К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


«Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

«Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва 
меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган 
шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам 
миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низом
га мувофиқ 
фуқароларнинг ушбу тоифасига қуйидагилар киради: 

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногиронлиги бор болалари бор 
ёлғиз ота, ёлғиз оналар ҳамда кўп болали ота-оналар; 

таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар (улар таълим 
муассасасини тамомлагандан кейин бир йил давомида); 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар 
вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавкулодда вазиятлар 
вазирлиги қўшинларидан бўшатилганлар; 

ногиронлиги борлар ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар; 

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори 
билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар. 


127 
Ногиронлиги борлар учун иш ўринларининг энг кам миқдори 
ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони камида 34 кишини ташкил этадиган 
корхоналар учун, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа 
тоифалари учун эса, иш ўринларининг энг кам миқдори ходимларнинг 
рўйхатдаги ўртача сони 100 ва ундан ортиқ кишини ташкил этадиган 
корхоналар учун белгиланади. 
Ногиронлиги борлар учун барпо этиладиган ёки ажратиладиган иш 
жойларининг энг кам миқдори ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 
камида 3,0% миқдорида белгиланади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 
шахсларнинг бошқа тоифалари учун корхоналар томонидан яратиладиган 
ёки ажратиладиган иш ўринларининг энг кам сони корхоналарнинг 
салоҳияти ва уларнинг молиявий аҳволидан келиб чиқиб белгиланади. 
Бунда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун, ногиронлиги борлардан 
ташқари, яратиладиган (ажратиладиган) иш ўринлари сони ходимларнинг 
рўйхатдаги ўртача сонининг 4,0%гача белгиланади. 
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар кўрсатилган тоифаларининг 
характерли талабларига мувофиқ келувчи меҳнат шароитларини 
таъминловчи иш жойи ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун барпо 
этилган (ажратилган ёки банд қилиб қўйилган) иш жойи ҳисобланади, 
яъни: 

ногиронлиги борлар учун – саломатлиги ва меҳнат фаолиятига 
нисбатан қўйиладиган белгиланган аксил кўрсаткичлар ҳисобга олинган 
ҳолда ходимга меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини 
берувчи иш жойлари; 

касб-хунар таълимига эга бўлмаган ёшлар учун, улар умумтаълим 
муассасаларини тамомлаганларидан кейин бир йил давомида - шогирдлик 
иш жойлари ёки махсус касб-хунар тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш 
жойлари; 

ўрта махсус ва касб-хунар таълим муассасаларини тамомлаган 
ёшлар, шунингдек харбий хизмат қўшинларидан бўшатилган шахслар 
учун улар ўқув юртларини тамомлаганлари ёки бўшатилганларидан кейин 
бир йил давомида – уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи 
иш жойлари; 

ёлғиз ота, ёлғиз оналар ҳамда кўп болали ота-оналарга – болаларни 
тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятларини бажаришни бирга қўшиб олиб 
бориш имконини берувчи ўзгарувчан жадвалли иш жойлари; 

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори 
билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун – 
махсус малакани талаб қилмайдиган ҳар қандай иш. 
Қонунчиликка кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун барпо 
этилган ёки ажратилган меҳнат ўринларига жойлаштириш иш берувчи 


128 
томонидан туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг 
йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда амалга оширилади. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish