Мавзу. Маҳсулот, иш ва хизматларни сотиш ҳисоби


Тайёр маҳсулот ва уни сотишнинг аналитик хисоби



Download 276,5 Kb.
bet2/10
Sana19.05.2022
Hajmi276,5 Kb.
#604238
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
mxx

2.Тайёр маҳсулот ва уни сотишнинг аналитик хисоби
Тайёр маҳсулотлар субъектнинг омборида хам, бухгалтерияда хам ҳисобга олиб борилади. Тайёр маҳсулотнинг омборга келиб тушиши бирламчи хужжатларда кайд этилади.
Ушбу хужжатларда буюмлар турларига кура маҳсулот ишлаб чиқаришнинг улар сонига караб натура ҳисоби юритилади. Бундай маҳсулотнинг умумий ҳажми ҳисобот даври тугаганидан сунг бахоланиши керак.
Курсатилаган хизматлар ва бажарилган ишлар далолатномалар билан кайд этилади.
Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришдан омборга топшириш қабул қилиш-топшириш юкхатлари билан расмийлаштирилади. Бундай хужжатларда куйидагилар курсатилади:

  • маҳсулотни топшираетган цехнинг номи;

  • уни қабул қилаётган омбор;

  • маҳсулотнинг номенклатура коди-рақами ва номи;

  • улчов бирлиги;

  • маҳсулотнинг номи;

  • топшириш санаси;

  • жавобгар шахсларнинг имзолари.

Қабул қилиш-топшириш юкхатларининг аниқ мазмуни маҳсулотнинг технологик хусусиятларига ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотининг сифатига боглик. Уларга техника назорати бўлимининг вақили, маҳсулот топшираётган цех ходими, омбор мудири (ходими) ёки маҳсулотни асраш учун қабул қилаётган бошқа жавобгар шахс имзо чекади.
Қабул қилиш-топшириш юкхатлари бир марталик ва йигма (ўн кунлик, ойлик) бўлиши мумкин. Бўларни топширувчи цех ходими икки нусхада ёзади. Бир нусхаси омбор мудирига берилади, иккинчиси эса, маҳсулот қабул қилингани ҳақидаги тилхат билан цехда қолади.
Бухгалтерияда топширилган юкхатлар асосида хар ойда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг жамгарув кайдномалари юритилади.
Ой тугаганидан кейин кайдномаларда маҳсулот турларига кура канча тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилгани ҳисоблаб чиқарилади ва ҳақикий таннархга кура бахоланади.
Тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи маҳсулот турлари ёки буюртмалари буйича асосий ишлаб чиқаришнинг аналитик ҳисоби маълумотларига кура белгиланади.
Хар бир маҳсулотнинг тури буйича белгиланган таннарх суммаси тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш кайдномасига ёзиб куйилади, сунгра жамланади. Шундай қилиб, бутун ишлаб чиқаришнинг ҳақикий ишлаб чиқариш таннархи хал бўлади.
Хар томонлама мустақилликни кулга киритган субъектлар ызлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини эркин нархда, истеъмолчилар билан келишилган нархда сотишга интиладилар. Камёб молларни мол, товар биржалари оркали сотиш, ким-ошди савдоси кенг ривожланган.
Омборга қабул қилинган ва харидор корхоналарга жунатилган маҳсулот бухгалтерия ҳисобида ҳақикий ишлаб чиқариш таннархи буйича акс эттирилади. Бирок цехлардан маҳсулот омборга қабул қилинганда унинг ҳақикий таннархи маълум бўлмагани учун маҳсулотнинг харакатини ҳисобда қабул қилинган режа таннархи ёки улгуржи бахода-шартнома нархда ҳисобга олинади, яъни бахоланади. Ҳисобот ойи давомида маҳсулот режа таннархи билан ҳақикий таннархи ёки ҳақикий таннарх билан улгуржи бахо уртасидаги фарк алохида ҳисобга олинади.
Тайёр маҳсулот харидорларга маҳсулот етказиб бериш шартномаси ва юклаб жунатиш режасига кура жунатилади.
Шартномада етказиб берилаётган маҳсулотнинг номи, микдори, тури ва сифат даражаси ёзилади, нарх, ҳисоблашишлар тартиби, маҳсулот етказиб берувчи билан харидорнинг тулов ва почта реквизитлари хамда бошқа бир канча маълумотлар кайд этилади. Маҳсулот сотиш бўлими шартномага асосан тайёр маҳсулот омборига маҳсулотни харидорга юклаб жунатиш ҳақида буйрук беради. Маҳаллий харидорларга маҳсулот ишончнома асосида, бошқа шахарлик харидорларга эса фармойиш ва юкхат асосида берилади.
Фармойишли юкхатда куйидагилар курсатилиши керак:

  • берилиши лозим бўлган ва аслида берилган маҳсулотнинг номи, нави ва микдори;

  • нархи ва умумий суммаси;

  • харидорнинг манзили;

  • жавобгар (топширган ва олган) шахсларнинг имзолари.

Бажарилган ишлар ва курсатилган хизматлар топшириш далолатномалари билан расмийлаштирилади.
Субъектнинг бухгалтерияси маҳсулотни жунатиш хужжатлари ёки бажарилган ишлар, курсатилган хизматларни топшириш далолатномаси асосида харидор, буюртмачи номига тулов хужжатларини, яъни счёт-фактура (илова), тулов талабномаси (илова) ва тулов талабнома-топширикномаларини (илова) ёзиб беради. Бу хужжатлар маҳсулот сотиб олувчини тайёр маҳсулот юклаб жунатилганидан хабардор қилади ва унинг ҳақининг туланишини талаб қилади. Тылов хужжатларининг нусхалари бухгалтерияда қолади ва жунатилган маҳсулотларни ҳисобга олишда асос бўлиб хизмат қилади.
Техник назорат бўлими томонидан қабул қилинган, тайёр холга келтирилган маҳсулотлар омборга топширилади. Бу жараён купчилик субъектларда топшириш юкхати ёки маҳсулотни топшириш кайдномаси билан расмийлаштирилади. Бу хужжатларда топширувчи цех, топширилиш муддати, маҳсулотнинг номенклатура рақами, унинг номи, микдори, режа таннархи ва тегишли моддий жавобгар шахсларнинг имзоси курсатилади. Қабул хужжатлари асосида бухгалтерия маҳсулотни топшириш кайдномасини юритади. Бажарилган иш ёки курсатилган хизматлар қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Омборларда маҳсулот харакатининг микдор кўрсаткичларидаги ҳисоби варакаларда юритилади. Варакага хар бир кирим ва чиқим хужжатлари асосида маҳсулотнинг харакати билан боглик муомалалар ёзиб борилади.
Тайёр маҳсулотнинг омбордаги ҳисоби тезкор бухгалтерия усули буйича ташқил қилинади, яъни хар бир маҳсулот номенклатура рақамига омбор материаллари ҳисоби карточкаси очилади (М-17 шакли). Тайёр маҳсулотнинг келиб тушиши ва четга берилиши биланок, омбор ходими хужжатлар асосида уларнинг сонини карточкаларга ёзиб куяди ва хар бир ёзувдан кейин қолдиқ ҳисоблаб куйилади. Бухгалтер хар куни тугаган сутка учун ёки белгиланган график буйича омбордан хужжатларни қабул қилиб олиши керак (қабул қилиш-топшириш юкхати, товар-транспорт юкхатлари). Омбор ҳисобининг тугри юритилганлиги омбор ҳисоби карточкаси асосида хар ойда тайёр маҳсулотнинг номенклатураси, улчов бирлиги, микдорига асосланган холда тайёр маҳсулотнинг қолдиқ ҳисоби бахолари буйича қолдиқлар аниқланади.
Маҳсулотнинг кирими ва чиқиб кетиши билан боглик муомалалар расмийлаштирилган дастлабки хужжатлар омбор варакаларига ёзилгандан сунг бухгалтерияга топширилади. Бу ерда хужжатлар текширилади, гурухланади ва улар асосида тегишли ҳисоб регистрлари тузилади. Тайёр маҳсулот харакатининг пул куринишда ифодаланган ҳисоби бухгалтерияда омбор мудирининг ҳисоботи маълумотлари асосида юритилади.
Ҳисобнинг журнал-ордер шаклида тайёр маҳсулотнинг аналитик ҳисоби 16-кайдномада юритилади. Бу кайдноманинг 1-бўлими "Тайёр маҳсулотнинг пул шаклидаги харакати”деб номланади, унда маҳсулотнинг ҳисобот ойи бошланишига қолдиги, омборга қабул қилингани, харидорларга жунатилгани ва ҳисобот ойи охирига қолдиги, ҳисобда қабул қилинган бахо хамда ҳақикий таннархда курсатилади.
Жунатилган маҳсулотни аналитик ҳисобга олиш куйидагиларни кузда тутади:

  • маҳсулотни жунатишга доир муомалаларни харидор манзилига юборилган тулов хужжатлари асосида жорий руйхатдан ўтказиш зарурлигини;

  • юк-хати ва туловномаларни тулашдан бош тортилган такдирда уларни кузатиб боришни;

  • хар бир ой давомида кайд этилган ёзувларни умумлаштиришни.

Бу шундай тартибда амалга оширилиши лозимки, унда жамлама счётларга доир бухгалтерлик маълумотлари кузга ташланиб турсин.
У 16-“Тайёр маҳсулотларнинг харакати, уларни жунатиш ва сотишни ҳисобга олиш”журнал-ордерининг 1-"Маҳсулотни жунатиш, уни бериш ва сотиш”номли бўлимида юритилади. Журнал-ордернинг бу бўлимида хар бир тулов талабнома-топширикномаси (счёт-фактура) кайд этилади. Ушбу тулов талабнома-топширикномасининг тегишли устунларида харидорлар, тайёр маҳсулотлар, уларнинг микдори ва қиймати, харидорлар томонидан туланадиган транспорт харажатлари, шунингдек юк (иш, хизмат)ларни олувчилар ҳисобига ўтказиладиган устама ва чегирмалар курсатилиши лозим. Бу ерда маҳсулотни жунатиш, сотиш (ишларни бажариш, хизматларни курсатиш) хамда харидорлар ва буюртмачилар билан амалга оширилган ҳисоблашишларнинг аналитик ва синтетик (жамлама) ҳисоби бирлаштирилади.
Маҳсулотларни жунатиш ва сотишнинг аналитик ҳисобини ташқил этиш айрим маҳсулот турлари буйича, тулов хужжатлари буйича натура ифодасида хам амалга оширилади. Ушбу тадбир икки хил нархда- сотилиш нархларида ва ҳақикий таннарх бахосида амалга оширилади.
Ҳисобга олиш нархлари ва тайёр маҳсулотларнинг ҳақикий таннархи уртасидаги фарк айрим маҳсулот турлари буйича кескин узгариб туриши мумкин бўлган субъектларда тайёр маҳсулотнинг харакати ҳақидаги маълумотлар мазкур маҳсулотларнинг гурухлари буйича акс эттирилади. Субъект маҳсулотларни гурухлар буйича таксимлашни ҳақикий таннархнинг айрим маҳсулотларнинг ҳисобга олиш нархига доир қийматидан чекиниши даражасидан келиб чиқкан холда амалга оширади. Бундай максад уларнинг хар бир гурухда тахминан бир хил огишига эришишдан иборатдир.
16-кайдноманинг 2-бўлимини очиш ва юритиш тартиби куйидагичадир: 16-кайднома хар ойда очилади. Ушбу кайдномани очишда унга утган ойдаги кайдномага оид туланмаган туловларнинг ой бошидаги қолдиги кучириб ўтказилади. Шундан сунг жунатиш ва тулов хужжатлари асосида жорий ойга доир ёзувлар кайд этилади. Банк кучирмаларининг келиб тушишига караб кайдноманинг тегишли устунларида туловномалар тулангани ҳақида тегишли ёзув кайд этилади. Унда тушум санаси, суммаси ва қайси счётга ўтказилгани ёки ҳисоблашиш қайси йул билан амалга оширилгани курсатилади. Шу билан 2-бўлим якунланади.
16-"Тайёр маҳсулотларнинг харакати, уларни жунатиш ва сотишни ҳисобга олиш”кайдномасининг 3-бўлими "Туланган ва туланмаган счётлар ҳақида умумий маълумотлар”деб номланади. Унда жунатилган ва сотилган маҳсулотлар тугрисида умумий маълумотлар курсатилади.
Ушбу кайдноманинг 4-бўлимида солик юзасидан солик муассасалари билан ҳисоблашишга доир маълумотлар акс эттирилади.

Download 276,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish