11- МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАРДА ШАРҚ
МАМЛАКАТЛАРИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ
250
бўлган, лекин катта ҳокимият сиккенга ўтган. Сиккенат биринчи Камакура
сёгунати қулашигача давом этган.
1221 йилдан бошлаб бакуфу (марказий ҳукумат) Киотодаги император
қароргоҳига сёгуннинг вакили (
тендая
)ни йўллайдиган бўлди. Tендая сёгун
номидан фармонлар чиқариш ҳуқуқига эга эди. Бу фармонларнинг
бажарилиши тендаянинг ихтиёридаги махсус ҳарбий кучлар
-
самурайлар
қўшини билан таъминланган. Бундан ташқари, сёгун янги императорни
тасдиқлаш, тахт ворислиги тартибини белгилаш, регентлар ва бошқа олий
сарой маслаҳатчиларини тайинлиш ҳуқуқига эга бўлиб олди.
Сёгунат фақат XVII-XVIII асрларда мутлақ бошқарув белгиларини
олган, бошқариш усуллари қаттиққўллик билан амалга ошириладиган
бўлган, кенг тармоқли полиция аппарати ташкил этилган. Учинчи
Tокугавалар сёгунатининг ҳукмдори Иеяси ҳарбий йўл билан мамлакатни
бирлаштирди. У кўп феодаллар ва будда монастирларининг ерларини
мусодара қилиб, жуда йирик ер эгаси бўлиб қолди.
Учинчи
сёгунат
мавқеининг
мустаҳкамланиши
натижасида
императорнинг ҳар қандай сиёсий таъсири тугатилди. Tокугавалар
сёгунатида янги
сёсидая
мансаби – императорлик пойтахтида сёгуннинг
ноиби мансаби жорий қилинди. Сёгуннинг энг яқин ёрдамчиси унинг
биринчи маслаҳатчиси – тайро бўлган. Tайро зарурият туғилганда регент
вазифасини ҳам бажариши мумкин эди. У, қоида бўйича, фавқулодда
ҳолатларда тайинланган. Бундан ташқари, сёгун ҳузурида бевосита ҳукумат
(бакуфу)ни ташкил этувчи катта маслаҳатчилар ҳам мавжуд эди. Улар ўз
бурчларини уч ой мабойнида галма– гал бажарганлар.
Сёгунатнинг ўрнатилиши билан барча провинцияларга император
томонидан ҳарбий губернаторлар, ёки протекторлар (сюго) тайинланадиган
бўлди. Улар вилоятларнинг бошлиқлари билан бир қаторда фаолият
кўрсатганлар. Уларнинг вазифасига марказий ҳукумат фойдасига
мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиш, исёнларни бостириш,
сёгуннинг сиёсий рақибларини таъқиб қилиш, провинцияларни қўриқлаш
кирган. Сюго ихтиёрида маҳаллий горнизон бўлган.
Tокугавалар сулоласининг давлат аппаратида қидирув органлари,
махсус полиция инспекторлари –
мецке
(«бириктирилган кўзлар») алоҳида
ўрин тутган. Улар амалдорлардан тортиб деҳқонларгача мамлакатнинг барча
аҳолиси устидан яширинча сиёсий назоратни амалга оширардилар.
Шаҳарларга тайинланадиган шаҳар бошлиқлари бошчилик қилардилар.
Улар кенг маъмурий, полициячилик ва суд ҳокимиятини амалга
оширардилар. Шаҳар бошлиқлари билан бирга йирик савдогарларнинг
кенгашлари ҳам мавжуд эди.
Суд
маъмуриятдан ажралмаган эди. Суд иши жавобгарнинг яшаш жойи
бўйича, масалан, уезд бошқармасида ёки унга етиб бориш имконияти
бўлмаса, яқин орадаги давлат муассасасида қўзғатилган. Ишнинг бирор суд
идорасига оидлиги жиноят содир этилган жой бўйича, ёки унинг муҳимлик
Do'stlaringiz bilan baham: |