5. Солиқ соҳасидаги ислоҳотлар
Ватанимиз мустақилликка эришган илк йиллардан бошлаб режали иқтисодий тизимдан бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётга ўтиш йўналишида кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилди ва амалга оширилмоқда. Жумладан, макроиқтисодий сиёсатнинг муҳим бўғини ҳисобланадиган солиқ сиёсати, солиқ қонунчилиги ва солиқ маъмурчилиги асослари яратилди ва ривожлантирилди. Амалга оширилган ислоҳотлар, биринчидан, давлат харажатларини молиялаштиришни таъминлай оладиган даромад базасини яратган бўлса, иккинчидан, иқтисодиётнинг муҳим соҳаларини ривожлантиришга қулай шароит яратиб берадиган солиқ тизимини вужудга келтирди.
Кейинги ўн икки йилда республикамиз ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми ўртача йилига 8 фоиздан ортиқ ўсди Солиқ сиёсатининг республикамизда кичик бизнесни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, маҳаллийлаштириш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини, шунингдек, экспорт салоҳиятини юксалтиришдаги ролини таҳлил қилсак, бунинг яққол тасдиғини кўрамиз.
- Солиқ юкининг камайиши юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашда муҳим роль ўйнади. Солиқ ислоҳотларининг устувор йўналиши сифатида солиқ юкининг босқичма-босқич пасайтирилиши барқарор иқтисодий ўсиш суръатларига эришишда муҳим омил бўлди.
Бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётга ўтишнинг Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов томонидан белгилаб берилган «Ўзбек модели» асосий тамойилларидан бири иқтисодий ислоҳотлар жараёнида давлатнинг етакчилик ролидир. Одатда, макроиқтисодий сиёсатни олиб боришда ушбу роль давлатнинг фискал сиёсати орқали амалга оширилади. Фискал сиёсат орқали давлат нафақат умумлашган талабни, ишлаб чиқаришни ва даромадларни бошқариб туради, балки институционал ва тузилмавий ислоҳотлар ривожига ҳам актив таъсир кўрсатади.
Биринчи Президент И.Каримов иқтисодий ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича Идоралараро Мувофиқлаштирувчи Кенгашда сўзлаган нутқида фискал сиёсатни юритишга алоҳида эътибор қаратиб, бу сиёсатни иқтисодиётнинг ҳар томонлама таҳлили натижаларига асосланиб олиб бориш кераклигини таъкидлади. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги «Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодий комплекси таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар ишининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 517-сонли қарорида ҳам иқтисодиётни эркинлаштириш ва уни бошқаришда давлатнинг бевосита аралашувини камайтириш жараёнларида макроиқтисодий сиёсатнинг турли йўналишлари ўртасида узвий боғлиқликни ошириш зарурлиги уқтирилган.
1-графикдан кўриниб турибдики, солиқ юки пасайиши ва ЯИМ ўсиши суръатлари тескари пропорционал боғланган. Яъни солиқ юки пасайиши ЯИМ ўсиш суръати ўсишига олиб келади. Юртимизда ҳам асосий солиқлар бўйича солиқ ставкалари пасайтирилиши ва оптималлаштирилиши, солиқ маъмурчилигининг тубдан яхшиланиши, самарадор (соддалаштирилган) солиқ тизимига ўтилиши бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида иқтисодиётдаги солиқ юки ЯИМга нисбатан 1991 йилдаги 49,1 фоиздан 2015 йилга келиб 30,6 фоизгача пасайишига эришилди. Солиқ юкининг камайтирилиши эса, ўз навбатида, иқтисодиётимизнинг юқори суръатларда ўсишига замин яратди. Кейинги 12 йил (2004-2015 йиллар) мобайнида мамлакатимиз ЯИМнинг ўсиш суръати ўртача 8,1 фоизни ташкил қилди. Саноат маҳсулоти ҳажми эса ўртача 9,2 фоиздан ўсди.
Солиқ юки камайиши деярли барча бевосита ва билвосита солиқлар юкининг камайиши орқали амалга оширилди.
Жумладан:
Do'stlaringiz bilan baham: |