К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


-расм. Хитойда ишсизлик даражаси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

 
3.19-расм. Хитойда ишсизлик даражаси
1
 
Мамлакатда иқтисодиётни либераллаштириш, шу жумладан меҳнат 
бозорини тартибга солишга йўналтирилган ислоҳотлар жараёнида, 
биринчидан, деҳқонларга касбни эркин танлаш ва мустақил равишда хўжалик 
фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди. Бу қишлоқ жойларида 
истиқомат қиладиган 125 млн. Хитой аҳолисини ана шу жойларда барпо 
этилган корхоналарда иш билан таъминлаш имконини берди. Иккинчидан, 
қишлоқлардаги меҳнатга лаёқатли аҳолига шаҳарларда бизнес билан 
шуғулланиш учун имконият яратилди. Натижада қишлоқ жойларидаги 
тахминан 60-80 млн. киши шаҳарларга кўчиб ўтди ва ўз бизнесини ташкил 
қилди. 
Қишлоқ жойларидаги ортиқча меҳнат ресурсларини иш билан 
таъминлаш бўйича кўрилган чораларга қарамасдан мамлакат меҳнат 
бозорида талаб ва таклиф мутаносиблиги тўла таъминламаган. Қишлоқдаги 
меҳнат ресурсларининг даромадларини ошириш имконияти шаҳарга 
1
Мировая экономика // http://www.vestifinance.ru 
2005 й.
2010 й.
2013 й.
2015 й.
2016 й.
4,1
4,1
6,5
4,1
4,02


148 
миграциясини рағбатлантириши иқтисодий адабиётда рецессив иш билан 
бандлик (яъни ишлаб чиқариш ҳажмининг иш билан тўлиқ бандлик 
ҳолатидаги ишлаб чиқариш ҳажмидан орқада қолиши) деб аталадиган 
ҳолатни келтириб чиқара бошлади. 
Хитойда қанча «нунминьгун», яъни “деҳқон-ишчи” борлигининг аниқ 
статистика маълумотлари мавжуд эмас. Чунки, биринчидан, улар кўп 
ҳолларда мавсумий меҳнат ресурслари ҳисобланади, иккинчидан, мамлакатда 
прописка тизими амал қилиши сабабли қишлоқдан келганлар бу ерда 
қонуний яшовчилар ҳисобланмайди. Деҳқон-ишчилар асосан қурилиш, 
кўмир қазиб олиш саноати, транспорт, тўқимачилик, кийим-кечак, пойафзал, 
ўйинчоқлар ишлаб чиқариш соҳаларида меҳнат қилади. 
Хитой иқтисодиётини модернизациялаш тобора жадаллашаётганлиги 
деҳқон-ишчиларни шаҳарларда иш топишларини мураккаблаштириб 
юборди. Чунки уларнинг аксарият қисми замонавий ишлаб чиқаришларда 
меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун етарли билим ва малакага эга 
эмаслар. 
Хитойнинг меҳнат бозори икки: давлат ва нодавлат секторига 
бўлинганлигини ҳам кўрсатиш керак. Меҳнат бозорининг бу икки шакли 
умумий белгиларга эга бўлса ҳам улар ўртасида жиддий тафовутлар сақланиб 
қолмоқда. Хусусан, давлат ва нодавлат секторларининг ходимларни танлаш, 
улар меҳнатига ҳақ тўлаш, ижтимоий ҳимоялашнинг ягона тизимлари мавжуд 
эмас. Давлат ва нодавалат меҳнат бозорларида ҳам меҳнат ресурсларига талаб 
ва унинг таклифи ўртасида жиддий фарқлар мавжуд. 
Масалан, давлат муассасаларидан ишдан бўшатилган ходимлар 
хусусий секторда иш топишларини енгиллаштириш мақсадида маъмурлар 
қишлоқ аҳолисининг шаҳарга миграциясини камайтириш чораларини кўрди. 
Бироқ собиқ давлат хизматчилари хусусий секторда иш ҳақи паст, меҳнат 
шароитлари оғир, ҳатто зарарли, ижтимоий ҳимоя кафолатланмаган иш 
жойларини эгаллаш ўрнига давлатдан ишсизлик нафақаси олишни афзал 
кўрдилар. Ҳатто хусусий меҳнат бозорида меҳнат ресурсларининг таклифи 
талабга жавоб бермай ҳам қўйди. 
Шунинг учун Хитойда иш билан бандлик даражасини ошириш 
мақсадида меҳнат бозоридаги ислоҳотлар янада чуқурлаштирилмоқда. Улар 
қуйидагиларга йўналтирилган: 

бозор иқтисодиёти, шу жумладан меҳнат бозори тизимини янада 
такомиллаштириш; 

иқтисодиёт юқори суръатларда ўсишини сақлаб туриш; 

ишлаб чиқаришнинг тармоқ тузилмасини тартибга солиш; 

меҳнат сиғими юқори бўлган соҳаларни устувор ривожлантириш; 

кичик ва ўрта бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш; 

иш берувчиларни янги иш жойлари яратишга рағбатлантириш; 

ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва бошқалар. 


149 
Узоқ вақт давомида Хитойда иқтисодий ўсиш меҳнат ресурслари 
сонининг ва инвестициялар ҳажмининг ортиши ҳисобига таъминланиб 
келинди, меҳнат унумдорлиги эса ривожланган давлатлардагига нисбатан 
сезиларли даражада паст эди. Бу мамлакат меҳнат ресурсларининг инсон 
капиталини оширишга рағбатлантиришга етарлича эътибор берилмаганлиги 
билан изоҳланарди. 
Маълумки, иқтисодиётлар ривожланиш даражаси бўйича уч секторга 
(биринчи сектор – аграр-саноат ва табиий ресурсларни қазиб олиш, иккинчи 
сектор – саноат ишлаб чиқариши, учинчи сектор – хизматлар соҳаси) 
фарқланади. Хитой иқтисодиёти бугунги кунда бевосита иккинчи сектордан 
учинчисига ўтиш давридадир. Бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳаси 
улушига ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ярмидан кўпи тўғри келади.
Мамлакат иқтисодиётининг ушбу секторидаги иш жойлари учун 
қишлоқ деҳқонлари эмас, энг аввало, ахборот-коммуникация технологиялари 
бўйича юқори малакали мутахассислар талаб этилади. Хитойда иш билан 
бандларнинг сони 700 млн.кишидан ортиқ бўлгани ҳолда уларнинг атиги 19% 
юқори малакали ходимлардир. Ана шу хусусият меҳнат бозорида ҳам ўз 
ифодасини топиб, юқори инсон капиталига талаб таклифдан юқори бўлгани 
ҳолда биринчи сектор учун меҳнат ресурслари ўртасида рақобатни 
кескинлаштирмоқда
1

1
Гао Ф., Кунченко Ю. В. Основные проблемы рынка труда в КНР // Вопросы 
экономики и управления. — 2015. — №2. — С. 82-84. 


150 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish