11- МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАРДА ШАРҚ
МАМЛАКАТЛАРИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ
248
равишда ҳунармандчилик ва савдо билан тобора кўпроқ шуғуллана
бошлаганлар ва хизматчилар, ишчиларга айланганлар.
Япониянинг давлат тузуми.
VII
асрда «Tайка давлат тўнтариши»
натижасида император бошчилигидаги ягона япон давлати ташкил этилган.
Фудзивара уруғидан кейинчалик императорнинг авлоддан-авлодга мерос
бўлиб ўтадиган
регентлари
– ҳокимдошлари тайинланадиган бўлди.
Япон ҳукмдорлари VI асрдаёқ Xитойдан «тенси» ёки «тенно» – «осмон
ўғли» номини ўзлаштириб олган эдилар. Японларнинг VI
-
VII асрларда синто
ва буддизм динларининг аралашиб кетишидан ташкил топган дини –
«ребу
синто»
(бир бутун синто) императорларни нафақат дин бошлиғи ва олий
коҳин сифатида, балки дунёвий монарх, аввало қўшинлар бошлиғи деб ҳам
тан олган. 17 та моддадан иборат Қонунда «сувереннинг илоҳийлиги»
ҳақида гапирилади. Сётоку-тайси эса якка бир шахсга тааллуқли бошқарувни
инкор қилиб, «ишлар шахсан подшо томонидан ҳал қилинмаслиги лозим»,
деб тасдиқлайди.
«Tайхо Ёро рё»нинг «Муассасалар ва штатлар»
деб номланган
махсус бўлими ҳукуматнинг кенг тармоқли марказий ва маҳаллий, диний ва
дунёвий ҳокимиятлари тизими ҳақидаги, мансабдор шахсларнинг қуйидан
юқорига қараб бўйсуниши ва амалдорларнинг даражалари, уларни тайёрлаш
(Японияга хитойликларнинг мансабларга тайинлашдаги имтиҳон тизими
кириб келмаган), шунингдек, маош билан таъминлаш тўғрисидаги
меъёрларга бағишланган.
Японияда олий давлат ҳокимияти, Xитойдаги сингари, Давлат кенгаши
(«Дадзе-кан»)
га тегишли бўлган. Давлат кенгаши давлат сиёсатининг
умумий йўналишларини ишлаб чиққан, императорнинг фармонларини бутун
мамлакат бўйлаб жўнатган. Японияда махсус диний Давлат кенгаши
(«дзинги-кан»)
мавжуд эди. У руҳонийларнинг, ибодатхоналарда рўйхатга
олинган деҳқонларнинг фаолияти ва ҳоказолар устидан назоратни амалга
оширган.
Японияда дунёвий Давлат кенгаши тепасида «катта вазир» ёки
канцлер
турган. Мамлакатда «тинчлик, осойишталик ва уйғунликни»
таъминлаш канцлернинг вазифасигакирган.
Давлат кенгашида бошқарув функциялари иккита
олий вазирлар
: чап
(катта) ва ўнг (кичик) вазирлар томонидан амалга оширилган. Бу вазирлар
кундалик ишларнинг боришини кузатиб турардилар ва бу ҳақда Давлат
кенгаши олдида жавоб берардилар. Давлат кенгаши ўз раҳбарлиги остидаги
саккизта вазирликка ва цензорлар палатасига эга бўлган. Вазирликлар,
Xитойдагидан фарқ қилиб, император саройи билан чамбарчас боғлиқ эди.
Do'stlaringiz bilan baham: