К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Питер Даймонд
ва 
Дэйл Мортенсен
ҳамда Буюк Британия 
Академиясининг аъзоси 
Кристофер Писсаридес
томонидан илгари 
сурилди. Агар Питер Даймонд ва Дэйл Мортенсен баъзан меҳнат бозорида 
бўш иш жойлари кўп бўлганда ҳам ишсизлик пайдо бўлади деган хулосага 
келган бўлсалар, Кристофер Писсаридес ўзининг инқилобий назарияси – 
ишсизлар иш жойини қанча фаол қидирсалар, шунча кўп иш жойлари 
яратилишини асослаб берди.
Унинг фикрича, ишсизлар фаол иш изласалар, иш берувчиларнинг 
янги иш жойлари яратишдан манфаатдорлиги ортади. Чунки улар ўзлари 
Кристофер Писсаридес (инглизча: Christopher 
Pissarides; 1948 йилда Кипрда туғилган) – Британия 
академиясининг аъзоси, меҳнат бозори бўйича 
илмий тадқиқотлари учун 2010 йилги Нобель 
мукофоти лауреати. 
Асосий асарлари: 
Pissarides С. Short-Run Equilibrium Dynamics of 
Unemployment Vacancies, and Real Wages») American 
Economic Review, 1985, №75 (4) 
Pissarides С. Equilibrium Unemployment Theory. Cambridge, MA: MIT 
Press, 2000. 


85 
ташкил этаётган янги иш жойларига албатта талаб бўлиши, натижада 
ишлаб чиқариш кўламлари ва даромад ортишига ишончлари комил бўлади. 
Меҳнат бозори мавзусига оид турли хорижий назариялар қаторида 
МДҲ давлатлари ва 
Ўзбекистонлик иқтисодчи олимларининг 
тадқиқотлари ҳам муҳим методологик аҳамиятга эга. Меҳнат бозорини 
аҳолининг иш билан бандлиги сиёсатини амалга ошириш орқали тартибга 
солишга нисбатан турлича ёндашувлар, энг аввало, “иш билан бандлик 
соҳаси” ва “меҳнат бозори” тушунчаларига турлича ёндашувларга 
асосланади.
Собиқ 
маъмурий-буйруқбозлик 
ва 
тақсимлаш 
тизимидан 
мулкчиликнинг турли шакллари ва кўп укладли иқтисодиётга асосланган 
иқтисодиётни ривожлантиришнинг бозор йўналишига ўтиш ҳаётнинг 
барча соҳаларидаги ижтимоий муносабатларда туб ўзгаришларни 
келтириб чиқарди. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан бандлиги 
соҳасида жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда. Иқтисодий фаол аҳолининг 
(иш берувчилар, ёлланма ходимлар, мустақил иш билан бандлар, 
ёрдамлашадиган оила аъзолари, ишсизлар ва бошқалар) мақоми 
ўзгармоқда, ходимларни ишга ёллашнинг янги тизими шаклланяпти. 
Хусусан, ходимларни ишга ёллашда контрактлар, муваққат меҳнат 
шартномалари ва ҳоказоларга устуворлик бериляпти. Янги шаклланиб 
бораётган ишлаб чиқариш муносабатлари корхоналардаги жамоа 
шартномалари, тармоқ тариф битимлари ва бош битимда ўз ифодасини 
топмоқда. Шу муносабат билан бозор муносабатларини шакллантиришга 
киришган мамлакатларда, шу жумладан, Ўзбекистонда ижтимоий-меҳнат 
муносабатлари, мавжуд назария ва амалиётда уларнинг роли ва аҳамиятига 
оид тасаввурлар тубдан қайта кўриб чиқилди. 
Яқин вақтгача иш билан бандлик назарияси иш кучи товар эмаслиги 
тўғрисидаги нуқтаи назарга асосланган эди. Ўнлаб йиллар давомида 
мазкур масала хусусида баҳс-мунозаралар давом этди. Иш кучининг товар 
шаклида эмаслиги, меҳнат соҳасида бозор муносабатларининг 
ривожланмаганлиги собиқ мустабид тузумда мулкчиликнинг биргина 
давлат шакли мавжудлиги ва ҳукмрон эканлиги билан изоҳланар эди. 
Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида эса иш кучининг товар шакли, 
ишсизлик эса бозор иқтисодиётининг табиий кўриниши эканлигини 
эътироф этиш энг асосий масаладир. Ўтиш иқтисодиётини бошидан 
кечираётган мамлакатлар учун уларнинг аҳамияти айниқса каттадир. 
МДҲ мамлакатларининг айрим олимлари иш билан бандлик 
сиёсатида, “меҳнат”ни “иш билан бандлик”ка тенглаштирадилар. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish