Ички фирма даражасида қуйидагилар кўзда тутилади:
–
корхона молиявий аҳволидан қатъи назар бир хил меҳнатга бир хил
иш ҳақи тўлаш кафолати;
–
иш берувчилар билан ёлланма ходимлар ўртасидаги шартномавий
меҳнат муносабатларини тартибга солиш;
–
меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тарифларни яратиш ва ҳоказолар (3.8-расм).
122
3.8-расм. Меҳнат бозорини давлат томонидан
тартибга солиш тизими
Тартибга солишнинг
ижтимоий
йўналтирилган тури
Тартибга солишнинг
либерал тури
1.Солиққа солиш
муқобил даражасини
сақлаб туриш
2.Кичик бизнесни
ривожлантириш.
3.Иш кучи ҳаракатчан-
лигини таъминлаш.
4.Рақобатбардош
бўлмаган ходимларни
қўллаб-қувватлаш.
1.Энг кам иш ҳақи
даражасини
ўрнатиш.
2.Ишсизлик бўйича
нафақа тўлаш.
3.Ахборот билан ўз
вақтида таъминлаш.
1.Тенг меҳнатга тенг
иш ҳақи кафолатлари.
2.Иш берувчилар
билан ёлланма
ходимлар ўртасидаги
контракт
муносабатларини
тартибга солиш.
3.Меҳнатга ҳақ тўлаш
ягона тарифларини
яратиш.
1.Меҳнат бозорини
билвосита тартибга
солиш усулларини
қўллаш.
2.Мақсадли
дастурларни амалга
ошириш.
3.Доимий тартибга
солишнинг мавжуд
эмаслиги.
1.Ишга ёллаш ва ишдан
бўшатиш эгилувчан
тартибининг
қонунчилик асосини
таъминлаш.
2.Хизмат вазифасида
кўтарилиш малака
ошириш билан эмас,
балки ходим бошқа
ишга ўтганда амалга
оширилади.
Тартибга
солишнинг
миллий даражаси
Тартибга солиш-
нинг минтақавий
даражаси
Тартибга
солишнинг ички
фирма даражаси
1.Бўш иш жойлари ва
ёлланма ходимлар
тўғрисида ўз вақтида
тўла ахборот тақдим
этиш.
2.Ижтимоий ишларни
ташкил этиш.
3.Аҳолининг ҳимоясиз
гуруҳларига иш ўрни
берувчи корхоналарга
имтиёзлар бериш.
123
Минтақавий даражада заруратга қараб меҳнат бозорини тартибга
солишнинг билвосита усулларидан фойдаланиш ёки мақсадли
дастурларни амалга ошириш мумкин. Шунингдек, қонунчилик усуллари:
миллий қонунчиликка мувофиқ, лекин минтақа хусусиятларини ҳисобга
оладиган норматив ҳужжатлар қабул қилишдан ҳам фойдаланса бўлади.
Россия Фанлар академияси Иш билан бандлик институти олимларининг
фикрича, иш билан бандлик сиёсатига бўлган янги талаблар ривожланган ва
ижтимоий мувофиқлаштириладиган меҳнат бозорини шакллантириш ҳамда
унинг қонуниятларидан фойдаланишни тақозо этади. Бунда:
биринчидан, давлатнинг меҳнат бозорини мувофиқлаштириш бўйича
сиёсати иқтисодий самарадорлик талабларига зид бўлмаслиги керак.
Аҳолининг иш билан бандлик даражаси юқорилиги корхоналар ва
ташкилотларда ортиқча иш кучлари сақлаб турилиши билан эмас, балки янги
иш ўринлари яратилиши билан таъминланиши лозим;
иккинчидан, меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси иш кучини қайта ҳосил
қилиш учун зарур сарф-ҳаражатлар миқдорига яқинлаштирилиши учун
шарт-шароитлар яратилиши керак.
Давлат иш билан бандликни тартибга солиш мақсад ва вазифалардан
келиб чиққан ҳолда, меҳнат бозорига таъсир кўрсатишнинг турли усул ва
воситаларини танлайди (3.3-жадвал).
Тартибга солиш йўналишлари бўйича усулларни: бевосита меҳнат
бозорига таъсир кўрсатувчи (масалан, қонунчилик) ёки унга билвосита
таъсир кўрсатувчи (фискал, ижтимоий, пул сиёсати; даромадларни, нарх-
навони давлат томонидан тартибга солиш ёки ташқи иқтисодий тартибга
солиш орқали тартибга солиш сиёсати) усулларига ажратамиз.
Давлат томонидан билвосита усулларни қўлланиши меҳнат бозорини
тартибга солишда иш билан бандликнинг тармоқ ва ҳудудий
тузилмаларини шакллантиришда катта роль ўйнайди. Жумладан,
молиявий рағбатлантириш ва давлат капитал маблағлари ёрдамида
шакллантирилган маблағлар айрим тармоқлар ёки минтақалар учун қулай
шарт-шароит яратади. Бунда баъзи ҳолларда иқтисодий ўсиш суръати паст
бўлган минтақа ёки хўжалик юритувчи субъектлар, бошқа ҳолларда
минтақа ёки тармоқ ичида ижобий силжишларга олиб келадиган тармоқлар
ёки ишлаб чиқариш турларини ривожлантириш қўллаб-қувватланади ва
ёрдам кўрсатилади. Бу эса ана шу минтақа ва тармоқларда иш билан
бандлик даражаси ортишини рағбатлантиради.
Тартибга солиш кўламлари бўйича усуллар халқаро, миллий,
минтақавий ёки ички меҳнат бозорларини тартибга солишга
йўналтирилади. Кўпгина усуллар (масалан, қонунчилик усуллари) бир
йўла меҳнат бозорининг бир неча турларини тартибга солади. Миллий,
минтақавий ва ички меҳнат бозорларида тартибга солишнинг ташкилий-
институционал усуллари ҳам кенг қўлланади.
124
Do'stlaringiz bilan baham: |