К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Л.П.Максакова
Д.А.Ортиқова, 
З.Я.Худойбердиев, К.З.Хомитов
ларнинг фикрича, иш билан бандликни 
меҳнат фаолиятидан ажратиш мумкин эмас, чунки бу ҳолда у ўз маъносини 
йўқотади. Бизнингча эса, меҳнат бозори орқали ёлланма ходим меҳнат 
қилиши мумкин бўлган иш жойини эгаллаш имконияти яратилади, иш 
берувчи эса фойда олиш учун зарур товарлар ишлаб чиқариш имкониятига 
эга бўлади. Демак, меҳнат бозори ёрдамида аҳолининг иш билан 
бандлигини таъминлаш шарт-шароитлари яратилади. Меҳнат бозорини 
тартибга солиш йўналишларидан бири эса айнан шу шарт-шароитларни 
яратишдир.


87 
Мамлакатимиз 
иқтисодчи 
олимларидан 
Р.А.Убайдуллаева, 
Қ.Х.Абдураҳмонов, Н.Қ.Зокирова, Б.Х.Умурзаков, Н.Х.Раҳимова 
ва 
В.А.Имомов
ларнинг ҳисоблашича: 
“Меҳнат бозори
– ишга қобилиятли 
аҳолининг фаол (иш билан банд ва меҳнатга муҳтож аҳоли) қисмлари ва иш 
берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи, “меҳнат 
қобилияти”ни сотиш-сотиб олишни амалга оширувчи ҳамда ишчи кучига 
талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатларни бевосита барқарорлаштирувчи кўп 
омилли, мураккаб ижтимоий-иқтисодий жараёнлар тизимидир” деб 
қарайдилар. 
Аҳолининг иш билан бандлиги соҳаси таркибига, меҳнат бозоридан 
ташқари, аҳолининг ўзини-ўзи иш билан таъминлаши, уларнинг уй 
хўжаликлари таркибидаги фаолиятлари, кадрларни тайёрлаш ва ишга 
жойлаштириш мақсадли дастурлари ҳам киради. Яъни иш билан бандлик 
соҳаси “меҳнат бозори” тушунчасидан кенгроқдир. Меҳнат бозорини 
тартибга солиш иш билан бандликнинг бир қисми ҳисобланади. 
Маҳаллий 
иқтисодчи 
олимлардан 
Д.Н.Раҳимова, 
Г.Қ.Абдураҳмонова, Ш.Р.Холмўминов
лар иш билан бандлик ва меҳнат 
бозорини макроиқтисодиёт билан боғлиқ ҳолда тадқиқ этиш зарурлигини 
уқтиради. Иш билан бандлик ва меҳнат бозори умумий макроиқтисодий 
тизимнинг бир-бири билан боғлиқ элементларидир. Шунинг учун иш 
билан бандлик ва меҳнат бозорининг ҳозирги даврдаги муаммоларини 
ўрганиш мазкур концепцияга асосланиши керак деб хисоблайди. 
Шундай қилиб, иш билан бандлик макро, шунингдек, 
микродаражадаги (бевосита корхоналарда, ишлаб чиқариш соҳаси ва 
бозорда) ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг турли шаклларини ўзида 
мужассамлаштирган ижтимоий умумиқтисодий категориядир. Шу 
маънода биз иш билан бандликка оид назарияларни умумлаштирган ҳолда 
иш билан бандликни жисмоний шахсларнинг қонунга зид бўлмаган, 
уларнинг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ, 
уларга иш ҳақи ёки меҳнат даромади келтирадиган фаолияти, шунингдек, 
бунда меҳнат бозорида иш кучига талаб ва таклифнинг миқдор ҳамда 
сифат жиҳатдан мутаносиблиги даражасини акс эттирувчи ижтимоий-
иқтисодий муносабатларнинг пайдо бўлиши деган тарзда ифодалаймиз.
Меҳнат бозорини тартибга солиш асосий концепцияларининг 
таҳлили иқтисодий назарияда меҳнат бозорини тартибга солиш 
масалалари кўриб чиқишда энг асосийси – давлатнинг меҳнат бозорида рўй 
бераётган жараёнларга аралашуви даражаси ҳамда меҳнат бозорини 
тартибга солиш усуллари ва тадбирларини аниқлашдан иборат, деган 
хулоса чиқариш имконини беради. Амалда меҳнат бозорини тартибга 
солиш механизми мустақил иқтисодий категория сифатида тадқиқ 
этилмаган, фақат иқтисодиётни тартибга солиш механизми доирасида 
кўриб чиқилган.


88 
Меҳнат бозорини тартибга солиш механизмларини шакллантириш 
зарурати иқтисодий ҳаётдаги тафовутлар, турли мамлакатлардаги 
ижтимоий қатламлар манфаатлари, вақт тафовутлари, иқтисодий 
тизимларнинг (улар доирасида меҳнат бозорини тартибга солишнинг у ёки 
бу усулларидан фойдаланилади) ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқдир
1
.
Иш билан бандлик сиёсатини такомиллаштиришда ҳар бир 
мамлакатнинг меҳнат бозорида мавжуд бўлган беҳисоб шарт-шароитлар 
ҳисобга олиниши зарур. Бунда меҳнат бозорини шунчаки: очиқ ёки ёпиқ, 
расмий ёки норасмий, айрим касб-ҳунар гуруҳлари меҳнат бозори ва 
ҳоказолар бўйича тасниф қилишнинг ўзи етарли эмас. Халқаро Меҳнат 
Ташкилоти мутахассисларининг фикрича, у ёки бу меҳнат бозорида фаол 
сиёсат олиб бориш бўйича 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish