К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


-расм. Мукаммал рақобатли



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

 
3.11-расм. Мукаммал рақобатли 
меҳнат бозорида алоҳида бир фирма 
учун меҳнатга талаб ва унинг 
таклифи


136 
бир фирма ўз фойдасини иложи борича кўпайтириш учун талаб қилинган 
миқдорда ходимларни ёллайди. 
Мукаммал рақобат шароитларида фирма қўшимча маҳсулотни унинг 
бозор нархига таъсир кўрсатмаган ҳолда сота олади. Шунинг учун қўшимча 
ходимни ёллашдан олинадиган энг кўп даромад қуйидагича бўлади: 
MRP = MP x P, 
 
бунда: MRP – меҳнатнинг энг кўп даромад келтириши; 
MP – қўшимча меҳнат бирлигидан фойдаланиш ҳисобига жамланма 
маҳсулот ҳажмининг ортиши; 
P – ушбу маҳсулотнинг бозор нархи. 
Фирма томонидан қўшимча ходимни ёллаш тўғрисидаги қарор унинг 
маҳсулотидан олинадиган энг кўп даромад билан меҳнат бирлигини қўшимча 
ёллаш учун энг кўп харажатлар (иш ҳақи – W) ўртасидаги фарқ асосида қабул 
қилинади. 
Бундан қўшимча ходимни ёллашнинг асосий қоидалари шаклланади: 

агар MRP > W бўлса, фирма қўшимча ходимларни ёллайди; 

агар MRP < W бўлса, фирма ходимларни ёлламайди, аксинча улар 
сонини камайтириш чораларини кўради; 

агар MRP = W бўлса, фирма ўз даромадларини энг кўп миқдорда 
оширади. 
Аммо замонавий меҳнат бозори учун мукаммал бўлмаган рақобат – 
монопсония ва монополия кўпроқ хосдир. 
Меҳнат бозоридаги монопсония меҳнат ресурсларининг харидори 
яккаю ягона бўлишини назарда туради. Унинг асосий белгилари 
қуйидагилардан иборат: 

иш билан бандларнинг асосий қисми (ёки ҳатто ҳаммаси) бир фирмада 
меҳнат фаолиятининг муайян бир тури билан машғул бўлади; 

ўз меҳнатини сотишда иш берувчисини ўзгартиришнинг реал 
имкониятига эга бўлмаган ходимларнинг мобиллиги йўқлиги; 

монопсончи (якка иш берувчи) томонидан фойда олишни иложи 
борича кўпатириш учун меҳнат баҳосини назорат қила олиши. 
Меҳнат бозоридаги монопсония вазиятини қуйидаги 3.5-жадвали 
орқали изоҳлаш мумкин. 
Монопсония ҳолатида уни мукаммал рақобатдан фарқ қилишининг 
асосий хусусияти ходимлар сони кўпаётганида иш ҳақи ставкасининг 
ортишидир. Бошқача қилиб айтганда, мукаммал рақобат фирмаси учун 
меҳнатнинг таклифи мутлақ қайишқоқ бўлади ва у талаб қилинган 
ходимларни ягона ставка бўйича ёллай олади. Монопсонияда эса меҳнатнинг 
таклифи одатдагидек, нарх қимматлашиши билан иш ҳақи ставкаси ошадиган 
бўлади. Бу – тушунардлидир, чунки фирма – бутун бир тармоқдир. Фирмада 
меҳнатга талабнинг ортиши автомат тарзда тармоқда ҳам иш кучига талабни 


137 
кўпайтиради. У қўшимча ишчиларни ёллаши учун уларни бошқа 
тармоқлардан оғдириб олиши керак бўлади. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish