118
Ўзбекистон Республикасида
иш билан бандликни шакллантириш
ва меҳнат бозорига қуйидаги омиллар
бевосита таъсир кўрсатади:
–
янги, устувор равишда кичик бизнесда, иш ўринлари яратиш билан
боғлиқ бўлган барқарор иқтисодий ўсиш тенденцияларини давом эттириш
ва мустаҳкамлаш;
–
иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ҳамда бошқарув персонали
сонини мақбуллаштириш (бу ходимларнинг ишдан бўшаши ва меҳнат
бозорига ортиқча иш кучи кириб келиши билан боғлиқ);
–
ширкат хўжаликларини фаол равишда фермер хўжаликларига
айлантириш (бунинг натижасида маҳсулот бирлигига меҳнат сарфи ўртача
8,0-10,0% кам бўлади);
–
иш билан бандлик даражасини янги деҳқон хўжаликлари ташкил
этиш ҳисобига ошириш имкониятлари камайганлиги;
–
меҳнат ресурслари сонининг ўсиши;
–
меҳнатга лаёқатли ёшда бўлган аҳоли миграцияси кўрсаткичлари;
–
иқтисодиётнинг
малакали иш кучига, энг аввало, тадбиркорлик
фаолиятини амалга оширишга қодир бўлган ходимларга талабнинг
ортиши.
Шундай қилиб, меҳнат бозори ҳам мамлакат макроиқтисодиёт
ривожланиши, ҳам ходимнинг меҳнат мотивацияси билан боғлиқ мураккаб
ва динамик ҳодисадир. Бу тушунча меҳнат
бозорининг муайян даврдаги
ҳолати элементини англатувчи меҳнат хизматини сотиш-харид қилиш
доирасидан ташқарига чиқади.
Меҳнат бозори мукаммал бўлмаган тизимдир. Унинг бозор
механизми қатор камчиликларга эга. Жумладан, меҳнат бозори иш билан
тўла бандликни таъминлай олмайди ва ходимларни ишсизликдан ҳимоя
қилмайди. Бу ерда энг рақобатбардош ходимларни шафқатсиз танлаб олиш
рўй беради. Меҳнат бозорида ёлланма ходимларнинг мавқеи аввал бошдан
иш берувчилар мавқеига қараганда пастдир. Шунинг учун улар
манфаатини ҳимоя қилиш учун меҳнат бозорига ташқи таъсир кўрсатиш
керак бўлади.
Меҳнат бозори очиқ тизимдир. Унга турли ташқи: демографик,
илмий-техникавий,
ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа омиллар
таъсир кўрсатади. Меҳнат бозорига, шунингдек, иқтисодиётнинг
ривожланиши, иш билан бандлик соҳасида олиб борилаётган сиёсат,
ўзгариб
борувчи тарихий, миллий ва жуғрофий хусусиятлар ҳам таъсир
кўрсатади. Бу ўзгариб борувчи шарт-шароитлар кўпинча тадқиқ
этилаётган бозорга салбий таъсир кўрсатади. Бу салбий омиллар
таъсирини камайтириш учун меҳнат бозори доимий равишда тартибга
солиб турилиши керак.
Меҳнат бозори макроиқтисодиётга, бу
билан эса жамиятдаги
ижтимоий вазиятга таъсир кўрсатади. Меҳнат хизматига талаб ва унинг
119
таклифи номутаносиблиги ортиб борганда, яъни меҳнат бозор
конъюктураси ўзгарганда ижтимоий беқарорлик вазияти рўй
бериши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: