142
кўрсатиш
модели
(3.15-расм) бирлаштириш талаб қилинади. Бунинг
натижаси 3.16-расмда ўз ифодасини топган.
3.16-расмда тасвирланганидек, монопсончи корхона иш ҳақини WM,
касаба уюшма-лари эса WTU даражасида ўрнатишни талаб қилади. Бу
тортишувнинг якуни меҳнат бозорига кимнинг таъсири кучлигига боғлиқ
бўлади.
Аммо амалиётда одатда иш ҳақи ставкаси
икки томон талабининг
ўртасида ўрнатилади. Бунга ҳар икки томоннинг курашиши натижасида
меҳнат бозоридаги мувозанат юқорида келтирилган мукаммал рақобатли
бозор ҳолатига яқинлашади. Бу эса меҳнат бозорида ҳам ёлланма ходимлар,
ҳам иш берувчиларнинг манфаатлари ҳисобга олинганлигини кўрсатади.
3.7.
Х
ОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР МЕҲНАТ
БОЗОРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АМАЛ ЭТИШ
ХУСУСИЯТЛАРИ
Иштимоий-меҳнат муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши
хусусиятларига кўра жаҳон мамлакатлари меҳнат бозорлари ўзига хос
хусусиятларга эга.
Энг ривожланган давлатлардан бўлган Америка Қўшма Штатларида
иш билан бандлик қонунчилиги номарказлаштирилган, бу соҳада ҳар бир
штат алоҳида қонун қабул қилган.
АҚШ миллий меҳнат бозори учун ишсизликнинг нисбатан пастлиги
(5-6%), давлатнинг меҳнат бозорида нофаол сиёсат
олиб бориши
(ишсизларнинг 30,0% ишсизлик бўйича нафақа олади, ишсизлик
нафақасини тўлаш муддати 26 ҳафтани ташкил этади), ишга ёллаш ва
ишдан бўшатишнинг эгилувчан тизими амал этиши ва иш кучининг ички
мобиллиги кучлиги хосдир.
Ишсизлик бўйича суғурталаш федерал-штат
тамойили асосида
амалга оширилади. Корхоналар ва ёлланма ходимлар ишсизлик бўйича
штатлар ва федерал суғурта жамғармаларига алоҳида-алоҳида бадал
тўлайдилар. Ушбу фондларнинг асосий маблағи
тадбиркорларнинг
ёлланма ходимларга тўлаган иш ҳақларидан фоиз ҳисобидаги маблағлари
ҳисобига шакллантирилади. Ана шу тартиб ҳам иш кучининг ҳудудий
мобиллигини рағбатлантиришга хизмат қилади.
Мамлакатнинг меҳнат бозорида постиндустриал жамият учун хос
бўлган иш билан бандлик шаклланмоқда. Бу қишлоқ хўжалиги ва саноатда
иш билан бандлар сони камайиб бораётгани ҳолда хизмат кўрсатишда
ортишида ўз ифодасини топмоқда. Хусусан, кейинги йилларда АҚШ
143
саноатида меҳнат ресурслари сони мамлакатда
жами иш билан бандлар
сонининг 32,0% дан 19,6% га камайган. Қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат
қилаётганлар эса жами иш билан бандларнинг атиги 1,2% ни ташкил этади
(3.17-расм).
Умуман, бугунги кунда АҚШ меҳнат бозорининг энг муҳим хусусияти
сифатида илм-фан сиғими катта бўлган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш
соҳасида иш билан бандлар улушининг юқорилигини келтириш мумкин.
Миллий иқтисодиётдаги ушбу ўзгаришлар АҚШ иш кучининг таълим
даражасидаги сифат кўрсаткичлари билан ҳам боғлиқ. Мамлакатда ҳозирги
вақтда меҳнат бозорига кириб келаётган уюшмааган ёшлар
таълим олган
даврининг ўртача кўрсаткичи 13 йилни ташкил этди. Бу умумтаълим
мактабида ўқитилиш даражасидан 1 йилга ортиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: