К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


IV БОБ. МЕҲНАТ БОЗОРИДА МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИГА БЎЛГАН



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

IV БОБ. МЕҲНАТ БОЗОРИДА МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИГА БЎЛГАН 
ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ 
 
 
4.1.
 
М
ЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИГА БЎЛГАН 
ТАЛАБНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
 
Ҳар қандай бошқа бозорда бўлгани каби эркин рақобатга асосланган меҳнат 
бозорида ҳам талаб ва таклиф қонуни амал қилади, унинг ёрдамида 
мувозанат ўрнатилади ҳамда рақобат муҳитида меҳнат хизмати баҳоси 
аниқланади. Меҳнат хизмати баҳоси сифатида иш ҳақи намоён бўлади. У 
энг юксак фойда назариясига мувофиқ мазкур хизматнинг иш берувчи учун 
фойда келтиришига боғлиқдир. Талаб ва таклиф қонуни бўш иш 
жойларининг меҳнат бозорига келган ходимлар таркибининг миқдор ва 
сифат кўрсаткичларига номувофиқлигини акс эттиради. Ушбу қонунга 
мувофиқ меҳнат бозори бозор томонидан тартибга солинади, яъни 
мувозанат ҳолати ўрнатилади. 
Меҳнат бозорининг қуйидаги принципиал хусусиятларини ажратиб 
кўрсатамиз:

замонавий юқори технологияга асосланган ишлаб чиқариш 
талабларига жавоб берадиган иш кучини такрор ҳосил қилишда муҳим роль 
ўйнайди; 


151 

меҳнат ресурсларини тақсимлаш ва қайта тақсимлашни 
таъминлайди, улардан самарали фойдаланишни рағбатлантиради; 

ходимларни ўз касбий тайёргарлигини ошириш, қўшимча касбларни 
эгаллашдан манфаатдорлигини оширади; 

иш кучи ҳаракатчанлигини оширади, унинг тармоқлараро ва 
ҳудудлараро, шу жумладан, чет элларга миграциясини кучайтириш орқали 
иш билан бандлик даражасини оширишга хизмат қилади; 

меҳнатга ҳақ тўлашда бозор механизмлари амал қилишини 
таъминлайди, бу эса ходимларнинг меҳнат мотивациясини кучайтиради; 

аҳолининг қарор топаётган бозор муносабатларига мослашишини 
тезлаштиради. 
Мамлакатда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш шароитида иш 
кучи меҳнат бозори ривожланишининг ҳозирги босқичидаги вазифаси талаб 
ва таклиф мувозанатига эришишдир. Бу биргина миқдор кўрсаткичларини 
эмас, балки сифат кўрсаткичларини ҳам мувофиқлаштиришни талаб этади.
Биз меҳнат бозорида мувозанатни бозор омиллари таъсири остида 
ўрнатиш жараёнини меҳнат бозорини тартибга солишнинг бозор механизми 
(ёки бозорни ўз-ўзини тартибга солиш) деб ҳисоблаймиз. Унинг асосий 
воситалари – меҳнат хизмати баҳоси, рақобат тўловга қодир талаб ва бунга 
таклиф нисбатидир. Меҳнат бозоридаги талаб товарлар ишлаб чиқариш ва 
хизматлар кўрсатиш учун иш берувчилар муайян вақтга ва муайян иш 
ҳақига янги иш жойлари яратиш бўйича муносабатларни шакллантиради. 
Меҳнат бозоридаги талаб кўпгина ташқи омиллар: мамлакатдаги иқтисодий 
ҳолат, ижтимоий вазият, инвестицион муҳит, иқтисодий даврийлик 
босқичи, меҳнат унумдорлиги даражаси, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликнинг ривожланиши ва ҳоказоларга боғлиқдир. Меҳнат 
хизматига талаб бу хизмат ёрдамида ишлаб чиқариладиган товарлар ва 
кўрсатиладиган хизматларга талаб билан боғлиқдир. Иқтисодиётда 
меҳнатга талаб таркибини мулкчилик шакллари, иқтисодиёт тармоқлари, 
иш ўринлари бандлиги ва банд эмаслиги кўринишида ифода этиш мумкин 
(4.1-расм).

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish