хам мулкка эгалик қилиш хатари ва нафи сотувчида сакланиб қолса, бундай битим молиявий битим ҳисобланади ва даромадни тан олишга олиб келмайди.
Товарларни дистрибьютер, дилер ва бошқа кайтадан сотадиган воситачига сотишдан келадиган товарга эгалик қилиш билан боглик хатар ва наф топширилган деб ҳисобланган такдирдагина даромад тан олинади. Бирок харидор факат агент сифатида харакат қилса, бундай савдо-сотик консигнацион савдо деб каралади.
Даврий нашрлар ва шунга ухшаш маҳсулотларга обуна бўлиш, мавжуд нашр хар бир муваккат даврда бир хил қийматини саклаб қолса, шу нашрларни жунатиш содир этилган даврга тугри келадиган усул асосида даромад тан олинади. Агар нашр қиймати турли ҳисобот даврида турлича бўлса, умумий микдорга киритилган барча товарларнинг бахоланган умумий қийматига нисбатан жунатилган нашр қиймати асосида даромад тан олинади.
Товар қийматини бўлиб-бўлиб туланадиган насияга сотишда фоиздан ташқари сотиш нархига оид бўлган даромад шу сотиш вақтигача тан олинади. Муваккат фоиз ставкаси буйича олиниши лозим бўлган кисман туловларни дисконтлаш асосида савдо-сотик нархи аниқланади. Фоизларнинг узи эса муваккат фоиз ставкасини ҳисобга оладиган вақтинчалик нисбат асосида олинган сари даромад сифатида эътироф этилади.
Мулкка эгалик қилиш юридик хукуки харидорга утганда одатда даромад тан олинади. Лекин юридик конунларга мувофиқ айрим холларда мулкка эгалик қилиш юридик хукуки харидорга утмасдан олдин мулк улушининг фоизи харидорга берилиши мумкин, шу сабабли эгалик қилиш хатари ва нафи шу босқичда топширилади. Бундай холларда битимни нихоясига етказиш юзасидан сотувчи куп харакат қилишига хожат қолмаган такдирдагина даромадни тан олиш максадга мувофиқ ҳисобланади. Хар кандай холатда хам мулкка эгалик қилиш юридик хукуки ёки бу хукукнинг бир кисми белгилангандан сунг сотувчи куп харажат қилишга мажбур бўлса, даромадлар ана шу харажатлар амалга оширилгандан кейин тан олинади.
Айрим холларда кучмас мулк сотувчининг иштироки ва хатар хамда мукофотни бермаслик шарти билан сотилиши мумкин. Бундай холларда сотувчининг давом этаётган иштироки ва мохиятининг даражаси битимнинг кандай ҳисобга олиниши лозимлигини курсатади. Уни мулкни сотиш сифатида ёки фойдани тугрилаш тугрисидаги бошқа бирор битим деб ҳисобга олинса, сотувчи иштирокининг давом этиши даромад тан олинишини кечиқтириши мумкин.
Шунингдек, сотувчи ҳақ тулаш воситасини ва харидорда ҳақ тулашни нихоясига етказиш мажбуриятлари мавжудлигини ҳисобга олиши лозим.
Тайёр маҳсулотларнинг сотилишини назорат қилиш учун 9000-"Асосий муомалавий фаолиятдан олинган даромадларни ҳисобга олуви счётлар”кулланилиб унда куйидаги счётлар мавжуд:

  • 9010-"тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар";

  • 9020-"Товарларни сотишдан олинган даромадлар";

  • 9030-"бажарилган ишлар ва курсатилган хизматлардан олинган даромадлар";

  • 9040-"Сотилган товарларнинг кайтарилиши ва чегиртмалар".

Ушбу счётларда сотилган маҳсулотлар ва товарлардан олинган даромадлар кайд қилиб борилади: дебет 4000-"Олинадиган счётлар”туркумидаги счётлар ва кредит 9000-"Олинган даромадларни ҳисобга олувчи счётлар".



Download 276,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish