11- МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАРДА ШАРҚ
МАМЛАКАТЛАРИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ
251
даражаси, ёки берилиши мумкин бўлган жазонинг оғирлиги бўйича
белгиланган.
Адлия вазирлиги қарамоғида иккита бошқарма: жазолар бошқармаси ва
турма бошқармаси мавжуд эди. Жазолар бошқармаси хазина фойдасига мол-
мулкни мусодара қилиш ва жарималар ундириш ишларини юритарди.
Tурмалар бошқармаси қамоққа олинганлар ишининг тергов қилинишини,
мажбурий ишлатилишини, ҳукмларнинг ижро этилишини назорат қиларди.
Ўлим жазоси, муддатсиз сургун ва мансабдорларни рўйхатдан ўчириш билан
боғлиқ ишлар императорга доклад қилинган. Император олий апелляцион
инстанция сифатида майдонга чиққан.
Давлатда
ҳарбий вазирлик бўлиб, у зобитлар рўйхатларни, уларни
аттестациядан ўтказиш, танлаш, тайинлаш ва ҳоказоларни юритган. Унга бир
неча штаб ва бошқармалар: қурол-яроғ омбори, ҳарбий-мусиқа, кемасозлик,
лочин ови каби бошқармалар бўйсунган.
Xусусий феодал мулкчиликнинг ўсиши, ўзаро урушлар, деҳқонларнинг
қўзғолонлари натижасида алоҳида ҳарбий-феодал табақа – самурайлар –
профессионал жангчилар, йирик феодалларнинг вассаллари шаклланган.
Япон самурайларининг махсус дунёқараши, махсус «ифтихор кодекси»
деҳқонлар меҳнатига нафратланиш, конфуцийликнинг бўйсуниш ва буйруққа
сўзсиз итоат этиш принциплари асосида шаклланган эди. Ифтихор кодексини
бузиш самурай учун ўзини ўзи ўлдириш – харакирига олиб келган.
Ҳуқуқнинг асосий белгилари.
Японияда одат ҳуқуқи кенг тарқалган.
Ҳуқуқ бу вақтда ҳали диний ва ахлоқий нормалардан ажралмаган эди.
Японияда ёзилган ҳуқуқ диний-ҳуқуқий мафкура, шунингдек, Xитой ҳуқуқи
нормалари таъсири остида ташкил топди. Бироқ, Япония давлати ва ҳуқуқий
институтлари ўзига хос хусусиятларини сақлаб қолди. Ҳуқуқий
нормаларниниг биринчи ёзма нусхалари, масалан, 604 йилги
Сётоку– тайси
Конституцияси
панд-насиҳат,
йўл-йўриқ,
ҳукмдорларнинг
ўз
мансабдорларига ахлоқий ўгитлари: «фармонларни ҳурмат билан қабул
қилиш», «уларга сўзсиз риоя қилиш», «хизматларни ва мажбуриятларни
адолатли баҳолаш» ва бошқа шу каби ўгитлари характерига эга эди
31
.
VII асрда, худди Xитойдаги каби «кодекс»лар пайдо бўлди. Кодекслар
ер муносабатларини, амалдорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга
солувчи нормаларни, жиноят ҳуқуқи (рицу) ва маъмурий ҳуқуқ (рё)
нормаларини белгилайди. Япониянинг биринчи кодекси
«Tайхо рё»
ҳисобланади. Кодекс 701 йилда тузилиб, 702 йилда кучга кирди. Кодекс
устида ишлаш кейинчалик яна давом этди. У 718 йилда «Ёро Рицу рё» деган
янги ном билан чиқарилди ва 953 та моддадан иборат эди.
«Ёро Рицу рё»
–
«Ёро йиллари жиноий ва маъмурий кодекси» дегани эди.
«Tайхо» ва «Ёро» кодекслари биргаликда ўз даврининг ягона қонунлар
тўпламини ташкил этди. Унда Япониянинг илк феодал давлати ҳақида, ўз
31
W.G. Aston, trans., Nihongi: Chronicles of Japan from the Earliest Times to A.D. 697, 2 vols. in 1 (London:
Keagan and Co., 1896), vol. 2, P. 128–133.
Do'stlaringiz bilan baham: |