11- мавзу: Ўрта асрларда шарқ мамлакатлари давлати ва ҳУҚУҚИ



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/37
Sana13.04.2022
Hajmi1,18 Mb.
#548190
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37
Bog'liq
12 лекция

Цензорлар палатасининг 
бошлиғи эса Xитойдагига қараганда тор 
доирадаги ваколатларга эга бўлиб, урф
-
датлар ва ахлоқларнинг софлигини 
кузатиб турган, ахлоқ қоидаларининг бузилиши ҳоллари бўйича текширув 
ўтказган, булар ҳақида императорга доклад қилган. Унинг қарамоғида сайёр 


11- МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАРДА ШАРҚ 
МАМЛАКАТЛАРИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ
249 
цензор-назоратчилар штати бўлган. Цензоратнинг қарорлари Давлат кенгаши 
томонидан тўхтатилиши мумкин эди.
Японияда ҳарбий, молиявий ва адлия вазирликлари билан бир қаторда 
махсус 
«умумий ишлар» вазирлиги 
ҳаммавжуд бўлган. У кундалик сарой 
ишларини юритиш, маросимлар уюштириш, император фармонларини 
таҳрир қилиш, мамлакат тарихини, қондош шаҳзодаларнинг, сарой 
хонимларининг ва буддизм руҳонийларининг рўйхатларини, шунингдек, 
аҳолининг асосий рўйхат дафтари (реестри)ни тузишни кузатиб туриш 
кабиларни амалга оширган. Бу вазирлик мамлакатнинг худди олий 
девонхонаси сифатида давлат бошқарувида биринчи ўринни эгаллаган. 
Бинобарин, унинг бошлиғи императорга жуда яқин турарди. У Давлат 
кенгаши ва бошқа вазирликлар ўртасидаги алоқаларни амалга ошириб, 
докладлар қабул қилган ва императорга петициялар юборган.
 «Tайхо Ёро рё» 
будда динига оид ташкилотлар мақомини тартибга 
солиб, бутхона ходимларининг уйларига, боғларига эгалик қилишини, 
сотишини ва судхўрлик билан шуғулланишини, совға тариқасида қуллар, 
қорамоллар, қурол– яроғлар олишини тақиқлаган.
XII асрдан эътиборан маҳаллий уруғларнинг губернаторлари, ноиблари 
ва бошқалар иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан юксала бошлаган. Улар амалда 
ўз эгаликларида чекланмаган ҳукмдорлар – ер эгалари бўлиб қолганлар.
XII асрда Японияда бошқарувнинг янги шакли – сёгунат ўрнатилган. 
Сёгунат 
феодалларнинг ўзига хос ҳарбий диктатураси бўлиб, бутун 
ҳокимият сёгуннинг – «буюк лашкарбоши»нинг қўлида тўрежаган
30
.
Миномотонинг (1192
-
1333 йиллар) биринчи сёгунати ўрнатилиши 
билан Япония феодал давлати ривожланишининг иккинчи даври бошланган. 
Айнан шу вақтдан эътиборан давлатнинг ҳарбий-сиёсий бирлаштирилиши 
даври бошланди. Бу Миноматонинг тарқоқликни тугатиш, низоларни 
бостириш, феодал давлатни ўз хусусий манфаатлари ва бутун феодаллар 
синфи манфаатлари йўлида мустаҳкамлаш учун қилган саъи– ҳаракатлари 
натижасида юз берди.
Биринчи сёгуннинг марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга уриниши 
муваффақиятсиз чиқди. Сёгунинг вазифаси ҳам анча вақтгача номинал бўлиб 
қолди. XII асрнинг охири-XIII асрнинг бошида сёгунатнинг махсус 
кўриниши – 
сиккенат 
(сиккен – ҳоким) ўрнатилди. Миномота ворислари 
жуда ёш бўлганлигидан, 1199 йилдан бошлаб давлатни сиккенлар (ҳокимлар) 
деган бошқа феодал хонадонларидан бўлган, асосан буддистлардан иборат 
регентлар идора қила бошлайди. Шу тариқа Японияда сиёсий ҳокимиятнинг 
расман мавжуд бўлиб турган икки «қавати» устида яна бир «қават» сиёсий 
ҳокимият ташкил қилинган. Натижада сиккенлик авлоддан-авлодга мерос 
бўлиб ўта бошлаган. Расман император ва сёгун сиёсий тузумда ўз ўрнига эга 
30
Totman, Conrad (1966). "Political Succession in The Tokugawa Bakufu: Abe Masahiro's Rise to Power, 1843–
1845". Harvard Journal of Asiatic Studies. 26: P. 102–124.
 



Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish