Конституция фаровон ҳаётимиз кафолати ассалому алайкум азиз дўстлар! Ҳурматли ҳамкасблар!



Download 18,59 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi18,59 Kb.
#108390
Bog'liq
Маъруза


КОНСТИТУЦИЯ - ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ
Ассалому алайкум азиз дўстлар!
Ҳурматли ҳамкасблар!

Ҳар қандай демократик ислоҳотларнинг самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқ. Зеро, Конституция халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси саналади. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолатидир. Конституция бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасидаёқ: “...республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб” деган қоиданинг мустаҳкамлангани асосий қонунимизнинг бевосита халқ фаровонлигини назарда тутишини англатади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида: “Ҳар бир давлат ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлар экан. Халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларини ўзининг Конституцияси – Асосий қонунида мустаҳкамлаб олади. Бинобарин, ўз халқининг хоҳиш иродаси, дили ва тилидаги эзгу ниятларига ҳамоҳанг Конституцияга эга бўлган мамлакат ўзи белгилаган юксак марралардан ҳеч қачон оғишмасдан, доимо олдинга қараб боради” дея эътироф этгани ҳам бежиз эмас.
Конституция халқимиз манфаатларини ифодалайди ва унинг нормаларини амалга ошириш пухта ишлаб чиқилган давлат ёки стратегик дастурлар ишлаб чиқиш талаби қўяди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февраль куни қабул қилинган Фармони билан тасдиқланган 2017‒2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида конституциявий меъёрларни тизимли амалга ошириш вазифалари белгиланди.
Ҳаракатлар стратегияси жамият ҳаётининг барча соҳалари учун
“йўл харитаси”га айланди. Уни ҳаётга жорий қилиш натижасида сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган нормаларни тизимли амалга ошириш ва ҳаётга татбиқ қилишнинг аниқ чора-тадбирлари мустаҳкамланди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид бу йилги Давлат дастури доирасида қатор конституциявий меъёрлар ҳаётга янада кенгроқ жорий қилинди.
Энг муҳими, халқ ҳокимиятчилиги ва фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштироки кўламини кенгайтириш, жумладан давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Жамоатчилик палатаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жамоатчилик палаталари ташкил этилди. Жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан иборат таркибда шакллантирилди.
Ёшларнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ёшлар партламенти”нинг тузилиши ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу тузилма ёшларни давлат бошқарувига жалб қилишга, уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.
Фуқароларимизни мамлакатимиз ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш конституциявий ҳуқуқини янада кенгроқ таъминлаш мақсадида прописка тизими соддалаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди, «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Мамлакатимизда Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Қарори қабул қилинди. Коррупция юқори бўлган соҳаларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш Агентликнинг асосий вазифаларидан биридир. Агентлик ҳар йили оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши лозим бўлган Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маърузани шакллантиради ҳамда уни Ўзбекистон Президенти ва Олий Мажлис палаталарига киритади.
Зотан, мамлакатимизда халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишларга тўхталиш лозим, деб ўйлайман. 2020 йил 26 мартда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5975-сон Фармони билан самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини жорий этилиши эътиборга моликдир. Ушбу Фаромонга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги этиб қайта ташкил этилди ва бу борада унинг вазифалари аниқ ва тиниқ белгиланди.
Юртимизда конституциявий тамойилларга амал қилишда ҳам қатор залворли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қонунлар ижросини самарали ташкил этиш, тизимли муаммоларни олдиндан кўра билиш, қонун бузилишининг салбий оқибатларига қарши курашиш билан бирга бундай ҳолатни барвақт бартараф этишга қаратилган тизимнинг шакллантирилгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Жумладан, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги, “Жабрланувчи, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги ва зарурат мавжуд қонунлар қабул қилинди. Зотан, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги, “Саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисида”ги конвенциялари ратификация қилингани ҳам республикамизда конституциявийлик тамойилларига амал қилишга эътиборнинг кучаяётганини англатади. Шу ўринда бу бизнинг мажбурий меҳнатга нисбатан қарши қатъий ва ўзгармас муносабатимизни билдиради.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда жиноят содир этган шахсларни авф этиш бўйича 10 дан ортиқ фармон қабул қилиниб, 5 мингдан ортиқ шахс жазони ўташ жойидан озод қилинди. Давлатимиз раҳбари ўз Конституциявий ваколатидан фойдаланиб, республикамизда умумхалқ байрамлари арафасида жиноий қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳкумларни авф этиш бўйича фармонлар имзолаб келаётгани ҳам эътиборлидир.
Айниқса ўтган йили Жаслиқ қўрғонидаги жазони ижро этиш колониясининг ёпилгани ҳам республикамизда конституциявий тамойилларнинг амалдаги ижросининг оғишмай таъминланаётганини кўрсатади.
Конституциямизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида эътироф этилгани диққатга сазовор. Бугун ушбу принципни амалдаги ижросини таъминлаш мақсадида озодликдан маҳрум этилган шахсларга пенсия ва ижтимоий суғурта тўлаш тартиби илк бор жорий этилди. Ҳозирги кунда
709 нафар маҳкумга пенсия пуллари тўлаб келинмоқда.
Ўзбекистон давлати Асосий қонунида белгиланган: “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди” деган конституциявий ваколатидан келиб чиқиб ўтган йилда “Меҳр – 1” ва
“Меҳр -2” инсонпарварлик тадбирларини самарали амалга оширди. Яқин Шарқдаги қуролли можаролар майдонидан, Афғонистондан 262 нафар фуқаро, кўпчилиги аёллар ва болалар мамлакатимизга қайтариб олиб келинди. Ва уларга зарур ёрдамлар кўрсатилиб нормал ҳаётга қайтарилди.
Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ўтган тўрт йилда
9 минг 692 нафар юртдошларимиз Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилингани ҳам яна бир конституциявий норманинг таъминланганини кўрсатади.
Эътиборингизни мамлакатимизда яна бир ҳуқуқий механизм прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш тартибига қаратмоқчиман. Мазкур механизм ҳозирги пайта тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида мустаҳкамланиб амалга жорий этилмоқда. Жумладан, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида мувозанатни, яъни ўзаро тийиб туриш тамойилларини таъминлаш механизми яратилди. Бу каби ҳуқуқий ўзгариш миллий ҳуқуқ тажрибасида бирини марта жорий этилмоқда.
Маълумки, илгари прокуратура органлари мутлақо ёпиқ, назоратдан холи органга айланиб қолган эди. Судлов жараёнида у охирги инстанция яъни, нима хоҳласа айтганини қилдирадиган фақат айбловчи мажбурлов органига айланганди. Натижада, кўплаб одамлар ноҳақ жабр чеккани, адолатсизликка учрагани бор ҳақиқат. Қанчалик оғир ва нохуш бўлмасин бу ҳақиқат тан олиниб, бу йўналишда конституциявий ислоҳотлар бошлангани халқимизнинг кўнглидаги иш бўлди. Прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш механизми ривожланган демократик давлатларда амал қилаётган тажрибанинг бизда ҳам жорий этилиши фикримизча, ҳаётимизда адолат мезонини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.
Миллий ҳуқуқ тизимимизда судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳам устувор вазифа саналади. Судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш, очиқ, ошкора ва муқобил танлов тизимини яратиш мақсадида Судьялар олий кенгаши таъсис этилди. Судьяларнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мустақиллигининг кафолатлари кучайтирилди. Асосийси, суд бирон-бир мансабдор шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда. Шу боис суд ишларига аралашгани ёхуд судга босим ўтказгани учун жавобгарликни кучайтириш борасида ҳам тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Сўнгги йилларда Халқ қабулхоналарига келаётган мурожаатларнинг кўпчилиги суд, прокуратура, ички ишлар органлари фаолиятидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ. Ана шу нуқтаи назардан мазкур ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқаролар билан ишлашнинг бутунлай янги тизимини жорий этишига зарурат сезилмоқда. Ҳар бир мурожаатнинг қонуний адолатли ечими ушбу органлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини кўрсатиши муқаррар.
Бинобарин, юртимизда яна бир муҳим ҳуқуқий институт адвокатура соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам диққатга сазовор. Жумладан, адвокатура институтини такомиллаштириш орқали инсон ҳуқуқларини таъминлашни янги босқичга кўтариш муҳим. Тўғри, адвокатура соҳасида уларнинг ваколатларини кенгайтириш билан боғлиқ муайян ишлар амалга оширилди. Бироқ ҳали соҳада ўз ечимини топмаган муаммолар мавжуд. Масалан, 33 миллиондан ортиқ Ўзбекистон аҳолисига атиги 4 мингта адвокат хизмат кўсатаётганини ёқлаб бўлмайди.
Бугунги кунда республикамиздаги адвокатларнинг 60 фоизи 50 ёшдан ошган шахслардир. Улар орасида 30 ёшга тўлмаган ёшлар 70 нафарга ҳам етмаслигини қандай тушуниш мумкин?! Бу каби аянчли ҳолатга барҳам бериш учун адвокатлар нуфузи ва мақомини ошириш ҳамда адвокатура институтининг мустақиллигини ошириш борасида амалийишлар бошланди. Хусусан, ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилиб, “Адвокатура тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб унинг янги таҳрири устида иш олиб борилмоқда.
Шунингдек, мамлакатимизда виждон эркинлиги, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик, юртимизда ва хорижда фуқароларимизни кафолатли ҳимоя қилиш ҳамиша давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бўлиб қолаверади. Жумладан, маҳаллий ва хорижий нуфузли экспертлар томонидан “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрири устида муҳокамалар олиб борилмоқда. Мазкур қонун фуқароларимизнинг виждон ва эътиқод эркинлиги борасидаги конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз.
Конституция ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоғи лозим.
Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси, тинчлик ва тараққиётнинг гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқ. Шунинг учун ҳам ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида меҳнат қилаётган инсонлар, биринчи навбатда, раҳбар ходимлар, фуқароларнинг Конституция ва қонунларни пухта билиши, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиши, бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳитни яратиши ғоят муҳим ва долзарб вазифадир. Сизу биз барчамиз бу борада бевосита масъул эканлигимизни яна бир бор эслатмоқчиман.


Эътиборингиз учун раҳмат!
Download 18,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish