Мавзу. Маҳсулот, иш ва хизматларни сотиш ҳисоби


Яроқсиз маҳсулотларнинг ҳисобини юритиш



Download 276,5 Kb.
bet9/10
Sana19.05.2022
Hajmi276,5 Kb.
#604238
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
mxx

Яроқсиз маҳсулотларнинг ҳисобини юритиш.

Бухгалтерия ҳисобининг вазифаларидан бири даромад келтирмайдиган харажатлар, яроксиз маҳсулотлар, бекор туриб қолишлар, камомад ва моддий бойликларнинг бузилишидан куриладиган йўқотишларни уз вақтида топиш ва аниқлашдан иборатдир. Бундай маълумотлар субъект маблагларининг самарасиз сарфланиши сабаблари ва айбдорларини билиб олишга имкон беради.


Уз сифати жихатидан белгиланган стандартлар ёки техник шартларга мос келмайдиган, асосий максади буйича фойдаланиб бўлмайдиган ёки яроксиз маҳсулотни тузатиш учун кушимча чиқимлар қилингандан сунг фойдаланса бўладиган маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотлар, деталлар, узеллар ва ишлаб чиқаришдаги яроксиз маҳсулотлар ҳисобланади.
Яроксиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш ресурсларининг самарасиз чиқимларини ташқил қилади. У ярокли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ҳажмини камайтиради ва унинг таннархини оширади.
Маҳсулотни техник қабул қилишда аниқланган нуксоннинг даражасига караб, яроксиз маҳсулотлар тузатса бўладиган ва тузатиб бўлмайдиган турларга ажратилади. Тузатиш учун кушимча чиқимлар қилинганидан сунг уз жойида фойдаланиш мумкин бўлган маҳсулот тузатса бўладиган яроксиз маҳсулотлар жумласига киради. Тузатишнинг техник жихатдан имкони йўқ ёки иктисодий жихатдан максадга мувофиқ бўлмаган маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва ишлар тузатиб бўлмайдиган яроксиз маҳсулотлар ҳисобланади.
Аниқлаш жойига караб яроксиз маҳсулотни маҳсулотни тайёрлаган субъектда аниқланган- ички, яъни маҳсулотга ишлов бериш, уни йигиш, монтаж қилиш ёки ишлатиш жараёнида аниқланган ва харидор томонидан аниқланган- ташқи хилларга бўлинади.
Яроксиз маҳсулотни қабул қилиш жараёнида техник назорат бўлими назоратчиси ёки ишлаб чиқаришдаги усталар аниқлайди. Яроксиз маҳсулот далолатнома билан расмийлаштирилади, унда яроксиз деб топилган маҳсулотнинг номи, микдори, яроксизлик даражаси, пайдо бўлиш сабаблари ва айбдорлари, шунингдек яроксиз маҳсулотнинг таннархини моддалар буйича калькуляциялаш учун зарур маълумотлар курсатилади.
Яроксиз маҳсулотни (келгусида брак) бахолаш, калькуляциялаш, унинг урнини қоплаш суммасини ва ундан куриладиган йўқотишларни аниқлаш учун 2610-"Ишлаб чиқаришдаги (брак) яроксиз маҳсулотлар”актив калькуляциялаш счёти кулланилади. Бу счётнинг дебет томонида узил-кесил брак қилинган маҳсулотнинг таннархи, бракни тузатиш учун сарфланган харажатлар, яъни брак қилинган буюмларнинг таннархи ёки сарфланадиган харажатлар, белгиланган меъёрларга кушимча равишда жихозларни созлашда ишдан чиқкан материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларнинг қиймати, фойдаланиш кафолати билан чиқарилган маҳсулотни тузатиш учун белгиланган кафолатли тузатиш меъёридан ортикча сарфланган харажатлар акс эттирилган бўлади.
Ички узил-кесил брак ишлаб чиқариш таннархи буйича, тузатса бўладиган брак эса цех таннархи буйича калькуляция қилинади.
2610-"Ишлаб чиқаришдаги брак”счётининг кредит томони буйича бракдан йўқотишларнинг урнини қоплаш суммалари: айбдорларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолишлар, узил-кесил бракдан олинган чиқиндиларнинг фойдаланиш мумкин бўлган нархи буйича қиймати, маҳсулот етказиб берувчилар ва бракнинг келиб чиқишига айбдор бўлган бошқа субъектлар томонидан кондирилган ёки тан олинган даво суммалари ҳисобга олинади.
Бекор туриб қолишлар деганда жихозлар, цехлар ёки бутун ишлаб чиқаришнинг режалаштирилмаган тыхташи муносабати билан меҳанизмлар ва ишчи кучининг ноилож ишламаслиги тушунилади.
Бекор туриб қолишлар улар ҳақидаги вараклар ёки далолатномалар билан расмийлаштирилади. Унда ишчиларнинг исми-шарифи ва табель рақами, ишламай турган станокларнинг хили ва инвентарь рақамлари, бекор туриб қолишнинг бошланиши ва тугаш вақти, субъектда ишлаб чиқилган номенклатурага мувофиқ унинг сабаблари ва айбдорларнинг кодлари курсатилади.
Маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритиладиган бекор туриб қолишлар ва бошқа самарасиз харажатлар улар ишлаб чиқаришнинг қайси босқичида юз бергани ва бунга сабаб нима эканига караб 2510-"Умумишлаб чиқариш харажатлари”ва 9400-давр сарфларини ҳисобга олувчи счётлар гурухидаги 9439-"Бошқа муомалавий сарфлар”счётида ҳисобга олинади.
Бекор туриб қолишдан йўқотишларга ишлаб чиқаришдаги ишчиларга бекор турилган вақт учун туланадиган меҳнат ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, ишлаб чиқариш тўхтатилган даврда самарасиз сарфланган материаллар, ёқилги, энергия қиймати, машиналар ва жихозларни асраш ва улардан фойдаланиш харажатларининг бир кисми кушилади. Ташқи сабаблар туфайли хосил бўладиган бундай харажатлар давр харажатлари таркибида (9439), ички сабаблар туфайли вужудга келганлари эса умумий ишлаб чиқариш чиқимлари (2510) таркибида ҳисобга олинади.
Бекор туриб қолишларни ҳисобга олиш буйича бухгалтерия ўтказмалари куйидагича бўлади. Ички сабаблар билан бекор туриб қолишлар буйича.
2510-"Умумишлаб чиқариш харажатлари”ёки 9439-"Бошқа муомалавий сарфлар”счётининг дебети, 1000-"Материаллар”счётларининг, 6520-"Ижтимоий суғурта буйича ҳисоблашишлар", 6710-"Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тулаш буйича ҳисоблашишлар”ва бошқа тегишли счётларнинг кредитида кайд қилинади.
Ташқи сабаблар туфайли бекор туриб қолишдан йўқотишларнинг урнини қоплаш юзасидан маҳсулот етказиб берувчилар ва бошқа айбдорларга даъволар топширилганда тан олинган ёки туланган даъволар суммасига куйидаги ўтказмалар тузилади:
4210-"Даъволар буйича олинадиган туловлар”счётининг дебети ва 2510-"Умумишлаб чиқариш харажатлари”счёти ёки 9439-"Бошқа муомалавий сарфлар”счётининг кредити.



Download 276,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish