6-мавзу: Иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши



Download 146,04 Kb.
bet1/10
Sana22.02.2022
Hajmi146,04 Kb.
#105315
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
word (1)


6-мавзу: Иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши.
Режа:

  1. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг “беш тамойили”

  2. Иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичи

  3. Автомобилсозлик соҳасидаги ислоҳотлар

  4. Банк-молия соҳасидаги ислоҳотлар ва уларнинг мазмун-моҳияти

  5. Солиқ соҳасидаги ислоҳотлар

  6. “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва унда белгиланган долзарб вазифалар


  1. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг “беш тамойили”

Мамлакатимиз мустақилликка эришган пайтда айрим халқаро молиявий ташкилотлар ривожланган давлатларда қўлланилган бозор механизмларини татбиқ этишни маслаҳат берди. Биз улардан тўғридан-тўғри нусха кўчирмадик. Дунёда тан олинган моделларнинг энг яхши жиҳатларини ўрганиб, ўзимизга мос ва ўзимизга хос тараққиёт йўлини танладик. Бу йўл давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, халқимизнинг давлатчилик тарихи, миллий-диний қадриятлари ҳамда жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда бешта тамойил ишлаб чиқилди.


Тамойил рус тилидан олинган бўлиб, принцип– бирон-бир таълимот, дунёқарашнинг асосий, бирламчи қоидаси, бошқарувчи ғоя, фаолиятининг асосий йўналиши. Шунингдек, инсоннинг борлиққа муносабатини, унинг хатти-ҳаракати ва фаолияти меъёрларини белгиловчи ички омил ҳам тамойил ҳисобланади.
Мустақилликни дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбардигида ислоҳотлар стратегияси ишлаб чиқилди. Бунда тараққий этган мамлакатларнинг бозор муносабатларга ўтиш тажрибаси, мамлакатимиз бошдан кечирган тарихий синовлар ва уларнинг сабоқлари, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзи асос қилиб олинди. Шу тариқа жамиятни ислоҳ этишнинг чуқур илмий асосланган қуйидаги беш тамойили вужудга келди.
Биринчи тамойил иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги. Иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак, у бирор мафкура бўйсундирилиши мумкин эмас. Ички ва ташқи иқтисодий муносабатлардан ҳоли бўлиш лозим.
Иқтисоднинг сиёсатдан устунлиги ва мафкурадан холилиги. Ўзбек моделининг тамойили сифатида нафақат мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг мазмун – моҳиятини акс этиради, балки юртимиз иқтисодий ҳаётининнг янгиликларга, илғор тажрибалар ва оқилона ташкил қилишнинг омилидир. У объектив иқтисодий қонунларни тан олишга, мулкчилик шаклларига, тақсимотга нисбатан субектив муносабатдан қутилишга маънавий шарт-шароит яратади. Биринчи Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти таъкидлагани каби: “Мафкуравий ақидаларни бартараф этиш хўжалик юритишнинг турли ижтимоий фикрнинг, бозор муносабатларига мос бўлган психологиянинг ва шунга хос иқтисодий тафаккурнинг идрок этилишича кўмаклашади”.
Мазкур тамойил иқтисодий ривожланишда маънавиятнинг аҳамияти нечоғлик муҳим эканини, унинг нозик қирраларини очиб беради.
Иккинчи тамойил. Давлат –бош ислоҳотчи. У ислоҳотларнинг устивор йўналишларини белгилаб бериши, янгиланиш ва ўзгаришлар сиёсатини ишлаб чиқиши ва уни изчиллик билан амалга ошириш лозим. Мустабит тузум асоратларидан холос бўлиш жараёнида ўзини-ўзи тартибга соладиган етук ривожланган иқтисодий механизм бирданига вужудга келиб қолмайди. Шу боисдан маъмурий буйруқбозликка, марказлашган иқтисодиётга асосланган тузуми қолдиқларини босқичма-босқич бартараф этиш, бу йўлдаги турли зиддият ва қаршиликларни енгиб ўтиш янги муносабатларни қарор топтириш учун ўтиш даври керак. Зиддиятларга бой бўлган ўтиш даври шароитида иқтисодиётни, ислохотларни ўз ҳолига ташлаб қўйиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов, ўзбек моделинниг мазкур тамойилини илмий асослар экан, қуйидагиларни таъкидлайди: “Ўтиш даврида давлат халқ хўжалигининг, айниқса унинг асосини, тизимини нарх-наволарни тартибга солиб туриши, шунингдек, бевосита ёрдам беришда имтиёзла яратиши, бевосита ёрдам кўрсатиши йўли билан ана шу тармоқларга мадад бериши лозим”. Бу сўзлар давлатнинг бош ислоҳотчиси сифатидаги вазифаси нимадан иборат эканини асослаб беради ва айни пайтда турли ижтимоий гуруҳларнинг, нодавлат ва жамоатчилик ташаббуслари ва фаолиятлари чекланмаслигини, аксинча, давлат уларга ёрдам беришини билдиради.
Учинчи тамойил. Жамият ҳаётининг барча соҳаларида қонуннинг устуворлиги, Демократик йўл билан қабул қилинган конститутция ва қонунларни ҳеч истисносиз ҳамма хурмат қилиши ва уларга оғишма риоя этиш лозим.
Биринчидан, мазкур тамойил турли мулк шаклларининг тенг ҳуқуқий асосда ривожланишини таъминлайди. Мулкчилик шакллари ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муносабатлар, рақобат қатъий ҳуқуқий меъёрлар ёрдамида тартибга солинади.
Иқтисодиётнинг бошқаришда ўзбошимчалик ва субъективизмга, турли иқтисодий зўравонликларга йўл қўймаслик учун зурур ҳуқуқий шарт-шароит вужудга келади. Иккинчидан, демократия ривожланади, аҳолининг сиёсий маданияти ва фаоллиги ошади. Фикрлар хилма-хиллиги ва қарашлар ранг-баранглиги ривожи учун ҳуқуқий кафолат пайдо бўлади. Инсон ҳуқуқлари таъминланади. Ноқонуний имтиёзларга чек қўйилади. Учинчидан, алоҳида шахснинг, барча ижтимоий гуруҳ ва қатламларнинг манфаатлари, ижодий салоҳияти самаралироқ рўёбга чиқади. Жамоат ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти йил сайин ортиб боради, фуқаролик амияти шаклланади.
Демак, қонуннинг устуворлиги тамойили кенг маънода, Ўзбекистонда ижтимоий тараққиётга, жамият янгиланишига инсон шахсининг юксалишига хизмат қилади.
Ўзбек моделинниг мазкур тамойили ўзидан аввалги тамойил билан чамбарчас боғлиқ. Зеро, давлат бош ислоҳотчи сифатида ижтимоий барқарорлик, қонунийлик ва ҳуқуқ-тарғиботнинг асосий кафили бўлади.
Ушбу тамойил жамият ҳаётида бирданига тўқиқ қарор топиб қолмайди. У нисбатан узоқ муддат талаб қиладиган, босқичма босқич ва доимий ривожланиб борадиган жараён. Унинг тўлиқ қарор топиши учун ўзаро муштарак бўлган қуйидаги уч омил муҳим аҳамият касб этади;
- жамиятнинг, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб оладиган пухта ва заруратга қараб ўзгарувчи қонунлар мажмуасининг вужудга келишуви ва доимий такомиллашиб бориши;
- жамият аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси ва қонунга итоатгўйлигининг юксак бўлиши;
- мавжуд қонунларни ҳаётга тадбиқ этишнинг зарур иқтисодий шарт-шароити, сиёсий-маъмурий ва ижтимоий механизмини яратиш.
Тўртинчи тамойил. Аҳолининг демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсат юритиш. Бозор муносабатларини жорий этиш билан бир вақтда, аҳолини, айниқса кам таъминланган оилаларни, болалар ва кексаларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан олдиндан таъсирчан чоралар кўриниши лозим.
Кучли ижтимоий сиёсатнинг таркибий қисмлари ва йўналишлари кўп. Улар ижтимоий таъминот, янги иш ўринлари яратиш, соғлиқни сақлаш, халқ – таълими, маданият, спорт ва жисмоний тарбия соҳалари фаолиятини маблағ билан таъминлаш ва ислох қилишдан тортиб жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни таъминлашгача бўлган масалаларни қамраб олади.
Кучли ижтимоий - сиёсат олиб бориш ва аҳолининг турли қатламларини ижтимоий муҳофаза қилиш ўзбек моделинниг инсонпарварлик моҳиятини белгилаб берувчи тамойиллардан биридир.
Бешинчи тамойил. Бозор иқтисодиётига объектив иқтисодий қонунларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда, тадрижий асосда пухта ўйлаб, босқичма-босқич ўтиш. Бу иш ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари ва кафодатдарини вужудга келтириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва унинг янгича иқтисодий тафаккурини шакллантириш билан бирга олиб борилиги лозим. “Фақат фармонлар, фармойишлар чиқариш билан бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Узоқ тарихий тараққиётнинг натижаси бўлиб, тегишли инфроструктурани ва ҳуқуқий асосни яратишгина эмас, шу билан бирга, қадриятлар тизимида чуқур ўзгаришлари, хўжалик фаолияти ва амалий муносабатларни асослашни ҳам кўзда тутади”[2]Ўзбекистонда айнан шундай йўл тутилди. Бундай сиёсат юритиш нафақат маблағлардан самарали фойдаланиш имконини бермоқда, шунингдек, одамларнинг сафарбарлигини оширмоқда, ижтимоий ларзаларнинг олдини олмоқда, мулкчилик ишларини босқичма-босқич ривожлантирмоқда. Ушбу тамойиллар Ўзбекистонинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўлининг асосини, ўтиш даври дастурининг негизини ташкил этади.
Бу моделнинг барча синовдан муваффақиятли ўтишига сабаб бўлган омиллари кўп. Уларнинг энг асосийси иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишда турли хил сакрашларсиз, яъни инқилобий йўлдан эмас, балки тадрижий ривожланиш йўлидан бориш тамойилидир.
Ислоҳотларни амалга оширишда давлат бош масъулиятни ўз зиммасига олиши ана шундай тадрижийликнинг муҳим жиҳатидир. Халқаро ташкилотлар ҳам бугун ўтиш даври иқтисодиётида, чуқур ислоҳотларни амалга оширишда давлатнинг роли ҳақиқатан ҳам катта экани, буни Ўзбекистон тажрибаси амалда исботлаганини кенг тан олди. Ҳозирги вақтгача давом этаётган молиявий-иқтисодий инқироз шароитида ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли ошаётгани Ўзбекистоннинг бу борадаги йўли нақадар тўғри эканини кўрсатди.
Мамлакатимизда дунё давлатлари орасида биринчилардан бўлиб Инқирозга қарши чоралар дастури ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилди. Агар кўпчилик хорижий давлатларда қабул қилинган инқирозга қарши дастурлар кўрилган талофатларни бартараф этишга қаратилган бўлса, Ўзбекистоннинг дастури яқинлашиб келаётган хатарнинг олдини олиш ҳамда иқтисодиётни янада мустаҳкамлаш, унинг рақобатдошлигини оширишга йўналтирилгани билан ажралиб туради.
Ана шундай узоқни кўзлаб кўрилган чора-тадбирлар туфайли инқироз авжига чиққан энг оғир йилларда ҳам мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорлик сақлаб қолинди, юқори иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланди. Ўзбекистон иқтисодиёти дунёдаги энг кам талофат кўрган мамлакатлардан бири бўлди.


  1. Download 146,04 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish