К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


-жадвал  Меҳнат бозорининг кейнсча ва монетар



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

3.4-жадвал 
Меҳнат бозорининг кейнсча ва монетар
моделларининг асосий қоидалари 
Меҳнат бозорининг
кейнсча модели 
Меҳнат бозорининг
монетар модели 
-иқтисодиётда иш билан тўла 
бандликни кафолотловчи ҳеч 
қандай механизм мавжуд эмас; 
-иш билан тўла бандлик қонуният 
эмас, балки тасодифдир; 
-меҳнат бозорига фоиз ставкаси 
ўзгариши ҳамда нарх-наво ва иш 
ҳақи нисбати эгилувчанлиги 
ёрдамида таъсир кўрсатиш 
имконияти мавжуд эмас; 
-иш кучи баҳоси қатъий белгилаб 
қўйилган ва амалда, айниқса, 
камайиш томонига ўзгармайди, иш 
кучи баҳоси меҳнат бозорини 
мувофиқлаштириш воситаси бўла 
олмайди; 
-меҳнат бозорини тартибга солиш 
роли давлатга тегишлидир, у 
жамланма талабни кўпайтириб ёки 
камайтириб меҳнат бозоридаги 
мувозанатсизликни бартараф эта 
олади; 
-иш кучига талаб меҳнатга бозор 
баҳоси ўзгариши орқали эмас, 
балки жамланма талаб ёки ишлаб 
чиқариш ҳажми орқали 
мувофиқлаштирилади; 
-ишсизлик мажбурийдир, аммо 
бунда ишсизликнинг бир қисми 
ихтиёрий хусусиятга эгалиги инкор 
этилмайди.
-бозор хўжалиги ўз ички 
тенденцияларига кўра 
барқарорликка, ўз-ўзини тартибга 
солишга интилади, агар 
номутаносиблик, бозор хўжалиги 
бузилиши мавжуд бўлса, улар, энг 
аввало, ташқаридан аралашиш 
натижасида пайдо бўлади; 
-давлат аралашиши хўжалик 
ривожланиши нормал давом 
этишини бузишга олиб келади, 
давлатнинг тартибга солиш 
механизмлари сонини иложи 
борича камайтириш керак, бундан 
солиқ ва бюджет орқали тартибга 
солиш истиснодир; 
-давлат томонидан иш ҳақи энг кам 
даражасининг ўрнатилиши, касаба 
уюшмаларининг кучлилиги, бўш 
иш ўринлари ва заҳира иш кучи 
мавжудлиги тўғрисидаги 
ахборотнинг йўқлиги бозордаги 
мувозанатсизликни кучайтиради ва 
меҳнат бозорининг салбий 
омиллари ҳисобланади; 
-меҳнат бозорини Марказий 
банкнинг ҳисоб ставкаси, тижорат 
банкларининг Марказий банк 
ҳисоб варақларидаги мажбурий 
резервлари миқдорлари каби 
механизмлар орқали тартибга 
солиш мақсадга мувофиқдир. 


133 
Монетарчилар иш билан бандлик фақат кутилмаган инфляция билан 
боғлиқ, чунки у ишсизликнинг табиий даражасини ўзгартиради, деган 
тушунчага асосланадилар. М.Фридманнинг ишсизликнинг табиий 
даражаси мавжудлиги тўғрисидаги хулосаси муҳим методологик 
аҳамиятга эгадир. Бу даража меҳнат бозори шароитлари билан қатъий 
чегаралаб қўйилган ва давлат сиёсати билан ўзгартирилиши мумкин эмас. 
Агар ҳукумат иш билан бандликни унинг табиий даражасини талабни 
кўпайтиришнинг анъанавий – бюджет ва кредит усуллари билан 
оширмоқчи бўлса, бу чоралар қисқа муддат самара келтириб, фақат нарх-
наво кўтарилишига олиб келади. 
Монетарчилар нуқтаи назаридан инфляция даражаси қанчалик 
юқори бўлса, такрор ишлаб чиқариш иштирокчилари ўз саъй-
ҳаракатларида нарх-навонинг бўлажак кўтарилишини шунчалик кўпроқ 
ҳисобга оладилар ва буни меҳнат шартномалари, контрактларда турли 
махсус қайдлар орқали бартараф қилишга интиладилар. Демак, кейнсчилар 
асослаган инфляциянинг рағбатлантирувчи самараси вақт ўтиши билан 
камайиб боради. Ҳукумат ишлаб чиқаришни жадаллаштириш учун 
инфляциянинг қўшимча сакрашларига таяниб иш кўришга мажбур бўлади. 
Бу эса, бюджетдан молиялаштиришнинг янада кўпроқ тақчиллигига олиб 
келади. 
Меҳнат бозорини тартибга солиш имконияти йўқлиги тўғрисидаги 
монетарчилар далиллари орасида энг асосийси давлат аралашуви кўрилган 
чоралар самараси узоққа чўзилиб кетиши оқибатида қандай натижаларга 
олиб келишини олдиндан прогноз қилиб бўлмаслиги ҳисобланади. 
М.Фридман фикрига кўра, табиий ишсизлик макроиқтисодий омилларга 
боғлиқ эмас, балки микроиқтисодий омиллар билан изоҳланади
1
.
“Таклиф иқтисодиёти” концепцияси доирасида ишлаб чиқилган 
юқоридаги муаммоларга назарий ёндашувлар (А.Лаффер)
2
ҳам эътиборни 
тортади.
Мазкур мактаб вакиллари фикрларига кўра, инфляция туфайли 
меҳнат бозорига ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар таъсир кўрсатади. 
Давлатнинг иш билан бандлик даражасини ошириш соҳасидаги сиёсати 
инфляциянинг ўсишига олиб келади, бу эса фақат меҳнат бозоридаги 
аҳволнинг ёмонлашишига сабаб бўлади. Шу билан бир қаторда, мазкур 
назария муаллифлари давлат томонидан инфляцияга қарши бир қатор 
чоралар, шу жумладан, ижтимоий эҳтиёжлар учун ҳаражатларни 
қисқартириш, солиқларни камайтириш, яъни шахсий ташаббускорлик 
ҳамда эркин бозор муносабатлари ҳукмронлигига энг қулай шарт-шароит 
яратишга қаратилган чоралар кўриши мумкинлигини ҳам кўрсатадилар. 
1
Friedman M. Money and Economic Development/ M.Friedman// 1973. №4. – С.70. 
2
Лаффер А. Антология экономической классики. – М.: Экономика. – Т.2.1993. – С.38. 


134 
Кейнсча назарияда иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш, 
жумладан, меҳнат бозорини иш билан бандлик тизимининг қисми 
сифатида тартибга солиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. 
Жумладан, Ж.М.Кейнс иш билан тўла бандликка эришишни давлат 
томонидан тартибга солишнинг энг асосий вазифаларидан бири, деб 
ҳисоблаган. У биринчи бўлиб мажбурий ишсизлик тўғрисидаги ғояни 
илгари сурди. Интеграл таркибий қисми иш билан бандлик бўлган 
иқтисодий беқарорликнинг олдини олишга қаратилган механизмнинг 
мантиқий модели тўғрисидаги қарашлар, ҳеч шубҳасиз, унинг хизматидир. 
Ж.М.Кейнс ривожланган бозор хўжалигида миллий бойлик ортиб борган 
сари аҳолининг кўпчилиги томонидан олинган даромаднинг ҳаммаси 
истеъмол қилинмасдан, унинг бир қисми жамғариб борилади, деган 
хулосага келган. Жамғарилган маблағ инвестицияга айланиши учун 
самарали талаб, истеъмол ва инвестиция даражаси деб номланувчи муайян 
даража зарурдир
1
.
Шундай қилиб, кейнсчилар иқтисодиётнинг бир қисми сифатида ўз-
ўзини тартибга солувчи меҳнат бозори нуқсонларини кўрсатиб, иш билан 
тўла бандликка эришиш учун давлат томонидан иқтисодий таъсир 
кўрсатиш зарурлигини асосладилар.
Меҳнат бозорининг амал этиши механизми умумлаштирилган тарзда 
меҳнат бозорларининг моделлари ҳисобланади. Бунда модель дейилганда 
ҳодиса, жараённинг тузилиши ёки баён этилиши тушунилади. 
Меҳнат бозорида меҳнат талаби ва таклифи хусусиятининг таҳлили 
ундаги харидорлар ва сотувчилар ўзаро муносабатларининг бир неча 
моделлари ифода этиш имконини беради. Улардан бири меҳнат бозори 
муносабатларининг рақобат даражасига боғлиқлиги зусусиятига эгадир. Ана 
шу ёндашувга кўра, мукаммал рақобатли ҳамда меҳнатнинг харидори ёки 
меҳнат эгаси монопол ҳукмронликка эга рақобатли бўлмаган меҳнат 
бозорлари фарқланади. 
Мукаммал рақобатли меҳнат бозори қуйидаги асосий белгиларга эга 
бўлади: 

меҳнатнинг муайян турига (аниқ касб ва малакага эга бўлган ходимга) 
ўзаро рақобатлашадиган кўп сонли харидорлар - иш берувчиларнинг 
мавжудлиги; 

бир хил касб ва малакага эга бўлган барча ходимларнинг бир-биридан 
мустақил равишда ўз меҳнатларини таклиф қила олмасликлари; 

ҳам меҳнат хизматларини харид қилувчиларнинг (монопсония), ҳам 
меҳнат 
хизматини 
сотувчиларнинг 
(монополия) 
ўзаро 
бирлаша 
олмасликлари; 

талаб агентларининг (фирмаларнинг) ва таклиф агентларининг 
(ходимларнинг) меҳнатнинг бозор нархини назорат қилишларининг, яъни иш 
1
Кейнс Дж. Общая теории занятости, процента и денег. – М.: 1978. – С.68. 


135 
ҳақи даражасини мажбурий тиқиштиришларининг объектив имконияти 
мавжуд эмаслиги.
3.11-расмда ифода этил-
ганидек, мукаммал рақобат 
ҳолатида, биринчидан, меҳнат 
таклифи мутлақ силлиқдир (SL 
тўғри чизиғи абциссага парал-
лелдир), иккинчидан, меҳнат 
ресурсларига энг кўп чиқимлар 
(MRC), меҳнат баҳоси учун, 
яъни иш ҳақи ставкасига (W0) 
муқим ва тенгдир.
Бундай ҳолатда мутлақ 
рақобатчининг меҳнатга талаб-
га таъсири деярли сезилмайди. 
Иш берувчи қанча ходим 
ёлламасин, уларга фирманинг 
меҳнат бозорида таркиб топган 
бир хил иш ҳақи тўлашига 
тўғри келади. Демак, у ҳар 
сафар ходим ёллаганида бир 
хил энг кўп харажат қилишига 
тўғри келади. Бу ҳолда: 
SL = MRC = W0 
Фирмага ходимларни ёллашни меҳнат учун энг кўп чиқимлар (MRC) 
энг кўп пул маҳсулотига (MRP) тенг бўладиган талаб ва таклиф чизиқлари 
кесишган нуқтагача (В) давом эттириш манфаатлидир. Катак чизиқлар 
майдони OABL
О 
фирманинг умумий даромадига тенгдир. Бунда унинг бир 
қисми (OW
О
BL
О
тўртбурчак майдони) фирманинг иш ҳақига умумий 
харажатларини (иш ҳақининг ставкаси W
0
ёлланма ходимларнинг сони L
О
га 
кўпайтирилади), иккинчи бир қисми (W
0
AB учбурчак майдони) меҳнат 
ресурслариддан фойдаланиш натижасида олинган соф даромадни (фойдани) 
кўрсатади. 
Мукаммал рақобат шароитларида бозорнинг ўзини ўзи тартибга солиш 
классик қонунлари бевосита намоён бўлади. Мувозанат нуқтасида иш кучи 
ортиқча ҳам, кам ҳам бўлмайди (талаб таклифга мутлақ тенг). Бу эса салбий 
ижтимоий оқибатларга олиб келадиган ишсизлик ҳам, меҳнат мотивациясини 
йўққа 
чиқарадиган, 
иш 
берувчининг 
ходимга 
талабчанлигини 
камайтирадиган иш кучининг камомади ҳам учрамаслигидан далолат беради. 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мувозанатга қандайдир ташқи 
таъсир ўтказишларсиз (масалан, давлатнинг аралашишисиз) эришилади. Ҳар 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish