К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

3.5.
 
М
ЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ МОДЕЛЛАРИ
 
Иқтисодиёт фанида меҳнат бозори тўғрисидаги таълимотнинг назарий 
пойдевори классик мактаб вакиллари томонидан қўйилган. Бу йўналиш 
асосчиларидан А. Смит ва Д. Рикардо ўз асарларида фаолиятига аралаш-
маслиги зарурлигини назарий жиҳатдан савдо ва тадбиркорлик эркинлиги, 
давлатнинг хусусий тадбиркорлик асослашга ҳаракат қилганлар. Уларнинг 
ўзлари бу сиёсатни “ҳамма вақт ва ҳамма учун идеал” деб ҳисоблаганлар. 
Бу назария кейинроқ И. Бентам ва Ж.Б. Сей каби таниқли иқтисодчи 
олимлар томонидан қўллаб-қувватланди ва ривожлантирилди. Мазкур мактаб 
вакиллари иқтисодий қонунлар, рақобат, ҳар қандай аралашувдан эркин 
бозор хўжалик юритишни ўзи тартибга солади, адолатли фойда олиниши ва 
бу билан иқтисодиётни ривожлантиришни таъминлайди деб ҳисоблаганлар. 
Бу мактаб вакилларининг фикрига кўра, уй хўжаликлари институти 
эртами-кеч талаб ва таклифнинг саноат механизми томонидан барбод 
қилинади, мазкур механизмнинг моҳияти мутаносибликни ўрнатишга 
қаратилган, шунинг учун у иш кучи ортиқча бўлиши ёки етишмаслигига, 
шунингдек, номинал пул массаси ортиқча бўлиши ёки камомадлигига, 
нархлар белгиланган норма даражасидан ортиқ ўсишига йўл қўймайди. 
Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви эса боқимандаликни туғдиради, ишлаб 
чиқарувчининг салоҳиятини пасайтиради, коррупция ва бюрократизмга йўл 
очиб беради. Бунинг оқибатида эса ишлаб чиқарувчи кучларнинг 
ривожланиши орқага кетади (3.9-расм). 
Классик назарияда фақат ишсизликнинг икки шакли: фрикцияли, яъни 
ходимнинг бир корхонадан иккинчисига ўтиш пайтида иш жойини йўқотиши 
ҳамда ихтиёрий ишсизлик, яъни ходим онгли равишда ишлашдан бош 
тортиши ҳоллари бўлиши мумкин деб ҳисобланарди. Бошқача қилиб 
айтганда, “ишсизлик”нинг бу икки шакли ҳам амалда иш билан тўла 
бандликни англатарди. 
Классик мактаб вакилларининг иқтисодиёт фани ва амалиётида 
фритредчилик номини олган мазкур йўналиш тарафдорларининг босими 
остида XIX асрда божхона тизими ислоҳ қилина бошлади: божларни бекор 
қилиш ва пасайтириш, сирпанувчан шкалаларни жорий қилишга киришилди. 
Бироқ шу аср ўрталарига бориб, фритредчилик фақат Буюк Британияда 
ғалаба қозона олди. Бу империя “жаҳон устахонаси”га айланиб, иқтисодиётга 
давлат аралашувидан воз кечиб, “эркин савдо”га ўтди. 


129 
Бошқа айрим мамлакатларда ҳам тарифлар бирмунча камайтирилди, 
бироқ давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишдаги иштироки давом 
этди. Германия, Япония, Россияда саноатни ривожлантириш давлат 
ғазнаси маблағлари ҳисобига қурилиш кўламларини кенгайтириш, 
фойдали буюртмалар бериш, субсидиялар ажратиш, АҚШда хусусий 
компанияларга 
жамоат 
ерлари 
ажратиб 
берилиши 
ҳисобига 
рағбатлантириб борилди. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish