Компьютер тармоғи – бу аппарат ва программали ташкил этувчилардан иборат бўлган, ҳамда биргаликда келишилган ҳолда ишлайдиган мураккаб комплексдир. Тармоқни тўлиқ ўрганиш уни ташкил этувчи элементларини ишлаш тамойилларини билиш керак бўлади.
Тармоқ Классификацияси
Локал тармоқлар Регионал тармоқлар Териториал жойлашуви бўйича Глобал тармоқлар
Шундай локал тармоқлар борки, улар катта масофани эгаллаши мумкин (12500 км.) (космик станциялар ва орбитал марказлар). Шунга қарамасдан улар локал тармоқларга киради..
Алоқа каналлари
Алоқа линиялари ва маълумотларни узатиш линиялари(алоқа каналлари) – улар оралиқ аппаратуралар, тизимлар ва физик муҳитлар бўлиб улар орқали ахборот сигналлари ёки маълумот сигналлари узатилади. Ахборот манбааларини маълумот узатиш ва қабул қилиш каналлари
бирлаштириб туради.
Кабел каналлари Алоқа каналлари Спутник каналлари Радиоканал Жуфтлик сим Коаксиал кабель Оптик толали кабель Симсиз каналлар
Жуфтлик сим
Жуфтлик сим – алоқа кабелининг тури ҳисобланиб, бир ёки бир неча жуфтлик мис симларининг изоляция қилинган ўтказгичларидан иборат бўлади.
Жуфтлик сим
Коаксиал кабель
Узоқ масофаларга маълумот сигналларини узатиш учун мўлжалланган. Компьютер тармоқларини қуришда ишлатилади. Коаксиал кабель локал тармоқларни қуришда ишлатилади. Ўтказувчанлик қобилияти 50-100 Мбит/с. Маълумотларни узатиш масофаси бир неча км. ни ташкил этади.
Оптик тола – бу шиша тола ёки пластик ип бўлиб, ёруғлик нурини ўтказиш қобилиятига эгадир.
Оптик тола маълумотларни узоқ масофага узатиш қобилиятига эга бўлганлиги учун у компьютер тармоғини ташкил этишда қўлланилади. Унинг асосий авзаллиги- ўта шовқинга ҳимояланганлиги, узоқ масофага маълумотни узатиш қобилиятига эгалиги ҳисобланади. Маълумотларни узатиш тезлиги 3Гбит/c.
Оптик толали кабель
Унинг асосий авзаллиги- ўта шовқинга ҳимояланганлиги, узоқ масофага маълумотни узатиш қобилиятига эгалиги ҳисобланади. Маълумотларни узатиш тезлиги 3Гбит/c. Асосий авзаллиги юқори даражали шовқинбардошлигидир ва нурлантиришнинг йўқлигидадир. Ташқаридан уланиш жудаям қийин.
Камчилиги-уни монтаж қилиш, механик кучларга бардошлиги кам ва ионли нурланишга таъсирчан.