К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

 
 
3.18-расм. Германияда иш билан бандларнинг
иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимланиши
(мамлакатда жами иш билан бандлар сонига нисбатан %)
1
 
1
Германия федерал статистика идорасининг маълумотлари // https://www. 
destatis.de 
20
6
2
30
17
25
Саноат
Қурилиш
Қишлоқ хўжалиги
Савдо
Молия
Давлат муассасалари


146 
Германияда вақтинча бўш иш жойлари кўп. Уларнинг кўпчилиги 
улгуржи ва чакана савдо, саноат ишлаб чиқариши, таъмирлаш, соғлиқни 
сақлаш соҳалари ва ижтимоий ишларга тўғри келади. Шу билан бирга ушбу 
мамлакатда ишсизларга ижтимоий тўловлар даражаси юқоридир. Улар 
ўртача иш ҳақининг 60-85% гача етади. Оширилган нафақалар ишсизлар, 
балоғат ёшига етмаганларни парвариш қилаётганлар учун берилдаи. Бу 
нафақалар 1,5 йил давомида тўлаб борилади. 
Ишсизлик нафақаларининг юқорилиги, шунингдек ишдан бўшашнинг 
мураккаблиги, солиқларнинг юқорилиги ишсизларни иш жойи излашга 
рағбатлантирмайди. Шунинг учун Германияда 2005 йилда “Кўмаклашиш ва 
талаб қилиш!” шиори остида меҳнат бозорини ислоҳ қилишга киришилди. 
Ушбу ислоҳот узоқ вақт давомида иш қидираётган аҳолининг фаол қисмини 
давлат томонидан қўллаб-қувватлашга йўналтирилган эди. 
Бундай ишсизлар иш топишлари учун моддий жиҳатдан 
рағбатлантириларди. Лекин улар иш билан таъминлашга кўмаклашиш 
марказларининг талабларини бажаришлари шарт ҳисобланади. Ана шу 
ислоҳотларга киришилгандан кейин 7 йил давомида меҳнат бозорида амалга 
оширлган тадқиқотлар улар ўзини тўла оқламаганини кўрсатди. Ишсизлар 
янги иш жойлари қидиришдан кўра ишсизлик нафақаси билан кифояланишни 
афзал кўришлари маълум бўлди
1

Шунинг учун Германияда 2012 йилда “Меҳнат фаолиятига жалб этишда 
имкониятларни кенгайтириш тўғрисида”ги қонун кучга киритилди. Ушбу 
қонунга кўра, ишсизни меҳнат фаолиятига жалб қилиш учун давлат 
дотацияси (Eingliederungszuschuss, EGZ) жорий этилди. Ушбу давлат 
маблағининг миқдори ва ундан фойдаланиш муддати ишсиз меҳнат 
фаолиятининг унумдорлиги ва тегишли иш жойига талабга боғлиқдир. Бу 
ишсиз бўлажак иш ҳақининг 50% гача миқдорини ташкил этиши ва 12 ой 
муддатгача берилиши мумкин. 
Ишсизларга давлат дотацияси меҳнат фаолиятига киришишга 
кўмаклашиш талони (Aktivierungs – und Vermittlungsgutschein, AVGS) 
тақдим этиш орқали амалга оширилади. Ишсиз ушбу талон билан хусусий 
рекрутинг фирмаларига ўзига муносиб иш жойи топишда кўмаклашиш учун 
мурожаат қилади. Фирманинг ишсизнинг кафолатли иш билан таъминлаш 
учун харажатлари талондаги маблағ томонидан қопланади. 
Бир йўла иш берувчига ҳам меҳнат муносабатларида кўмаклашиш 
мақсадида давлат дотацияси (Zuschьsse) кўзда тутилган. Бундай дотация 
узоқ муддат давомида ишсиз бўлганларни иш жойи билан таъминлаш учун 
тақдим этилади. Бу дотация ишга жойлаштирилган ишсиз иш ҳақининг 75% 
миқдорида бўлиши ва 2 йил муддатга берилиши мумкин. 
1
Шугаев А. Социальные программы на предприятиях Германии // Кадры предприятия, 
2009 , №1. 


147 
Аҳолиси 1,5 млрд. кишига яқинлашаётган Хитой меҳнат бозорида 
меҳнат ресурсларининг таклифи ҳамма вақт унга талабдан юқори 
бўлганлиги табиийдир. Мамлакат статистика хизматининг маълумотларига 
кўра, ҳозир ҳар йили миллий меҳнат бозорига 13 млн.киши кириб келмоқда. 
Уларнинг 8 млн. нафарини таълим муассасаларини тугаллаган ёшлар 
ташкил этади. Меҳнат ресурслари қишлоқ жойларида айниқса кўп - 
деҳқонлар мамлакат аҳолисининг 80%ни ташкил этади. 
Шундай бўлса ҳам расмий статистика маълумотларига кўра, Хитойда 
ишсизлар даражаси халқаро стандартлар даражасида ушлаб турилибди – 
кейинги йилларда 5% дан ортмаяпти (3.19-расм). 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish